Новости
Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги элчиси билан учрашди.
Бугун Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев Буюк
Британия ва Шимолий Ирландия Бирлашган Қироллигининг мамлакатимиздаги фавқулотда
ва мухтор элчиси Тимоти Торлотни қабул қилди.
Ҳамкорлик
алоқаларини мустаҳкамлаш, мамлакатимизга янги инвестициялар олиб келиш, икки
давлат тадбиркорлари тажрибасини ўрганиш мақсадида Урганч шаҳар ҳокими Шухрат
Абдуллаев таклифига биноан Урганч шаҳрида Буюк Британия тадбиркорлари билан
ҳамкорликда халқаро тадбиркорлик кўргазмасини ташкил қилишга келишиб олинди.
Бошқа соҳалар бўйича
ҳам янги таклифларга алоҳида эътибор қаратилди. Бундай учрашувлар натижасида
икки давлат ўртасидаги алоқалар янада мустаҳкамланиб бораверади.
Ҳоким яна аҳоли муаммоларини ўрганди.
Бугун Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги оммовий қабули “Гулчилар” ва “Олма боғ” маҳаллаларида бўлиб ўтди.
Ш.Абдуллаев маҳаллаларда истиқомат қилиб келаётган аҳоли ва уларни қийнаётган муаммоларни ўрганди.
Жумладан, аҳоли
муаммолари билан танишиш жараёнида болалар учун болалар майдончаси қуриш,
соғлиқни сақлаш, аҳоли бандлиги,
тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер ва бошқа муаммолар борлиги
аниқланди.
Бундан ташқари
Ш.Абдуллаев 15-сон мактабдаги кутубхона, ошхона фаолияти билан яқиндан танишиб,
ёш авлод таълим олиши учун барча шароитларни яратиш зарурлигини такидлади.
Ш.Абдуллаев муаммо
ва таклифларни ҳал қилиш учун тегишли ташкилот раҳбарларига масъулиятни янада
ошириш зарурлигини эслатиб, тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди. Ҳамда ҳар
бир мурожаатнинг ижросини алоҳида ўз назоратига олди.
“Зулфияхоним издошлари” аниқланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қуллаб-қувватлаш
тўғрисида»ги ПФ-2326-сонли Фармони ижроси юзасидан муайян ишлар амалга
оширилмоқда. Барча ҳудудларда ўзбек қизлари учун юксак ишонч намунаси бўлган Зулфия
номидаги Давлат мукофотига муносиб номзодларни танлаш ва Республика
комиссиясига тақдим қилиш учун саралаш босқичлари ўтказилмоқда.
Бугун Урганч шаҳридаги иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлаш,
муносибларини Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия қилиш мақсадида шаҳар
босқичи бўлиб ўтди. Танловда 100 нафардан ортиқ адабиёт, санъат, маданият, фан,
таълим, спорт ва жамоатчилик йўналишларида ижод қилаётган, фаолият юритаётган
иқтидорли қизлар ҳужжатлари кўриб чиқилиб, номзодлар суҳбатдан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш
ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли фармонида Зудфия номидаги Давлат
мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик
фаолиятида алоҳида ютуқларга еришган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан
ошмаган иқтидорли қизларга ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва
Тошкент шаҳридан 2 нафар талабгорларга берилади. Умумий ўрта, ўрта махсус,
касб-ҳунар таълим муассасаларининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти лоуреатлари
бўлган ўқувчилари бакалавриатга, бакалаврият талабалари эса олий таълим
муассасалари магистратурасига тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш
синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.
Юқоридаги кўрсатилган мезонларга асосан Урганч
шаҳридан муносиб деб топилган 7 нафар
номзодлар таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик
йўналишлари бўйича Ҳудудий комиссияга тақдим қилинадиган бўлди.
Зудфия номидаги Давлат мукофотига номзод қизларнинг
барчасига кейинги саралаш босқичларида
ҳам омад тилаб қоламиз. Уларнинг
елкасида энди “Зулфияхоним издошлари” деган катта ишонч туради.
Китобхонлик – буюк келажак кафолати
Урганч шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан илк маротаба ташкил қилинган “Урганч китоб фестивали - 2019” китоб савдо ярмаркаси юқори савияда ўтказилди.
2 кун давом этган китоб савдо ярмаркасида 5000 мингга яқин ўқувчи ёшлар ва Урганч шаҳар аҳолиси иштирок қилди.
Фестивал давомида Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев ўқувчи ёшлар билан суҳбатлашиб, уларга китоблар совға қилди. Шунингдек, ҳарбийлар иштирокида ватанпарварликка ундовчи чиқишлар, санъат вакиллари томонидан ажойиб канцерт дастурилари намойиш этилди.
Бундай фестивал ва китоб савдо ярмаркалари йил давомида ананавий тарзда ташкил қилинади.
Урганч шаҳрида илк маротаба “Урганч китоб фестивали - 2019” китоб савдо ярмаркаси ўтказилмоқда.
Муҳтарам юртбошимиз илгари сураётган 5 та муҳим ташаббуснинг 4 - йўналиши аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантиришга йўналтирилган бўлса, қатор президент фармонлари, Ўзбекистон ресбупликаси қарорлари қабул қилинган бўлиб, айнан мамлакатимизда китобхонликга давлат сиёсати даражасида эътибор берилаётганини кўрсатади.
Бугун Урганч шаҳрида ўтказилаётган китоб ярмаркаси:
- ёшларнинг барча қатламларини китоб ўқишга даъват этиш ҳамда китоб ўқишга бўлган қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, жойларда адабий муҳит шаклланишига эришиш;
- ёшлар онгида Ватанимиз тарихи, миллий ва умуминсоний қадриятлар, ижтимоий ҳаёт ҳақидаги тушунча ва билим-кўникмаларини янада юксалтириш;
- миллий адабиётимизнинг дурдона асарлари, адибларимиз ижодини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш, келажакда ижодкор ёшлар томонидан бадиий етук, юқори савияли асарлар яратилишига эришиш борасида амалга ошираётган ишларимизнинг яна бир муҳим ифодаси сифатида қараш мумкин.
Ушбу “Урганч китоб фестивали - 2019” китоб савдо ярмаркасида Урганч шаҳридаги умумтаълим мактаби, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчилари, Олий таълим муассасалари талабалари, шаҳар аҳолиси иштирок этишмоқда. Урганч шаҳридаги барча китоб дўконлари ўз хизматларини ва китобларини ҳам тақдим қилишди. Шунингдек, фаол ёшлар иштирокида Заковат интелектуал ўйини ҳам бўлиб ўтмоқда.
“Урганч китоб фестивали - 2019” китоб савдо ярмаркаси 16-17 октябрь кунлари ўз фаолиятини юритади.
Урганч шаҳрида «Машъал» Футбол академияси фаолият юритадими?
Вилоятимизнинг Урганч шаҳри ҳар соҳада илдам қадам ташлаётган ҳудудлардан бири. Урганч шаҳрида ёшлар ўртасида спортни қўллаб-қувватлаш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш устувор вазифа сифатида қаралади.
Бунинг тасдиғи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Жисмоний тарбия ва спорт сохасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора - тадбирлари тўғрисида”ги 2018 йил 5 мартдаги ПФ5368-сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида Урганч шаҳридаги 8-сон мактабида “Машъал” футбол клуби академиясининг филиали ташкил қилинганлигини мисол қилиш мумкин.
Ўзбек футболига сон саноқсиз футболчилар-у юлдузларни кашф этиб берган “Машъал” Футбол академияси энди Хоразмда ҳам фаолият юритади.Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари
Ўзбекистоннинг буюк келажакдаги ниятлари улуғ, мард
ва олижаноб халқимиз билан бирга қурар эканмиз, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва
ўз вақтида бартараф этиш бугунги куннинг энг катта масаласидир. Галдаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот
технологиялари Университети Урганч филиалида Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг
навбатдаги сайёр қабули ҳам юртдошларимиз орасидаги муаммоларни ўрганиш ва
қисқа муддатда ҳал қилиш мақсадида бўлиб ўтди.
Инсон қачон бахтиёр, беъмалол ҳотиржам яшайди?
Биринчидан Ватани тинч бўлса, иккинчидан муқим яшаш жойи-ўз уйи бўлса. Қабулда
50 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлса, уларнинг аксарияти уй-жой
муаммолари билан боғлиқ.
Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг топшириғига
биноан ушбу масалалар юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, аҳоли
муаммолари қисқа муддат ичида бартараф этилиши белгиланди.
Урганч шаҳар ҳокими ёшларга берган ваъдасини бажарди!
Мактабларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш,
таълим сифатини ошириш ва ўқувчи ёшларга тарихимизни чуқур англашлари учун
барча шароитларни яратиш борасида Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев мактаб
ўқувчилари билан бўлган учрашувда такидлаб ўтганди. Мактаб ўқувчилари таклифига
биноан Урганч шаҳар ҳокими ёшлар туризимини ривожлантириш ва тарихимиз билан
яқинроқ танишиш мақсадида Хива шаҳрига экскурсия ташкил қилиб беришини
айтганди.
Бугун
31 ва 22-сон мактаб ўқувчилари хавфсизлиги таминланган ҳолда нақирон Хива
шаҳрига ташриф буйиришди.
- Биз мактаб ўқувчиларига Президентимиз
томонидан таълим соҳасида жуда катта
эътибор қаратляпти. Айниқса чет тилларини ўрганиш учун. Бугунги “Шарқ гавҳари” Хива шаҳрига ташрифимиздан
мақсад тарихимизни чуқурроқ ўрганиш ва билганларимизни юртимиз меҳмонларига чет
тилларида таништириш, мустақил Ватанимиз ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашиш
эди. Бизга ажойиб саёҳатни уюштириб берганликлари учун Урганч шаҳар ҳокимимизга
миннатдорчилик билдириб қоламиз.” - дейди мактаб ўкувчилари.
Ўйлаймизки ёшларимиз
яратилаётган барча шароитлардан унумли фойдаланишда давом этишади.
Навбатдаги сайёр қабул Урганч давлат университети қошидаги 2-сон Академик лицейида бўлиб ўтди.
Биз яшаётган ҳозирги дарвда барча даражадаги мутассадиларнинг аҳоли дардини эшитиш, қувонч-у ташвишига шерик бўлиши ғоят муҳим саналади. Бугунги Урганч Давлат Университети қошидаги 2-сон Академик лицейида Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули ҳам ана шу мақсадда бўлиб ўтди. Қабулда шаҳар аҳолисини қийнаётган турли соҳаларга оид муаммолар, йўлларни таъмирлаш тадбиркорликни янада ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, таълим, тиббиёт каби масалалар бўйича мурожатлар қабул қилинди.
“- Ҳозирда иш топиш катта муаммоларимдан бири эди. Урганч шаҳар ҳокимининг сайёр қабулида нафақат ишсизлик, хўжалик муаммоларидан музлатгичимни тузатиб беришга амалий ёрдам ва хоким томонидан микротўлқинли печ бериладиган бўлди”- дейди Урганч шаҳар 6-сон “Беш-берган” маҳалласида яшовчи Тозагул Жуманова.
Шунингдек, мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилиб, муддат талаб этиладиган масалалар қатъий назоратга олинди.
Жойларда аҳоли билан бундай мулоқотлар давом этади.
Мард ўғлонлар - майдонда синалади.
2019 йилнинг 6-22 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг Екатеринбург шаҳрида катталар ўртасида бўлиб ўтган бокс бойича Жахон чемпионати кумуш медали соҳиби Дилшодбек Рўзметов бугун Урганч Халқаро Аэропортида тантанали кутиб олинди.
Муҳтарам Президентимиз Фармонига биноан, Дилшодбек “Келажак бунёдкори” медалига муосиб кўрилди. Президентимиз совғаси – 6 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти ва “Gentra” автомобили билан тақдирланганди. Тантанали кутиб олиш маросимидан кейин, Урганч шаҳридаги Олимпия заҳиралаи коллежи олдида кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирокида Дилшодбек Рўзметовга Хоразм вилояти ҳокими Ф.Эрманов "Spark" автомобилини совға қилди.
Дилшодбек Рўзметовни табриклаймиз ҳамда Токио 2020 Олимпиада ўйинларида ҳам энг юқори поғоналарни забт этишини тилаб қоламиз!