ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Новости

РАСМИЙ МУНОСАБАТ.


Урганч тумани “Чондирқиёт” массивида жойлашган намунавий турар-жойлардаги камчиликлар бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалган видео лавҳаси юзасидан намунавий уйлар қурилиши бўйича буюртмачи ташкилот “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК мутахассислари томонидан жойида ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида, ушбу турар-жой биноси фуқаро Седамутова Хамидага тегишли 127-намунавий уй-жойлиги аниқланди. “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК мутахассислари ҳамда қурувчи ташкилот томонидан жойида аниқланган барча камчиликлар бартараф қилинган.
Мурожаат юзасидан камчиликлар бартараф қилинганлигини, ҳеч қандай эътирози йўқлигини фуқаро Седамутова Хамида ўзининг тушунтириш хатида билдириб ўтди.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни.


БМТ Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрда 47/3-сонли резолюциясига мувофиқ 3 декабрь “Халқаро ногиронлар куни” деб эълон қилинган. Ушбу ташкилотга аъзо давлатлар ҳар йили махсус кун шарафига бағишланган тадбирларни ўтказади.
Урганч шаҳрида ҳам сана муносабати билан тадбирлар, хайрия аксиялар турли лойиҳалар ўтказилди. Имконияти чекланган оила вакиллари, фарзандлари ҳолидан ҳабар олинди.
Шунингдек, Урганч шаҳридаги 32-сон заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатидаги ўқувчилар томонидан ишланган ноананавий кўргазмалар, расмлар, қўл ишларидан иборат катта кўргазма ва байрам тадбири ташкил қилинди.
Тадбирда Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев иштироқ этиб, болаларга бадиий китоблар жамланмалари, ўқув-қуроллари, кийим кечаклар совға тариқасида тарқатди. 
Ушбу таълим муассасалари ўқувчилари томонидан тайёрланган маданий дастурларни кўриб, бу ёшларнинг имконияти чекланган дейишга тил бормайди. Кучли иродаси билан ҳаётда ўз ўрнини топишга ҳаракат қилаётгани ўқувчи ёшларни кўриб ҳайрон қоласиз ва ҳавас қиласиз.
Сана: 03.12.2019 04:30
0
5 250

Аҳоли мурожаатларини ўрганиш – асосий вазифалар қаторида туради.

Урганч шаҳри вилоятимиз маркази. Барча соҳалар бўйича алоҳида ўрин тутади. Янгиланиш жараёнлари қаторида аҳолини бироз қийнаётган муаммолар ҳам мавжуд. 
Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев шаҳардаги “Машал” маҳалласининг 176-кварталда истиқомат қилаётган бир минг етти юзга яқин аҳолини яшаш тарзи, муаммолари ва мурожаатларини ўрганиш, ечим топиш мақсадида мутасадди ташкилот ходимлари билан маҳаллада бўлди. 
“Машал” маҳалласининг 176-кварталда истиқомат қилаётган аҳолини электр энергиясини тез-тез ўчиши, маҳалладан жамот транспортлари қатнови йўқлиги, поликлиника, ободонлаштириш, дорихона ёқлиги каби муаммолар қийнаётганди. 
Ш.Абдуллаев мазкур ҳолатларни уйма-уй юриб ўрганган ҳолда, муаммоларни ечиш бўйича зарур чораларини кўриб, шу маҳалла аҳолисига ҳизмат кўрсатувчи 2 та дорихона фаолияти билан танишди. Аҳолига 2-сон Оилавий поликлиника потранаж ҳамширалари биркитилиб, ҳар куни аҳоли саломатлигидан ҳабар оладиган бўлди. Маҳаллани ободонлаштириш ишларига 2 нафар фуқаро ишчи сифатида олиниб уларга ойлик маоши ҳам берилиши белгиланди. Қишнинг совуқ кунларида, ёзнинг иссиқ кунларида чанг ва лойга тўлиб кетадиган кўчаларга тош (ShPS) ётқизиш ишлари бошлаб юборилди. Кўчаларга янги ёритгичлар ўрнатилди.
Жамоат транспортларидан 20-йўналишдаги автобус қатнови ҳам йўлга қўйилди.
Бир куннинг ўзида мурожаатларниг кўпчилиги ўз ечимини топди.
Маҳалладаги ўзгаришлар билан сизларни яна таништириб борамиз.
Сана: 02.12.2019 12:18
0
1 700

Халқ билан мулоқот.



Аҳоли билан мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларини тинглаш ва ечимига эътибор қаратиш ҳамда куз-қиш мавсумини талофатсиз ўтказиш мақсадида шаҳримиздаги барча маҳаллаларда оммавий қабуллар ўтказилмоқда.
Бугун Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаевнинг навбатдаги оммавий сайёр қабули Гулзор” ва Олма боғ маҳаллаларида бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда уйма-уй юриб, аҳоли билан очиқ мулоқот ўтказилди. Мулоқотда фуқаролар асосан кўпчилик манфаатига хизмат қилаётган газ, электр энергияси, ичимлик сув таъминоти ва ободонлаштириш ишлари бўйича мурожаат қилишди.
Анашундай мурожаатлардан бири “Гулзор” маҳалласида яшовчи Г.Рахимова томонидан билдирилди. Бу фуқаронинг мурожати шу ернинг ўзида қаноатлантирилиб, ижобий ҳал қилинди.
Шунингдек, аҳолига Урганч шаҳар ҳокимининг Қурилиш ишлари бўйича ўринбосари К.Шамуратов электр энергияси, газ, ва комунал тўловларни ўз вақтида тўлаш ҳамда тўловлардан бўлган қарзларни бартараф этиш, худудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга хизмат қилиши тўғрисида тушунчалар берди.
Маҳаллаларда оммавий қабуллар давом этади...
Сана: 29.11.2019 05:30
0
1 299

“Сайлов-2019” – тайёргарлик ишлари.

Бугун Урганч шаҳридаги намунали Урганч  туризм ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежида жойлашган 22-сайлов участкасида Урганч шаҳридаги 1-сектор худудига кирувчи округ ва участка сайлов комиссияларининг раисларига семинар ташкил этилди.
Семинарда Урганч шаҳрининг 1-сектор раҳбари Шухрат Абдуллаев иштироқ этиб, бу йилги сайловларни ўтказишда Сайлов кодексининг жуда аҳамиятли эканлиги, қонунларнинг мазмун-моҳияти,  фуқароларнинг сайлов ҳуқуқлари кафолатлари, сайлов жараёнида қонунийликни таъминлаш, фуқаролик жамияти институтларининг сайлов жараёнидаги ўрни, сайлов кампаниясининг очиқлиги ва ошкоралиги муҳим эканлиги, сайлов куни амалга ошириладиган ишлар ҳақида гапириб тушунтиришлар берди.
Семинар натижасида иштироқчилар ўзларига сайловлар жараёнида қўллаш учун  керакли малумотларни олишди.
Сана: 27.11.2019 05:30
0
1 156

Мурожаатлар ўз ечимини топмоқда.

Кеча Урганч шаҳрининг Байналминалчи” ва “Олимпия”, “Гулшан” ва "Жинговуз" маҳаллаларида ўтказилган сайёр қабулда билдирилган мурожаатлар бугун ўз ечимини топди.
Хусусан “Олимпия” маҳалласида яшовчи Давлетова Саломат муаммоси юзасидан Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан ишчи гуруҳ тузулиб, тиббий кўрикдан ўтказилди. Натижада Давлетова Саломатга I-гуруҳ ногиронлиги аниқланди, ногиронлик гувоҳномаси 2 йил муддатга берилиб, шу асосда ногиронлик нафақаси бериладиган бўлди ва барча ҳужжатлари тайёрланиб тақдим қилинди.
Шунингдек, маҳаллардаги ички йўлларда айниқса мактаб ва боқча олди қўчаларда машиналарнинг тезлигини олдини олиш бўйича чоралари кўрилди ва қўшимча кечки ёритгичлар ўрнатилди.
Хулоса қилиб айтганда, аҳоли мурожаатлари қоғозда эмас, амалда ўз ечимини топаётганлигини яна бир бор исботини кўришимиз мумкин.


Сана: 27.11.2019 12:30
0
1 150

Урганч шаҳрида оммавий қабуллар давом этмоқда...


Сайёр қабул – фуқаролар муаммоларини ҳал этишнинг мақбул йўли. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан халқни эшитиш, аҳолининг талаб ва истакларини рўёбга чиқариш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланди.
Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев бошчилигида шаҳардаги идора ташкилот раҳбарлари билан уйма-уй юриб "Байналминалчи” ва “Олимпия” маҳаллаларида яшовчи фуқароларнинг кундалик турмушидаги мавжуд муаммолар, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди. Жумладан, “Олимпия” маҳалласида 4-даха, 9/1-уйда яшовчи Давлетова Саломат томонидан касаллиги бўйича ногиронлик нафақаси белгиланмай турганлиги ва  ногиронлик аравачаси зарурлиги муаммолари ўрганилиб, ногирон болалар кам таъминланган оилалар хонадонига соҳа мутахассислари билан биргаликда ташриф буюрилиб, шаҳар ҳокимлиги томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари, ногиронлик аравачалари  тақдим қилинди.
Шунингдек, фуқароларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида уларнинг мурожаатлари рўйхатга олиниб, тезкорлик билан ҳал қилиш бўйича ишлар бошлаб юборилди.
Куннинг иккинчи қисмида Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев бошчилигида “Гулшан” ва "Жинговуз" маҳаллаларида ҳам сайёр қабуллар давом этди. Қабул жараёнида фуқаролар 9 та муаммоли масалалар юзасидан мурожаат қилишди. Фуқаролар томонидан асосан уйларнинг олди фасат қисмини таъмирлаш, электр чироқларини алмаштириш, имтиёзли қредит олиш, моддий ёрдам бериш масаларида мурожаатлар қилинган. 
Кун давомидаги Сайёр қабулларда 35 та мурожаатлардан аксарияти жойида ҳал қилиниб, вақт талаб қиладиган масалалар юзасидан тушунтирилиб, кўрсатмалар берилди. 
Урганч шаҳрида ўтказилган бугунги сайёр қабул яна бир бор мурожатлар ечимига амалий хизмат қилди дейиш мумкин.
Сана: 26.11.2019 05:30
0
1 139

ОЧИҚЛИК - ХАЛҚ БИЛАН МУЛОҚОТНИНГ БОШ ОМИЛИ.

Урганч шаҳридаги Навбаҳор ва Авесто маҳаллаларида, фуқароларнинг ҳаётий муаммо ва эхтиёжларини ҳал этиш, аҳоли билан очиқ, тўғридан-тўғри мулоқатларини ташкил этиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, шунингдек уларга имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни ҳамда оқибатларини бартараф этиш бўйича Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаевнинг оммавий сайёр қабули очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтди. Қабулда турли соҳаларга оид 14 та мурожатлар билдирилди.
Шунингдек очиқ мулоқотдан сўнг Шухрат Абдуллаев шаҳардаги 5-сонли умумтаълим мактабида ташкил қилинган 26-сонли сайлов участкасининг жорий йилнинг 22-декабрда бўлиб ўтадиган Сайлов жараёнларига тайёргарлик ҳолатларини бориб ўрганди.
Сайёр қабулдан сўнг Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев мурожатлар асосида Навбаҳор маҳалласидаги аҳоли яшаш тарзи ва имкониятлар билан танишди. Сайёр қабул ва ўрганишлар натижасидаги мурожатлардан 4 таси жойида ҳал қилинди.
Жойларда аҳоли билан очиқ мулоқотлар давом этади.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 24.11.2019 04:29
0
1 632

МУАММО БАРТАРАФ ЭТИЛДИ.


Урганч шаҳридаги Жайхун кўчаси 42-уйининг том қисмидаги таъмирлаш ишлари юртимизнинг етакчи бўлган “Kun.uz” сайтида “Урганч шаҳридаги уйларнинг томи таъмирланмай қолди – ташқарида эса ёмғир-қорли кунлар эшик қоқмоқда” сарлавҳа остидаги мақолага сабаб бўлган эди.
Холат юзасидан ўрганишлар олиб борилиб, таъмирлаш ишлари бўйича муаммолар нимада эканлиги аниқланиб,  зарур чоралар кўрилди.
- Муаммо юзасидан Урганч шаҳар ҳокимлиги бошчилигида Жайхун кўчаси 42-уйининг том қисмининг таъмирлаш ишлари тизимли равишда изғирин, совуқ, ёмғир, қорли кунлардан олдин якунланди. Шунингдек Урганч шаҳридаги хонадонларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги яна бир марта назоратга олиниб, камчиликлар бартараф қилинди. - дейди Урганч шаҳар ҳокимининг Қурилиш ишлари бўйича ўринбосари К.Шамуратов.
Совуқ кунлар олдидан Жайхун кўчаси 42-уйда истиқомат қилаётган аҳоли ҳам тамирлаш ишлари якунланганидан хурсанд. 
Сана: 24.11.2019 12:27
0
2 018

Фуқароларга эътибор қаратилмоқда.

Урганч шаҳар ҳокилиги ва бир қатор  идора ташкилот вакилларидан ташкил топган ишчи гуруҳи Темур Малик кўчасида яшовчи фуқаро Ойбек Салаев ҳолидан хабар олишди. Мавжуд муаммоларини ўрганишди.
Сана: 21.11.2019 07:00
0
1 004
Тепага чиқиш