Урганч шаҳар ҳокимининг 2021 йил 25 январдаги №116қ-сонли қарори
Хоразм вилояти ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясига Урганч шаҳар Тинчлик кўчасида жойлашган Урганч шаҳар ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежини реконструкция (1,2,4 ва 5 блокларини таъмирлаш) қилишга рухсат бериш тўғрисида.
Хоразм вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясининг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6079-сонли Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 09 декабрдаги 528-Ф-сонли Фармойишининг ижросини таъминлаш мақсадида Урганч шаҳар Тинчлик кўчаси 6-манзилда жойлашган Урганч шаҳар ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежини реконструкция (1,2,4 ва 5 блокларини таъмирлаш) қилишга рухсат беришни сўраб ёзган 13.01.2021 ил 08/61-сонли хати, тегишли идоралар, Хоразм вилоят СЭО ва ЖСХ бошқармаси бошқармаси Урганч шаҳар бўлими, ФВБ ва Хоразм вилоят экология ва атроф-муҳитни мухофаза қилиш бошқармасининг хулосалари, Урганч шаҳар ҳокимлиги ҳузурида тузилган шаҳар ҳудудида ер майдон танлаш, ер участкалари бериш (реализация қилиш) ва мавжуд объектларни қайта қуриш, реконструкция қилиш масалаларини кўриб чиқиш бўйича доимий ишловчи комиссияси томонидан тузилган далолатномаси, Урганч шаҳар ҳокимлигининг капитал қурилиш, коммуникациялар, коммунал ҳўжалиги масалалари бўйича мажмуасининг хулосасини кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси «Ер кодекси»нинг 7;26;29-моддалари ҳамда «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунининг 6; 25-моддаларига асосланиб,
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
1. Хоразм вилояти ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясига ушбу қарорга илова қилинган чизма тасвирга мувофиқ Урганч шаҳар Тинчлик кўчасида жойлашган Урганч шаҳар ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежини реконструкция (1,2,4 ва 5 блокларини таъмирлаш) қилишга рухсат берилсин.
2. Хоразм вилояти ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компаниясига:
- реконструкция ва таъмирлаш қурилиш ишларига рухсат берилиши муносабати билан Урганч шаҳар қурилиш бўлимига меъморий режалаштириш топшириқ хужжатларини тайёрлаш учун буюртма берсин;
- лойиҳа ташкилоти томонидан ишлаб чиєилган лойиҳа хужжатлари вилоят қурилиш бош бошқармаси ҳузуридаги архитектура ва шаҳарсозлик кенгаши билан келишилсин ва объектнинг қурилиш лойиҳаси белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказиш вазифаси юклатилсин.
- қурилиши тугалланиб, фойдаланишга тайёрланган объектни тасдиқланган лойиҳага мос тарзда давлат қабул ҳайъатига қабул қилиш учун тақдим қилсин ва ер ости муҳандислик иншоотларининг ижро сурати туширилган 1:500 нисбатдаги топографик харитаси «Қурилишда мухандислик қидирувлари, геоахборот ва шаҳарсозлик кадастри давлат институти» Давлат унитар корхонасининг Хоразм вилояти Урганч шаҳар шўъба корхонасига топширилсин.
3. Ўзбекистон Республикаси «Ер кодекси»нинг 29-моддаси талабларига асосан ер участкасини сақлаш вазифалари юзасидан - белгиланган тартибда келишувсиз кўчмас мол-мулкнинг ташқи кўринишини ўзгартириш, реконструкция қилиш ёки бузишни фақат шаҳар ҳокимининг қарорига асосан амалга оширилиши, ер участкасида қурилиш қилишни ёки уни ўзлаштиришни белгиланган муддатлар мобайнида бошлаш ва тугаллаш, табиатни мухофаза қилиш талабларига риоя қилиш вазифалари зиммасига юклатилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси «Ер кодекси»нинг 4-боб, 36-моддасида кўрсатиб ўтилган холатлар юзага келганда мазкур қарор ўз кучини йўқотиши тўғрисида Хоразм вилояти ҳокимлигининг “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси огохлантирилсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш шаҳар ҳокимининг ўринбосари К.Шамуратов зиммасига юклатилсин.
Урганч шаҳар ҳокими в.в.б К.Шамуратов