ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳар ҳокимининг 2021 йил 22 январдаги №112қ-сонли қарори

Урганч шаҳарда транспорт ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрисида 



“Автомобиль йўллари тўғрисида”ги ҳамда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддалари, (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 15-сон, 197-модда), “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 377-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, 


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1.  Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ (И.Тажимуратов) ва Урганч шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЙҲХБ (Д.Садуллаев)га:

- “Вилоят махсус фойдаланиш монтаж” ДК (И.Рузметов) билан биргаликда Урганч шаҳар, Тинчлик кўчаси (Урганч шаҳар ҳокимлиги ён томони) ҳудудига 3.27 “Тўхташ тақиқланади” йўл белгисини ўрнатилишини таъминласинлар.

2. Мазкур қарор (Б.Худайберганов) “Урганч оқшоми” газетасида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб сайтига жойлаштиришни таъминласин.

3.    Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш йўлларда ҳаракатланиш ҳавфсизлигини таъминлаш комиссияси раиси, шаҳар ҳокимининг ўринбосари К.Шамуратов зиммасига юклатилсин.



Урганч шаҳар ҳокими в.в.б                                           К.Шамуратов

Сана: 23.01.2021 10:13
0
2 270
Тепага чиқиш