ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳар ҳокимининг 2021 йил 22 январдаги №103қ-сонли қарори

Урганч шаҳридаги аҳоли пунктлари автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


“Автомобиль йўллари тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддаси ҳамда “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6 ва 25-моддаларига асосан    


Қ А Р О Р    Қ И Л А М А Н:


1. Урганч шаҳар “Йўллардан мунтазам фойдаланиш” УК ва шаҳар ободонлаштириш бошқармаси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган шаҳардаги аҳоли пунктлари автомобиль йўлларидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Урганч шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Урганч шаҳар “Йўллардан мунтазам фойдаланиш” унитар корхонаси, шаҳар ободонлаштириш бошқармаси фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликда шаҳар ҳудудидаги йўлларни сақлаш, таъмирлаш ҳамда ободонлаштириш ишларини ташкил этиб борсинлар. 

3. Мазкур қарор “Урганч оқшоми” газетасида расман эълон қилинсин
 ва ҳокимликнинг расмий веб-сайтига жойлаштирилсин, ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни Урганч шаҳар ҳокимининг ўринбосари (К.Шамуратов), Урганч шаҳар “Ободонлаштириш бошқармаси” (Х.Худайберганов) ва функционал вазифаларига кўра йўл соҳасига, тартиб ижросига масъул бўлган бошқа ташкилотлар зиммасига юклатилсин.


Урганч шаҳар хокими в.в.б                                             К.Шамуратов
Сана: 23.01.2021 10:06
0
889
Тепага чиқиш