ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Сариев Музаффар Маматназарович 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Хоразм вилояти Урганч шаҳар  бўлими бошлиғи 
Телефон: +99862-223-10-17
Факс: +99862-223-11-61
Э-почта: -
Манзил: Урганч шаҳар, А.Қодирий кучаси 7-уй
Фуқароларни қабул қилиш кунлари:  -



Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг Урганч шаҳар бўлими фаолияти бўйича маълумот      01.01.2019
Жумладан, 2018 йил декабрь ойи Урганч шаҳри бўйича жами пенсия таъминотида бўлган фуқаролар сони жами 17972 нафар, шундан 14883 нафари ёшга доир пенсия олувчи, 2129 нафари ногиронлик пенсияси олувчи, 889 нафари боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи ва 71 нафари “Ҳарбий хизматчилар пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига асосан пенсия олувчи ҳамда 1707 нафари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.06.1994 йилдаги 319-сонли Қарорига мувофиқ ижтимоий нафақалар олувчи фуқаролар ҳисобланди.
Юқорида қайд қилинган фуқаролар учун Урганч шаҳри бўйича 2018 йил декабрь ойи учун жами 12000.8 млн.сўм талаб қилинган ҳолда мазкур маблағ тўлиқ молиялаштирилган бўлиб, шундан 9342.3 млн.сўм нақд пулда ДТ Халқ банки Урганч шаҳар филиалига ва 2658.5 млн.сўм пенсия ва нафақа олувчиларнинг махсус шахсий пластик карточкаларига белгиланган муддатларда ўтказиб берилган. ДТ Халқ банки Урганч шаҳар филиалига ўтказилган 9342.3 млн.сўм нақд пулдан жами 9130.5 млн.сўми, яъни 97.7 фоизи (%) тўлаб берилган, вафот этган, кўчиб кетган ёки вақтинча уйида бўлмаган фуқаролага тегишли бўлган яъни тўланмай қолган жами 94.7 млн.сўм пенсия ёки нафақа пуллари Пенсия жамғармасининг Урганч шаҳар бўлимининг тегишли ҳисоб рақамларига қайтарилган.
Шунингдек, 2018 йил мобайнида юридик ва жисмоний шахслардан жами 92 та, жумладан 50 та Ўзбекистон Республикасининг виртуал ва Халқ қабулхонасидан, 28 та ёзма ҳамда 14 та оғзаки мурожаат тушган бўлиб, мазкур мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси “Юридик ва жисмоний шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг талаблари асосида ўз вақтида кўриб чиқилган.
Тепага чиқиш