ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Новости

Targʻibot tadbirlari davom etmoqda

Urganch shahar FVB xodimlari tomonidan “Urganchshahargaz” gaz ta’minoti bo‘limi hamda institut tyutorlari bilan biralikda, Urganch davlat pedogogika instituti talabalarining ijara asosidagi yashash xonadonlarining kuz-qish mavsumga tayyorgarligi, isitish qozonlari, dudbo‘ronlari, gaz moslamalari hamda gorelkalarining holati yuzasidan o‘rganib chiqildi. 
Talabalarga kuz-qish mavsumida yuzaga kelishi mumkin bo‘lgan favqulodda vaziyatlarning oldini olish, yong‘in xavfsizligini ta’minlash, tabiiy va is gazidan zaxarlanishni, havo-gaz aralashmasi chaqnashini hamda botulizm kasalligini oldini olish yuzasidan profilaktik tushuntirishlar o‘tkazildi.
Urganch shahar hokimligi axborot xizmati. 

Veb-sayt | Instagram | Facebook Telegram
Сана: 04.11.2024 12:51
0
35

МАЪМУРИЙ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАР

Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги  Қонуни 2018 йил 8 январда қабул қилинган бўлиб, 7 боб, 88-моддадан иборат,ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан ўн икки ой ўтгач кучга кирган

Ушбу Қонуннинг мақсади маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Ушбу Қонуннинг асосий вазифалари маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашдан иборатдир.

Ушбу Қонун маъмурий органларнинг манфаатдор шахсларга нисбатан маъмурий-ҳуқуқий фаолиятига, шу жумладан лицензия, рухсат бериш, рўйхатдан ўтказиш тартиб-таомилларига, давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бошқа тартиб-таомилларга, шунингдек қонунчиликка мувофиқ бошқа маъмурий-ҳуқуқий фаолиятга нисбатан татбиқ этилади.

Ушбу Қонун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш, давлат хизматини ўташ, референдумлар, сайловлар ўтказиш, мудофаа, жамоат хавфсизлиги ва ҳуқуқ-тартибот соҳасида, шунингдек тезкор-қидирув фаолияти, суриштирув, дастлабки тергов, жиноий мажбурлов чораларини қўллаш билан боғлиқ бўлган бошқа фаолият, суд ишини юритиш, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш соҳасида юзага келадиган муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонуннинг қўлланилиш соҳасига кирувчи муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Маъмурий тартиб-таомилларнинг асосий принциплари қонунийлик, мутаносиблик, ишончлилик, тингланиш имкониятининг мавжудлиги, маъмурий тартиб-таомилларнинг очиқлиги, шаффофлиги ва тушунарлилиги, манфаатдор шахслар ҳуқуқларининг устунлиги, бюрократик расмиятчиликка йўл қўйилмаслиги, мазмунан қамраб олиш, маъмурий иш юритишнинг «бир дарча» орқали амалга оширилиши, тенг ҳуқуқлилик, ишончнинг ҳимоя қилиниши, маъмурий ихтиёрийликнинг (дискрецион ваколатнинг) қонунийлиги ва текширишдан  иборатдир.

Маъмурий ҳужжатлар ва маъмурий ҳаракатлар маъмурий тартиб-таомилларнинг принципларига мувофиқ бўлиши керак.

Маъмурий тартиб-таомиллар принципларига номувофиқлик маъмурий ҳужжатларнинг ва маъмурий ҳаракатларнинг бекор қилинишига ёки қайта кўриб чиқилишига олиб келади.

Хулоса қилиб айтганда ушбу Қонун бевосита маъмурий органлар билан муносабатларда қонун устуворлигини, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган бўлиб, шу муносабат билан барча маъмурий органлар ушбу қонун мазмун-мохиятини тўлиқ англаб етиши лозим.


Ғуломжон Кушиев, 

Урганч туманлараро маъмурий судининг раиси.

Urganch shahri bo‘yicha Tashabbusli budjetlashtirish natijalari yuzasidan 2024-yil 3-chorak hisoboti.

Urganch shahri bo‘yicha Tashabbusli budjetlashtirish natijalari yuzasidan 2024-yil 3-chorak hisoboti.

ҲАР БИР МУРОЖААТ НАЗОРАТДА


«Ҳудудгаз Хоразм» газ таъминоти филиали «Урганчшаҳаргаз» газ таъминоти бўлимида ҳурматли Президентимизнинг “Фуқаролар давлат  идоралар  учун эмас   давлат идоралари фуқаролар учун хизмат килиши керак” деган сўзларига риоя қилинган ҳолда иш юритиб келмокдалар.

          «Урганчшаҳаргаз» газ таъминоти бўлими раҳбар ва ўринбосар ходимлари томонидан Урганч шаҳри барча ҳудудларида Сайёр қабуллар ўтказилиб фуқароларимиз билан жойларда учрашилиб уларни муоммалари жойида эшитилиб конуний хал қилиш чоралари кўрилмоқда. 

            Урганч шаҳар 12-сон “Машъал”маҳалласида яшовчи фуқароларни муоммаларини жойида эшитиб ҳал килиш юзасидан ўтказилган Сайёр кабул жараёнида  фуқаролар Ю.Юлдашева, М.Шерова, С.Бойжанова, хамда И.Юсуповларнинг ҳонадонларини зудлик билан газ ҳисоблагични химоя яшиги ҳамда тамға ўрнатиб бериш билан таъминлаш тўғрисида хамда фукаролар томонидан махалласида куз киш даврида табиий газ босими яхшилашни сўраб мурожаат килишдилар.”Урганчшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими бош мухандиси А.Юлдашев томонидан    фуқаролар Ю.Юлдашева, М.Шерова, С.Бойжанова, хамда И.Юсуповларни зудлик билан газ ҳисоблагични химоя яшиги ҳамда тамға ўрнатиб берилиб мурожаатларини ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилди. 

 Шунингдек фуқаролар Ю.Юлдашева, М.Шерова, С.Бойжанова, хамда И.Юсуповларнинг мурожаатлари бўйича махалласида табиий газ таъминотини яхшилаш мақсадида махаллада шаҳаргаз бўлими ходимлари томонидан ахоли билан биргаликда таъмирлаш ишлари ташкил килиниб,  хужжатлари расмийлаштирилиши учун онлайин тартибда “Худудгаз Хоразм” газ таъминоти филиалига юборилди.

      “Ургшанчшаҳаргаз” газ таъминоти бўлимига келиб шахсан учрашиб билмаган фуқароларимизга мурожаат қилишлари учун шарт-шароит, қулайлик яратиш мақсадида кечаю кундуз 24 соат давомида 62.223-36-07 рақамли Ишонч телефонлари ишга туширилган.


«Урганчшаҳаргаз» газ таъминоти бўлими

“Фуқаро мурожаатлари билан ишлаш хизмати” 

  етакчи мутахассиси Ш.Тиллаева.

Bosh prokuror oʻrinbosari S.Samadov qurilishga oid davlat dasturlari, byudjet harajatlarini optimallashtirish va boshqa dolzarb topshiriqlar ijrosi yuzasidan Urganch shaxrida oʻrganish olib bordi

Bosh prokuror oʻrinbosari S.Samadov qurilishga oid davlat dasturlari, byudjet harajatlarini optimallashtirish va boshqa dolzarb topshiriqlar ijrosi yuzasidan Urganch shaxrida oʻrganish olib bordi


Сана: 05.07.2024 12:19
0
876

Urganch shahrida "Tashabbusli budjet" jarayonining 2024-yil 1-chorak mablag‘lari yo‘naltirilishi va sarflanishi bo‘yicha hisoboti.

Urganch shahrida "Tashabbusli budjet" jarayonining 2024-yil 1-chorak mablag‘lari yo‘naltirilishi va sarflanishi bo‘yicha hisoboti.
ti.
Сана: 15.04.2024 11:58
0
889

YAPONIYALIK TADBIRKORLAR SHAHRIMIZDA QATOR SOHALARDA INVЕSTITSIYA LOYIHALARINI AMALGA OSHIRISHNI RЕJALASHTIRMOQDA

YAPONIYALIK TADBIRKORLAR SHAHRIMIZDA QATOR SOHALARDA INVЕSTITSIYA LOYIHALARINI AMALGA OSHIRISHNI RЕJALASHTIRMOQDA


Urganch shahar hokimi Bunyod Radjapov, viloyat hokimining o‘rinbosari Anvar Davletov investitsiya loyihalarini amalga oshirish maqsadida yurtimizga tashrif buyurgan yaponiyalik tadbirkorlar bilan yuzma-yuz muloqot o‘tkazdi.

Сана: 24.02.2024 09:38
0
747

URGANCH SHAHRIDA “YASHIL MAKON” UMUMMILLIY LOYIHASI DOIRASIDAGI TADBIRLAR BOSHLANDI

URGANCH SHAHRIDA “YASHIL MAKON” UMUMMILLIY LOYIHASI DOIRASIDAGI TADBIRLAR BOSHLANDI

Bugun Urganch shahrida “Yashil makon” umummilliy doirasida ko‘chat ekish tadbiri o‘tkazildi. Unda nuroniylar, yoshlar, keng jamoatchilik vakillari qatnashdi.

Сана: 15.02.2024 09:15
0
466

Mahallani qoʼllab-quvvatlash kengashining tashkiliy yigʼilishi boʼlib oʼtdi.

Mahallani qoʼllab-quvvatlash kengashining tashkiliy yigʼilishi boʼlib oʼtdi.


Oʼzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mahalla institutining jamiyatdagi rolini tubdan oshirish va uning aholi muammolarini hal etishda birinchi boʼgʼin sifatida ishlashini taʼminlashga qaratilgan chora-tadbirlar toʼgʼrisida”gi PF-209-sonli Farmoni hamda “Oʼzbekiston mahallalari uyushmasi faoliyatini yoʼlga qoʼyish va mahallalarda boshqaruv tizimini takomillashtirishga oid qoʼshimcha chora-tadbirlar toʼgʼrisida”gi PQ-402-sonli qarori ijrosini taʼminlash maqsadida Urganch shahar mahallani qoʼllab-quvatlash kengashining tashkiliy yigʼilishi boʼlib oʼtdi.
Сана: 14.01.2024 11:21
0
1 446

Shahar hokimligi apparat xodimlari tibbiy ko'rikdan o'tkazilmoqda

Shahar hokimligi apparat xodimlari tibbiy ko'rikdan o'tkazilmoqda

Davlat xizmatchilari salomatligi - samarali faoliyati uchun asosdir. Shu maqsadda, Prezident huzuridagi Davlat xizmatini rivojlantirish agentligi tashabbusi, Sog‘liqni saqlash vazirligi, Qoraqalpog‘iston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda shahar hokimligi hamkorligida davlat xizmatchilari birlamchi tibbiy ko‘rikdan o‘tkazilmoqda.

Сана: 12.01.2024 10:35
0
1 546
Тепага чиқиш