ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Шаҳарда сектор раҳбарларининг ёшлар билан ишлашга оид ҳисоботлари тўғрисида Урганч шаҳар ҳокими Холбоев Ойбек Мадаминовичнинг маърузаси

Ассалому алайкум азиз ёшлар, учрашув қатнашчилари!

2020 йил 25 декабрь куни мамлакатимиз ёшлари билан видеоселектор тарзида ўтказилган Ўзбекистон ёшлар Форумида сиз ёшларга қарата ҳурматли Президентимиз “Биз юртимизда қандай ислоҳотларга қўл урмайлик, аввало, сиз каби ёшларга, сизларнинг куч-ғайратингиз ва азму шижоатингизга суянамиз” – деб алоҳида таъкидлаб ўтган эдилар.

Ушбу Ёшлар Форумида белгилаб берилган вазифаларни шаҳарда ижросини таъминлаш мақсадида 2020-2021 йилларда ёшлар билан янгича ишлаш тизими бўйича 76 та банддан иборат 7 та йўналишда “Ёшлар дастури” ишлаб чиқилиб, ижрога йўналтирилди.

Дастур ижроси учун Республика бюджетидан 66 млрд.  408 млн. сўм, маҳаллий бюджетдан 588 млн. сўм, бошқа манбалар ҳисобидан 2 млрд.                                  70 млн. сўм маблағлар (жами 69  млрд. 66 млн. сўм) ажратилиши ҳамда жами 71 минг 262 нафар (92 фоиз) ёшлар қамраб олиниши белгиланган.

Шаҳардаги 5 328 нафар ишсиз ёшларнинг “маҳаллабай” кесимида бандлигини таъминлаш мақсадида йўналишлар кесимида “Манзилли режа” ишлаб чиқилди.

Режага асосан қурилиш отрядларида 245 нафаришлаб чиқариш соҳасида 458 нафар, Хизмат кўрсатиш, жумладан, автомобил, компьютер ва техникаларга хизмат кўрсатиш, гўзаллик салони, сартарошлик соҳаларига            458 нафар, касаначиликка 11 нафар,  ҳунармандчиликка 26 нафар, асаларичиликка 16 нафар, банлдик жамғармаси орқали ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш орқали 755 нафар,  "Ҳар бир оила - тадбиркор" Давлат дастури доирасида 356 нафар ёшларнинг тадбиркорлик фаолияти йўлга қўйиш орқалибўш иш ўрни "Меҳнат ярмаркалари" доирасида 1369 нафар ва бошқа йўналишлар доирасида 1360 нафарини бандлигини таъминлаш кўзда тутилган.

Шундан, жорий йилнинг ўтган даври давомида "Ҳар бир оила - тадбиркор" Давлат дастури доирасида 40 нафар ёшларга 1 млрд 119 млн сўм, “Ёшлар келажагимиз” Давлат дастури доирасида 5 нафар ёшларга 4 млрд             400 млн сўм кредит ажратилиши ҳисобига 50 та иш ўрни яратилди. 

“Ҳар бир тадбиркор - ёшларга мададкор” тамойили асосида “Ёшлар: 1+1” дастури бўйича 576 нафар ишсиз ёшлар тадбиркорлик асосларига ўқитилиб, 614 нафар тадбиркорларга бириктириш кўзда тутилган.

Шундан, хозирги кунга қадар 151 нафар ёшлар ўқитилиб, уларга махсус сертификатлар топширилди ва тадбиркорларга бириктирилди ҳамда ҳозирги кунда 120 нафар ёшлар ўқишни давом эттирмоқда.

Касб-ҳунар ўрганиш истаги бор бўлган 338 нафар ёшлар рўйхатлари шакллантирилиб, шундан хозирги кунда шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 24 нафар ишсиз ёшлар касб-ҳунарга ўқитилмоқда.

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида жорий йилда 5 та муҳим ташаббус йўналишларида умумтаълим мактабларида мавжуд тўгараклар сонини кўпайтириш орқали ёшлар қамровини 29 минг 021 нафар(амалда 27021)га оширилади.

Уюшмаган ёшлар қатламини оммавий спортга кенг жалб этиш учун зарур шароитларни яратиш мақсадида умумий ўрта таълим мактабларининг спорт майдончалари, спорт залларида соат 16.00 дан кейин шуғулланишлари таъминланмоқда.

Маҳалла ёшларининг кўча спорти билан шуғулланишларини таъминлаш мақсадида 13 та маҳаллаларда “Street workout” майдончалари ташкил қилиш режалаштирилган.

Шаҳардаги 5 нафар иқтидорли ёшлар истисно тариқасида 2020/2021 ўқув йилида маданият ва санъат олийгоҳларида маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан ўқитилиши учун 40 млн 081 000 сўм маблағ ажратиб берилди.

15 нафар иқтидорли ёшларни доимий равишда рағбатлантириб бориш тизими йўлга қўйилди. 

Шунингдек, шаҳарда ҳар чоршанба – ёшларнинг бандлигини таъминлаш куни, ҳар шанба -  ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш куни сифатида белгиланиб, аниқ дастур асосида амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг январь-февраль ойларида 16 маротаба сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашувлари ташкил этилиб, 298 нафар ёшлар иштирок этишди. Учрашувларда ёшлар томонидан 44 та муаммо ва таклифлар билдирилди. Шундан, 20 таси хал этилди, 24 таси тегишли ташкилотларга йўналтирилиб хал этиш чоралари кўрилмоқда. 

Шунингдек, маҳалла ёшлари ўртасида спортнинг волейбол ва футбол, кураш турлари бўйича 1 маротаба “Ҳоким кубоги”, 1 маротаба “Прокурор кубоги” мусобақалари ўтказилди.   

Белгиланган вазифаларимиз.

I. Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларни тадбиркорликка

жалб этиш ва касб-ҳунарга ўргатиш йўналишида:

1. Бандликка кўмалашиш маркази томонидан 338 нафар ишсиз ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш орқали меҳнат бозорида талаб мавжуд бўлган касбларга қисқа муддатли (3-6 ойлик) ўқув курсларида ўқитишни ташкил этиш.

2. Ҳар ойда камида бир маротаба мавжуд бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил этиш орқали 1369 нафар ишсиз ёшларнинг бандлигини таъминлаш.

3. Бандликка кўмалашиш маркази томонидан 107 нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар учун субсидиялар ажратиш, 253 нафарига ишсизлик нафақаси тайинлаш.

4. 576 нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик билан шуғулланиш истагини билдирган ёшларни тадбиркорлик асосларига ўқитиш ва сертификат олган ёшларнинг бизнес лойиҳаларини молиялаштириш ишларини тизимли ташкил этиш.

5. Тадбиркорликка қизиқувчи ёшлар учун тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш бўйича тадбиркорлик субъектларида “Тадбиркор билан бир кун” лойиҳаси доирасида мотивацион тадбирлар, учрашувлар ташкил этиш.

6. Ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларида маҳсулотлар тайёрлаш жараёнлари билан ёшларни таништириш, уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш мақсадида “Бизнесга саёҳат” лойиҳасини ташкил этиш.

7. Тижорат банкларида “Ёшлар учун очиқ эшиклар куни” ўтказиш; Бунда, кредит сўраб мурожаат қилган ёшларга кредит ажратиш тартиби ҳамда лойиҳаларини молиялаштириш тўғрисида тушунчалар бериш.

8. Ёшларга кўмаклашиш ва уларнинг таклиф-ташаббусларини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар ҳафтада бир маротаба “Ҳоким ва ёшлар”, “Раҳбар ва ёшлар”, “Сектор раҳбарлари ва ёшлар” учрашувларини ташкил этиб бориш.

II. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш борасида:

1. Ўғил болалар ўртасида спортнинг футбол тури бўйича, қиз болалар ўртасида спортнинг волейбол тури бўйича маҳаллалар ўртасида “Сектор раҳбарлари кубоги” мусобақаларини мунтазам равишда ўтказиб бориш.

2. Умумтаълим мактаблари 10-11-синф ўқувчилари ўртасида спортнинг футбол, волейбол, кураш, стол тенниси турлари бўйича мусобақалар ўтказиш.

3. Аҳолининг барча қатламлари (ёшлар, нуронийлар) ўртасида “Соғлом ҳаёт сари 5000 қадам” шиори остида оммавий юриш тадбирларини ташкил этиш.

4. Шаҳардаги ҳар битта таълим муассасасида уюшмаган ёшлар учун спорт тўгараклари фаолиятини йўлга қўйиш.

5. Таълим муассасаларида “Беш ташаббус - беш имконият” танловини ташкил этиш.

6. Шаҳардаги маданият марказлари ҳамда умумтаълим мактаблари қошида “Ёшлар театр студияси” фаолиятини йўлга қўйиш ва концерт дастурларини барча маҳаллаларда ташкил этишдан иборат.

Азиз ёшлар! 

 Давлатимиз раҳбари бошчилигида биз ҳам сиз каби ёшларнинг куч ғайратига азм-у шижоатига суянамиз.

Бугун биз сизларга ҳар тмомнлама ёрдам беришга ва барча саволларингизга жавоб беришга тайёрмиз!

Сана: 12.02.2021 04:30
0
1 902
Тепага чиқиш