ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан аҳолига 5 минг дона ҳимоя ниқоблари бепул тарқатилди.

Бутун дунёга хавф солаётган Коронавирус инфекциясидан ҳимояланишнинг энг оддий чораларидан бири тиббий ниқоблардан фойдаланишдир. Юртимизда карантин ҳолатида ҳар бир фуқаро саломатлигига икки карра кўпроқ эътибор қаратилган ҳолда тиббий ниқоблардан фойдаланиш қонунан белгилаб қўйилди.
Зеро Президентимиз сўзлари билан айтганда ҳеч қандай йўқотишларсиз бу вазиятдан ҳамжиҳатликда ўтиб олсак, манашу бизни,  халқимизни энг катта ютиғи бўлади.
Ана шу мақсадда Урганч шаҳрида Коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш бўйича чора-тадбирлар давом этмоқда.
Хусусан, кеча 24 март куни Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан “Коронавирус инфекциясининг Урганч шаҳар ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш" бўйича махсус комиссия аъзолари шаҳримиздаги барча махалаларда ва бозор ҳудудида аҳолига 5 минг дона бир марталик тиббий ниқобларни бепул тарқатди.


Камиссия аъзолари фуқароларга карантин жараёнларида амал қилиш учун йўриқномалар беришди ва вирусни юқтириб олмаслик учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тавсия қилинаётган гигиена қоидаларига амал қилишга яна бир бор чақирдилар.


Азиз ватандошлар! Тавсия қилинаётган чораларга амал қилсак, албатта бу вирусни биргаликда енгамиз!
#vahimasizkarantin
#uydaqoling
#birgalikdayengamiz
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 25.03.2020 02:54
0
679

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Тепага чиқиш