ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

БЕҚИЁС ЭЪЗОЗ ВА ЭЪТИБОР

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки аёлларимиз билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.


Ҳаммамиз орзиқиб кутган гўзал баҳорнинг илк кунларида, 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида Урганч шаҳрида азиз aёлларимиз учун байрам туҳвалари бошланди.



Урганч шаҳрида бўлиб ўтаётган байрам дастурларида ҳам аёлларимизга эътибор, эъҳтиром кўрсатилмоқда. Байрамда Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев сўзга чиқиб, бугунги кунда шаҳримизни янада ривожлантириш бўйича Президентимиз мурожаатномасида белгилаб берилган мақсад ва вазифаларга эришишда аёлларимизнинг беқиёс ҳиссаси бор эканлигин, бунинг учун нозик хилқат эгалари, аёллариизга ҳар қанча таҳсин ва тасаннолар айтсак, арзийди дея такидлади.

Ҳозирги вақтда Урганч шаҳрида турли соҳа ва тармоқларда меҳнат қилаётган ишчи ва хизматчиларнинг 45 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Жумладан, давлат ва жамоат ташкилотлари тизимида кўплаб опа-сингилларимиз раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилмоқда.

 

Улардан, 1 нафари сенатор, 6 нафари халқ депутатлари маҳаллий кенгаши депутати бўлиб  фаолият юритмоқда.

Ўтган 2 йил давомида 40 нафар муҳтож, оғир турмуш шароитига тушуб қолган, ногирон аёлларга арзон уй-жойлар берилди. 120 нафарига бепул тикув машиналари, электр печ, газ плиталар олиб берилиб, тадбиркорлик билан шуғулланиши учун шароит яратилди.

Жорий йилда бу йўналишдаги ишларимиз янада кенгайтирилиб, 110 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож, ногирон аёллар иш ўринлари билан таъминланади. 



Байрам дастурида ўзининг оналик меҳри, ҳаётий билим ва тажрибаси билан фарзандларинимизни турли хавф-хатарлардан асрашда, уларни мустаҳкам иродали, маънавий-интеллектуал жиҳатдан етук, жонажон Ватанимизга садоқатли инсонлар этиб тарбиялашда, ишда, жамоатчилик билан фаолият юритишда намуна бўлаётган бир гуруҳ аёлларимизга Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари ҳам топширилди. 



Шунингдек байрам дастурҳони ёзилиб, истеъдодли ҳонандалар томонидан куй-қўшиқлар ҳам ижро этилди. 


8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан байрам дастурлари Урганч шаҳрининг барча нуқталарида давом этади.


Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 04.03.2020 03:30
0
598
Тепага чиқиш