ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳар ҳокими Шуҳрат Ибодуллаевич Абдуллаевнинг шаҳар аҳолисига Янги йил табриги


Урганч  шаҳар ҳокими Шуҳрат Ибодуллаевич Абдуллаевнинг  шаҳар аҳолисига Янги йил табриги
Қадрли элдошлар!
      Сиз-у биз орзиқиб кутаётган 2019 йил тобора яқинлашмоқда.
Мўътабар нуронийларимизни, меҳрибон отахон ва онахонларимизни, сингилларимиз ва опаларимизни,  умидли ёшларимизни, барча ҳамшаҳарларимизни янги ва қутлуғ йил  билан самимий  табриклайман. Ҳар бир кунингиз хайрли, баракали бўлсин. Тани сихатлик, бахт ва қувончларга тўлиқ кунларингиз тинч  ва осойишта ўтаверсин. 
Якунланаётган  2018 йил  юртимиз ҳаётида  унутилмас воқеаларга,  улкан ютуқ ва марраларга бой  бўлди. 
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг саъий ҳаракатлари билан мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида, аҳоли кундалик тумушида  туб ўзгаришлар ясалди. Жонажон Ўзбекистонимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ва эътибори янада ошди.  Фуқароларимизнинг манфаатлари ҳимоя қилиниб, уларнинг янада бахтли яшаши, эмин-эркин умргузаронлик  қилишлари учун зарур шарт- шароитлар яратиб берилди. 
        Шифокор-у педагоглар, олим-у ёзувчилар, оналар ва болалар, юрт келажаги бўлган  ёшлар манфаатлари ҳар қачонгидан ҳам қаттиқ ҳимоя қилинди. Бир сўз билан айтганда,  мамлакатимиз тараққиёти стратегияси ғоятда самарали бўлиб,  янги-янги ислоҳотлар ҳаётга  татбиқ этилди.
Азиз  дўстлар!
Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан  кириб келаётган 2019 йилга “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” деб ном берилди. Шубҳасиз, бунинг негизида албатта фаровон ҳаёт, инсон манфаатлари турганлигини англаш қийин эмас. Президентимиз таъбири билан айтганда, мамлакатимизга инвестициялар кириб келиши ва кенг татбиқ этилиши билан юртимиз янада фаровон бўлади, ижтимоий масалаларимиз ҳам ўз ечимини топади.  Ҳаммаларингизни шу эзгу ва хайрли мақсад йўлида  жипслашиб,   юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти учун меҳнат қилишга чорлайман.
Ҳурматли юртдошлар!
           Сизларни мана шу қувончли дамларда яна бир бор  Янги йил байрами билан чин қалбимдан муборакбод қиламан. Жондан азиз элдошларимни, оиласи даврасида янги йилни кутиб олаётган барча урганчликларни  гўзал ва бетакрор айём- янги йилнинг кириб келиши билан табриклайман. 
Янги-2019 йилнинг қадамлари  қутлуғ келсин!  Энг катта бахт-оилавий тотувлик, оғзибирчилик, фарзандлар,  набиралар камолини кўриш насиб қилсин.  Янги йил барчамизга муборак бўлсин!
Сана: 31.12.2018 07:07
0
7 765
Тепага чиқиш