ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ШАҲАР КЕНГАШИГА САЙЛОВ ЎТКАЗУВЧИ ШАҲАР САЙЛОВ КОМИССИЯСИ ҚАРОРИ

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ШАҲАР КЕНГАШИ ДЕПУТАТЛАРИНИ

РЎЙХАТГА ОЛИШ ТЎҒРИСИДА


Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашига 2019 йил 22 декабрь куни сайлов ўтказилди. Такрорий сайлов 2020 йил 5 январь куни бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига тўла мувофиқ равишда бўлиб ўтган сайловда 53520 нафар сайловчи ёки рўйхатга киритилган сайловчиларнинг 62 фоизи қатнашди.

2019 йил 22 декабрь хамда 2020 йил 5 январь кунларида бўлиб ўтган сайлов якунлари ҳақидаги округ сайлов комиссияларининг баённомаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 20-ва 97 - моддаларига мувофиқ, халқ депутатлари шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси

                                                                                  

КАРОР ҚИЛАДИ:


1. Халқ депутатлари шаҳар Кенгашига сайлов округларидан сайланган депутатлар иловага мувофиқ рўйхатга олинсин. 

2. Мазкур қарор маҳаллий оммавий ахборот воситаларида эълон қилинсин. 

3. Ушбу қарор ижросини назорат қилиш шаҳар сайлов комиссияси котиби М.Якубова зиммасига юклатилсин.


1-МУСТАКИЛЛИК САЙЛОВ ОКРУГИ

Бекчанов Отахон вафаевич-1956 йил. ЎзХДП аъзоси. Урганч шаҳар "Қибла қурилиш материаллари савдо комплекси" МЧЖ бошқаруви раиси. Хоразм вилояти, Урганч шаҳар Мажнунтол кўчаси 10 уй.

2- МАХТУМКУЛИ САЙЛОВ ОКРУГИ

Байджанов Мақсудбек Исламджанович1977 йил. ЎзЛиДеп аъзоси. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Урганч филиали директори. Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, 23 даҳа, 5-уй, 20-хонадон.

3- ШОДЛИК САЙЛОВ ОКРУГИ 

Атаева Дилором Абдушариповна-1967 йил. ЎзЛиДеП аъзоси. Урганч шаҳар 7-сон "Шодлик"маҳалла фуқаролар йиғини раисаси. Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Шарқ кўчаси, 3-йўлак 13-уй.

4- ЮҚОРИ БОF САЙЛОВ ОКРУГИ 

Жуманиёзов Равшанбек Рахимберганович – 1992 йил. "Адолат" сдп аъзоси. "Ўздаверлойиха" давлат илмий лойиҳалаш институти Хоразм вилоят бўлинмасида мухандис, Хоразм вилояти, Урганч шахар E.Fулом кўчаси 5 уй 5 хонадон. 

5- А.БАХОДИРХОН САЙЛОВ ОКРУГИ

Яхшимуратов Санъатбек Яхшимуратович1983 йил, ЎзЛиДеп аъзоси. "LEADER ACADEMY" нодавлат умумий ўрта таълим мактаби директори. Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, Хонқа кўчаси, 62/4-уй, 6-хонадон.

6-П.МАҲМУД САЙЛОВ ОКРУГИ 

Гайипова Нилуфар Атахановна-1975 йил. ЎзЛиДеп аъзоси. Урганч шаҳар 3-сон оилавий поликлиникаси раҳбари. Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, А.Баҳодирхон 60 уй, 80-хонадон.

7-Й.БОБОЖОНОВ САЙЛОВ ОКРУГИ

Артиков Рашид Хусинович- 1976 йил. ЎзМТДП аъзоси. Акционерлик тижорат "Ипотека банки" Хоразм вилоят филиали бошқарувчиси. Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, "Олтин воҳа” кўчаси, 3-берк кўча, 3-уй.

8-ЖАМБУЛ САЙЛОВ ОКРУГИ 

Жуманиязов Дониёр Ядгорович-1987 йил. ЎзЛиДеП аъзоси. Урганч шаҳар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари - аппарат раҳбари. Хоразм вилояти, Урганч тумани, Қарамон қишлоғи.

9- САХОВАТ САЙЛОВ ОКРУГИ 

Авезов Шавкат Султонович-1961 йил. ЎзХДП аъзоси. Вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори ўринбосари. Хоразм вилояти, Урганч шаҳар А.Баходирхон кўчаси 12, пр2.

10- ГУЛЗОР САЙЛОВ ОКРУГИ 

Абдуллаев Равшан Бабажонович- 1961 йил, ЎзМТДП аъзоси. Тошкент Тиббиёт академияси Урганч филиали педиатрия факультети декани ҳамда факультет ва госпитал терапия кафедраси профессори. Хоразм вилояти, Урганч шаҳри Ёшлик кўчаси,3-массив,33-уй.

11- А.ҚОДИРИЙ САЙЛОВ ОКРУГИ 

Адамбаев Кахрамон Азадович – 1983 йил. ЎзХДП аъзоси. "Ўзтекс груд" раҳбари. Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, А. Беруний кўчаси, 4-йўлак, 5-уй, 2-хонадон.

12- ЯНГИ ОБОД САЙЛОВ ОКРУГИ

Худайберганов Ғулом Уринович- 1962 йил. ЎзМТДП аъзоси. Урганч шахар 2-сон оилавий поликлиника бош шифокори, Хоразм вилояти, Урганч шаҳри Проектная кўчаси 171-уй.

13-БОБУР САЙЛОВ ОКРУГИ

Курбонов Фарход Рахимович- 1963 йил. ЎзХДП аъзоси. Хоразм вилояти тиш даволаш поликлиникаси бош шифокори. Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Ал-Хоразмий кўчаси, 21-уй, 42-хонадон

14-БЎСТОН САЙЛОВ ОКРУГИ 

Рахмонов Фарҳад Пўлатович-1963 йил. ЎзМТДП аъзоси. Урганч шаҳридаги 16-умумий ўрта таълим мактаби директори. Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Рўзмат Гоипов кўчаси 2-уй 1-хона,

15-ФУРҚАТ САЙЛОВ ОКРУГИ 

Мадримов Мадрахимбой Юсупович- 1970 йил. ЎзЛиДеп аъзоси. "Ўзбекистон почтаси" АЖ Хоразм вилояти филиали директори. Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Н.Кубро кўчаси, 72-уй, 1-хона.

16-ЯНГИ ҲАЁТ САЙЛОВ ОКРУГИ

Атаева Сайёра Пўлатовна- 1971 йил. ЎзМТДП аъзоси. Урганч шахар давлат санитария - эпидемиология назорати маркази бўлинмаси мудираси. Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, Хонқа кўча, 69 Б-уй.

17-ДЎСТЛИК САЙЛОВ ОКРУГИ

Абдуллаева Муборак Саъдуллаевна- 1959 йил. ЎзМТДП аъзоси Урганч шаҳар 1-сон оилавий поликлиникаси бош шифокори. Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, 4 кичик даха 7/24.

18- ТЕМИР ЙЎЛЧИ САЙЛОВ ОКРУГИ

Шарипов Шерзод Мақсуд ўғли — 1993 йил. ЎзХДП аъзоси. Хоразм вилояти маданият бошқармаси таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими етакчи мутахассиси. Хоразм вилояти, Урганч тумани, Ш.Ниязметов кўчаси, 8-уй.

19-АЗ-ЗАМАХНАРИЙ САЙЛОВ ОКРУГИ 

Халимов Шухрат Закирович – 1974 йил. ЎзЛиДеп аъзоси. "Урганч Бахмал" масулияти чекланган жамиятининг кузатув кенгаши раиси, Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, Алпомиш кўчаси, 11/3 уй, 4 хонадон. 

20-Х.ОЛИМЖОН САЙЛОВ ОКРУГИ 

Жуманиёзова Муборак Тохировна - 1967 йил. ЎзЛиДеП аъзоси. Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 6-сон мактаб директори, Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Мевазор кўчаси, 40-уй.

21-НАВБАХОР САЙЛОВ ОКРУГИ

Ражапов Шавкат Зарипбаевич — 1984 йил. ЎзЛиДеп аъзоси. Урганч шаҳридаги 32-сонли заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг директори. Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, Ал-Хоразмий кўча,75 уй 20 хонадон.

22- ИСТИҚЛОЛ САЙЛОВ ОКРУГИ 

Кенжаев Қаҳрамон Рустамович -1969 йил. ЎзЛиДеП аъзоси. Урганч тадбиркорлик ва сервис касб-ҳунар коллежи директори. Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Истиқлол кўчаси, 41а-уй.

23- КЎХНА ҚАЛЪА САЙЛОВ ОКРУГИ

Бабажанов Равшанбек Рустамович-1972 йил. "Адолат” СДП аъзоси. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Оила" илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бошқармаси бошлиғи. Хоразм вилояти, Урганч шаҳар Бинокор кўчаси 23а уй.

24-МАЪРИФАТЧИ САЙЛОВ ОКРУГИ

Сабуров Омонбой Рахимович- 1991 йил. ЎзЛиДеП аъзоси. "Yoshlar-kelajagimiz" жамғармаси Урганч шаҳар филиали раҳбари, Хоразм вилояти координатори. Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, “Олтин воҳа" кўчаси, 1 йўлак 10 уй. 

25- БАЙНАЛМИНАЛЧИ САЙЛОВ ОКРУГИ

Рўзметова Ширин Мавлонбердиевна1979 йил. ЎзХДП аъзоси Урганч маиший хизмат касб-ҳунар коллежи директори. Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Истиқлол кўчаси, 14-уй

26- ОЛИМПИЯ САЙЛОВ ОКРУГИ 

Дўсчанов Умар Эгамбердиевич-1984 йил. ЎзМТДП аъзоси. Урганч давлат университети табиий фанлар факультети маънавий ва маърифий ишлар бўйича декан ўринбосари. Тупроқшунослик кафедраси ўқитувчиси. Хоразм вилояти, Хонқа тумани, Мустақиллик маҳалласи, 42 уй.

27- ТУРКИСТОН САЙЛОВ ОКРУГИ

Матсапаев Азамат Алишерович 1989 йил. ЎзЛиДепаъзоси. "Бунёд йўловчи ташиш" маъсулияти чекланган жамияти иқтисодий ва ижтимоий масалалар бўйича бошқарув раиси ўринбосари, Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, Ал-Беруний кўчаси, 187-уй, 6-хонадон.

28- МАЪНАВИЯТ САЙЛОВ ОКРУГИ

Балтаев Рустамбой Исмаилович — 1963 йил. "Адолат” СДП аъзоси. Ўзбекистон "VETERAN" Жангчи фахрий ва ногиронлар Бирлашмаси Хоразм вилоят бўлими раиси. Хоразм вилояти, Урганч шаҳри фаровонлик кўчаси 21 уй.

29-НАВРЎЗ САЙЛОВ ОКРУГИ

Абдуллаев Шухрат Ибадуллаевич-1967 йил. ЎзЛиДеп аъзоси. Урганч шаҳар ҳокими. Хоразм вилояти, Урганч шаҳар Ёшлик кўчаси 30/4, 5 хонадон.

30- ФИДОКОР САЙЛОВ ОКРУГИ

Аниязов Зийнат Богибекович-1986 йил. ЎзЛиДеп аъзоси. "Хоразм худудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти. "Урганч шахар электр таъминоти корхонаси" раҳбари. Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Хонқа кўчаси 28 уй 23 хонадон.


Урганч шаҳар сайлов комиссияси раиси

О.САИДОВ.

Урганч шаҳри, 

2020 йил 7 январь.

Сана: 07.01.2020 06:28
0
2 926
Тепага чиқиш