ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

УРГАНЧ ШАҲАР ДЕЛЕГАТЛАРИ ТОШКЕНТДА ЯНГИ ОЧИЛГАН ИККИТА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги мактабида ёшлар билан учрашув ўтказди. 


Ушбу учрашув видео селектор тарзида бўлиб ўтиб, ўсиб келаётганёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилиб, Янги Ўзбекистонни, албатта ёшлар билан бирга қурамиз, 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади,- дея таъкидлаган еди муҳтарам Президентимиз.


Шу муносабат билан 2020 йил 2-4-январь кунлари Урганч шаҳар ҳокимлиги (ташаббуси билан) ходимлари, имом хатиб, умумтаълим мактаб директорлари, фахрий ўқитувчилар ва ёшлардан иборат делегация Тошкент шаҳрида ўз фаолиятини бошлаган Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ва музейига, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологияларигаихтисослаштирилган мактабларига саёҳат уюштиришди.


Ўзбек романчилигининг асосчиси, ватанпарвар адиб Абдулла Қодирий хотирасига эҳтиром кўрсатиш, миллий адабиётимиз ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини улуғлаш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан пойтахтимизнинг Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи олдида ижод мактаби ва музей барпо этилиб, боққа кираверишда буюк ёзувчи ҳайкали ўрнатилган.
Ушбу делегацияси дастлаб Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги фармойиши билан ташкил этилган Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ва музейни бориб кўрди.


Бу ерда ўғил-қизларнинг таълим-тарбия олиши учун ҳамма шароит яратилган. Хоналар кенг, ёруғ, шинам ва қулай. Фан кабинетлари замонавий технологиялар ва ўқув анжомлари билан таъминланган. Кутубхона адабий асарлар, бадиий адабиётларга бой. Очиқ ва ёпиқ спорт залларида болалар спорт тўгаракларига қатнашиши, саломатлигини мустаҳкамлаши учун барча қулайликлар мавжуд еканлигини кўригимиз мумкин.


Ижод мактабида “Қодирий издошлари”, “Ёш қаламкашлар”, “Ёш журналистлар” каби тўгараклар, “Ифодали ўқиш”, “Нотиқлик санъати” бўйича қўшимча дарслар ташкил этилган.


Шундан сўнг делегатция  аъзолари Тошкент шаҳридаги яна бир янги таълим маскани — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб фаолияти билан ҳам танишдилар.


Делегация бу ерда ўқувчи иқтидорини намоён қилиш учун яратилган бутун бир мажмуа: замонавий жиҳозланган ўқув хоналари, илғор педтехнология ва инновацион методлардан фойдаланган ҳолда дарсларнинг олиб борилиши, дарсдан ташқари пайтда бола иқтидорини ривожлантириш учун йўлга қўйилган тизим, ўқувчилар турар жойларида кенг имкониятлар яратилганлигига гувоҳ бўлишди.

Бундай мактаблар аҳборот-коммуникация технологияларини кенг жалб қилган ҳолда, математика, физика, информатика ва чет тили фанларининг чуқур ўзлаштирилишига эришиш, ўқувчиларни дастурлаш асослари, маълумотлар базасини шакллантириш, ахборот ва медиа ҳамда интеллектуал маданиятни мактаб давридан бошлаб  шакллантиришга хизмат қилади.
Хулоса қилиб айтсак, барча умумтаълим мактаблари ушбу ўқув даргоҳларидан маънавиятни, маърифатни акс эттиршни ўрганиши мумкин. Чунки бу ерда таҳсил олаётган болалар нафақат маънавиятли, балки ўз ватанини юракдан севувчи истеъдод эгалари бўлиб тарбияланмоқда.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 06.01.2020 12:33
0
4 543
Тепага чиқиш