ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ АМАЛИЙ ИШЛАР


Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги барча мактабларида йил сарҳисоби бўйича "Инновацион дарслар" ҳафталиги, "Бола иқтидорлими, ота-она эътиборлими?" мавзусидаги очик эшиклар кунлари, Янги йилга бағишланган турли ҳил тадбирлар ўтказилмоқда.
Шаҳримиздаги 5-сонли мактабининг бошланғич синф уқитувчилари Жабборова Феруза ва Атажанова Инобатлар  раҳбарлигида 1-синфларда "Биз саводхон бўлдик" номли тадбирлар ҳам ўтказилди.
"Биз саводхон бўлдик" номли “Алифбе” байрамида ёшлар Ватанимизни мадҳ этувчи шеър, қўшиқлари ва бир-биридан чиройли турли саҳна кўринишларини намойиш этдилар.
Биндай тадбирларни  ўтказишдан мақсад, болаларни мактабнинг илк даврларидан бошлаб истеъдодига ва қизикишларига кўра тўғри йўналишлар беришдир.








Сана: 26.12.2019 03:30
0
516
Тепага чиқиш