ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Сайёр қабул ўтказилди.

Халқ дарди, муаммоларини ўрганиш фуқароларнинг жамиятга ишончини ортишига, ҳаёт даражаси, яшаш тарзи  яхшиланишига хизмат қилади.


Бугун Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Фуқаролар томонидан билдирилган мурожатлар аксарияти жойида ўрганиб чиқилди. Жумладан “Янги обод” маҳалласи Проектная 117 кўчаси 18-уйда истиқомат қилувчи I-гуруҳ ногирони Жабборова Бекпошшанинг мурожати бўйича хонадонига бориб, муаммоси жойида ўрганилди.  Жабборова Бекпошшанинг 2 нафар фарзанди ҳам ногиронлиги ва моддий томондан қийналаётганлиги инобатга олиниб, тегишли тартибда озиқ-овқат ва моддий ёрдам бериладиган бўлди. 


Фуқаролар мурожатларини ўрганиш давом этади.
Сана: 12.12.2019 06:00
0
4 362

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Тепага чиқиш