ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Ижтимоий тармоқларда “Ҳомиладор аёлларга “Витрум” дориси нега берилмаяпти?” номли мақола тарқалганди.
Ушбу ҳолат юзасидан Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан тезкор ўрганиш олиб борилди.
Ўрганиш жараёнида Урганч шаҳрида яшовчи хомиладор аёлларга «Пренатал – витрум» препаратлари ҳудудлардаги Оилавий поликлиникалар томонидан бепул берилиб келинган. Жорий йил давомида хомиладор аёлларга «Витрум пренатал» препарати билан таъминлашда узилишлар кузатилмаган. Урганч шаҳрида ҳисобга олинган хомиладорлар учун 2019 йил давомида 2550 нафар хомиладор аёлларга «Пренатал – витрум» препарати тарқатилган. Шундан, 1-сон оилавий поликлиникада – 769 нафар, 2-сон оилавий поликлиника – 781 нафар, 3-сон оилавий поликлиникада 1000 нафар хомиладорларга тарқатилган. Келгуси 2020 йил учун 20000 конвалюта «Пренатал – витрум» препаратига эҳтиёжи аниқланган ва ҳарид қилиниши белгиланган. 
Мақолада танқид остига олинган “Урганч шаҳри туғруқхонасида хожатхона пуллик қилиб қўйилган” дея келтирилган ҳолат бўйича шуни маълум қиламиз. 
Бугунги кунгача Урганч шаҳри хомиладор аёлларидаги туғриқлар вилоят перинатал марказида амалга оширилмоқда. Урганч шаҳридаги 90 ўринга мўлжалланган туғруқхона янгидан қурулди  ва 2020 йилдан ўз фаолиятини бошлайди. Вилоят перинатал марказидаги хожатхона пуллик хизмат кўрсатиши билан боғлиқ масала вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси мутасадди ходимлари томонидан ўрганилди ва пуллик хизмат тўхтатилди. 
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 13.12.2019 08:52
0
1 579

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Тепага чиқиш