ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Ёш тадбиркор - келажакка пойдевор.

Ёшларнинг бизнес ташаббуслари, ғоя ва лойиҳаларини рўёбга чиқарига кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш, бизнес юритиш кўникмаларига ўқитиш, шунингдек, умуман ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш орқали уларнинг бандлигини таъминлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги “Yoshlar – kelajagimiz” Давлат дастури тўғрисидаги ПФ 5466-сонли Фармони қабул қилинди.
“-Давлат дастури ижросини таъминлаш борасида “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси ёшлар тадбиркорлигини комплекс ривожлантириш ва ёшларни тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга фаол жалб қилиш бўйича жойларда мақсадли дастурларни амалга ошириб келмоқда” - дейди “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси  Хоразм вилояти координатори, Урганч шаҳар филиали раҳбари Омонбой Сабуров.
Ёш тадбиркор Шаҳло Юлдошева аҳолига тиббий хизмат кўрсатишга мўлжалланган “Sevinch Medical Center” лойиҳаси учун “Yoshlar – kelajagimiz” жамғармаси   кўмагида банкдан 1млрд. 200 млн. сўм имтиёзли кредит олиб, 40 нафар ходимлардан иборат катта жамоани шакллантирди.
Клиникада амбулатор ва стационар шароитда абдоминал хирургия, урология, травматология, УЗИ, клиник лаборотория, неврология, гинекология, физиотерапия, пластик хирургия йўналишлари бўйича аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш йўлга қўйилган.
“Sevinch Medical Center” лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Соғлиқни  сақлаш тизимининг хусусий секторини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва “Хусусий тиббиёт ташкилотларини янада ривожлантириш бўйича қўшимча шарт-шароитларни яратиш тўғрисида”ги қарорлари асосида Соғлиқни сақлаш хусусий секторининг тез суратларда  ривожланишига ҳам ҳисса қўшмоқда.
Ҳозирда мазкур клиника Ўзбекистонда онкологик касалликларни даволаш имкониятларига эга камсонли хусусий шифохоналардан бири хисобланади.




Сана: 05.11.2019 12:48
0
3 080
Тепага чиқиш