ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Ҳоким яна аҳоли муаммоларини ўрганди.

Бугун Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги оммовий қабули “Гулчилар” ва “Олма боғ” маҳаллаларида бўлиб ўтди.
Ш.Абдуллаев  маҳаллаларда истиқомат қилиб келаётган аҳоли ва уларни қийнаётган муаммоларни ўрганди.
Жумладан, аҳоли муаммолари билан танишиш жараёнида болалар учун болалар майдончаси қуриш, соғлиқни сақлаш, аҳоли бандлиги,  тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер ва бошқа муаммолар борлиги аниқланди.  
Бундан ташқари Ш.Абдуллаев 15-сон мактабдаги кутубхона, ошхона фаолияти билан яқиндан танишиб, ёш авлод таълим олиши учун барча шароитларни яратиш зарурлигини такидлади.
Ш.Абдуллаев муаммо ва таклифларни ҳал қилиш учун тегишли ташкилот раҳбарларига масъулиятни янада ошириш зарурлигини эслатиб, тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берди. Ҳамда ҳар бир мурожаатнинг ижросини алоҳида ўз назоратига олди.





Сана: 22.10.2019 07:30
0
1 125
Тепага чиқиш