ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

“Зулфияхоним издошлари” аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 10 июндаги «Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қуллаб-қувватлаш тўғрисида»ги ПФ-2326-сонли Фармони ижроси юзасидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. Барча ҳудудларда ўзбек қизлари учун юксак ишонч намунаси бўлган Зулфия номидаги Давлат мукофотига муносиб номзодларни танлаш ва Республика комиссиясига тақдим қилиш учун саралаш босқичлари ўтказилмоқда. 
Бугун Урганч шаҳридаги иқтидорли қизларни қўллаб-қувватлаш, муносибларини Зулфия номидаги Давлат мукофотига тавсия қилиш мақсадида шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Танловда 100 нафардан ортиқ адабиёт, санъат, маданият, фан, таълим, спорт ва жамоатчилик йўналишларида ижод қилаётган, фаолият юритаётган иқтидорли қизлар ҳужжатлари кўриб чиқилиб, номзодлар суҳбатдан ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил  2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сонли фармонида Зудфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик фаолиятида  алоҳида  ютуқларга еришган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган иқтидорли қизларга ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 2 нафар талабгорларга берилади. Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларининг Зулфия номидаги Давлат мукофоти лоуреатлари бўлган ўқувчилари бакалавриатга, бакалаврият талабалари эса олий таълим муассасалари магистратурасига тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.
Юқоридаги кўрсатилган мезонларга асосан Урганч шаҳридан  муносиб деб топилган 7 нафар номзодлар таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт ва жамоатчилик йўналишлари бўйича Ҳудудий комиссияга тақдим қилинадиган бўлди.
Зудфия номидаги Давлат мукофотига номзод қизларнинг барчасига  кейинги саралаш босқичларида ҳам омад тилаб қоламиз.  Уларнинг елкасида энди “Зулфияхоним издошлари” деган катта ишонч туради.





Сана: 22.10.2019 02:30
0
6 025
Тепага чиқиш