ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳрида илк маротаба “Урганч китоб фестивали - 2019” китоб савдо ярмаркаси ўтказилмоқда.

Муҳтарам юртбошимиз илгари сураётган 5 та муҳим ташаббуснинг 4 - йўналиши аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантиришга йўналтирилган бўлса, қатор президент фармонлари, Ўзбекистон республикаси қарорлари қабул қилинган бўлиб,  айнан мамлакатимизда китобхонликга давлат сиёсати даражасида эътибор берилаётганини кўрсатади.
Бугун Урганч шаҳрида ўтказилаётган китоб ярмаркаси:
- ёшларнинг барча қатламларини китоб ўқишга даъват этиш ҳамда китоб ўқишга бўлган қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, жойларда адабий муҳит шаклланишига эришиш;
- ёшлар онгида Ватанимиз тарихи, миллий ва умуминсоний қадриятлар, ижтимоий ҳаёт ҳақидаги тушунча ва билим-кўникмаларини янада юксалтириш;
- миллий адабиётимизнинг дурдона асарлари, адибларимиз ижодини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш, келажакда ижодкор ёшлар томонидан бадиий етук, юқори савияли асарлар яратилишига эришиш борасида амалга ошираётган ишларимизнинг яна бир муҳим ифодаси сифатида қараш мумкин.
Ушбу “Урганч китоб фестивали - 2019” китоб савдо ярмаркасида Урганч шаҳридаги умумтаълим мактаби, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчилари, Олий таълим муассасалари талабалари, шаҳар аҳолиси иштирок этишмоқда. Урганч шаҳридаги барча китоб дўконлари ўз хизматларини ва китобларини ҳам тақдим қилишди. Шунингдек, фаол ёшлар иштирокида Заковат интелектуал ўйини ҳам бўлиб ўтмоқда.
“Урганч китоб фестивали - 2019” китоб савдо ярмаркаси 16-17 октябрь кунлари  ўз фаолиятини юритади.








Сана: 16.10.2019 11:30
0
4 906
Тепага чиқиш