ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари

      Ўзбекистоннинг буюк келажакдаги ниятлари улуғ, мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурар эканмиз, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва ўз вақтида бартараф этиш бугунги куннинг энг катта масаласидир. Галдаги  Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари Университети Урганч филиалида Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули ҳам юртдошларимиз орасидаги муаммоларни ўрганиш ва қисқа муддатда ҳал қилиш мақсадида бўлиб ўтди. 
       Инсон қачон бахтиёр, беъмалол ҳотиржам яшайди? Биринчидан Ватани тинч бўлса, иккинчидан муқим яшаш жойи-ўз уйи бўлса. Қабулда 50 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлса, уларнинг аксарияти уй-жой муаммолари билан боғлиқ.
      Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг топшириғига биноан ушбу масалалар юзасидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб
, аҳоли муаммолари қисқа муддат ичида бартараф этилиши белгиланди.
Тепага чиқиш