ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Навбатдаги сайёр қабул Урганч давлат университети қошидаги 2-сон Академик лицейида бўлиб ўтди.

Биз яшаётган ҳозирги дарвда барча даражадаги мутассадиларнинг аҳоли дардини эшитиш, қувонч-у ташвишига шерик бўлиши ғоят муҳим саналади. Урганч Давлат Университети қошидаги 2-сон Академик лицейида Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули ҳам ана шу мақсадда бўлиб ўтди. Қабулда шаҳар аҳолисини қийнаётган турли соҳаларга оид муаммолар, йўлларни таъмирлаш тадбиркорликни янада ривожлантириш, янги иш ўринларини яратиш, таълим, тиббиёт каби масалалар бўйича мурожатлар қабул қилинди. 
“- Ҳозирда иш топиш катта муаммоларимдан бири эди. Урганч шаҳар ҳокимининг сайёр қабулида нафақат ишсизлик, хўжалик муаммоларидан музлатгичимни тузатиб беришга амалий ёрдам ва хоким томонидан микротўлқинли печ бериладиган бўлди”- дейди Урганч шаҳар 6-сон “Беш-берган” маҳалласида яшовчи Тозагул Жуманова. 
Шунингдек, мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал қилиб, муддат талаб этиладиган масалалар қатъий назоратга олинди. 
Жойларда аҳоли билан бундай мулоқотлар давом этади.







Тепага чиқиш