ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганчда Жалолиддин Мангуберди хиёбони ташкил этилади

Урганч шаҳрида Жалолиддин Мангуберди хиёбонини ташкил этиш ва унинг янги ҳайкалини ўрнатиш, ёдгорлик билан бутунжаҳон сайёҳларини кенг таништириш ва улар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, хиёбон ҳудудини анъанавий қурилиш услуби билан уйғунлаштирилган ҳолда барпо этиш ҳамда аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш мақсадида қурилиш ишлари олип бориляпти.
хиёбон ҳудудида Жалолиддин Мангубердининг янги ҳайкалини яратиш ва ўрнатиш ишлари натижасида бузиладиган турар жойлар учун компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сон қарори билан тасдиқланган Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш тартиби кўрсатилган тартибда амалга оширилади.
Шунингдек, мазкур бандда назарда тутилган ишлар ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Урганч шаҳар марказий қисмидаги Ал-Хоразмий, Паҳлавон Маҳмуд, Шерозий ва Ўзбекистон кўчалари оралиғида барпо этилаётган Жалолиддин Мангуберди хиёбонининг йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини модернизация қилиш бўйича тадбирлар режаси тасдиқланди. 
Манба: www.kun.uz
Сана: 27.03.2019 04:55
1
4 207

Фикрлар (1)

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Тепага чиқиш