ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

УРГАНЧ ШАҲАР ДЕЛЕГАТЛАРИ ТОШКЕНТДА ЯНГИ ОЧИЛГАН ИККИТА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБ ФАОЛИЯТИ БИЛАН ТАНИШДИЛАР


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил 27 декабрь куни Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги мактабида ёшлар билан учрашув ўтказди. 
Ушбу учрашув видео селектор тарзида бўлиб ўтиб, ўсиб келаётганёшлар ҳаётидаги муаммолар, долзарб вазифалар муҳокама қилиб, Янги Ўзбекистонни, албатта ёшлар билан бирга қурамиз, 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади,- дея таъкидлаган еди муҳтарам Президентимиз.
Шу муносабат билан 2020 йил 2-4-январь кунлари Урганч шаҳар ҳокимлиги (ташаббуси билан) ходимлари, имом хатиб, умумтаълим мактаб директорлари, фахрий ўқитувчилар ва ёшлардан иборат делегация Тошкент шаҳрида ўз фаолиятини бошлаган Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ва музейига, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологияларигаихтисослаштирилган мактабларига саёҳат уюштиришди.
Ўзбек романчилигининг асосчиси, ватанпарвар адиб Абдулла Қодирий хотирасига эҳтиром кўрсатиш, миллий адабиётимиз ривожига қўшган беқиёс ҳиссасини улуғлаш мақсадида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан пойтахтимизнинг Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи олдида ижод мактаби ва музей барпо этилиб, боққа кираверишда буюк ёзувчи ҳайкали ўрнатилган.
Ушбу делегацияси дастлаб Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 декабрдаги фармойиши билан ташкил этилган Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби ва музейни бориб кўрди.
Бу ерда ўғил-қизларнинг таълим-тарбия олиши учун ҳамма шароит яратилган. Хоналар кенг, ёруғ, шинам ва қулай. Фан кабинетлари замонавий технологиялар ва ўқув анжомлари билан таъминланган. Кутубхона адабий асарлар, бадиий адабиётларга бой. Очиқ ва ёпиқ спорт залларида болалар спорт тўгаракларига қатнашиши, саломатлигини мустаҳкамлаши учун барча қулайликлар мавжуд еканлигини кўригимиз мумкин.
Ижод мактабида “Қодирий издошлари”, “Ёш қаламкашлар”, “Ёш журналистлар” каби тўгараклар, “Ифодали ўқиш”, “Нотиқлик санъати” бўйича қўшимча дарслар ташкил этилган.
Шундан сўнг делегатция  аъзолари Тошкент шаҳридаги яна бир янги таълим маскани — Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб фаолияти билан ҳам танишдилар.
Делегация бу ерда ўқувчи иқтидорини намоён қилиш учун яратилган бутун бир мажмуа: замонавий жиҳозланган ўқув хоналари, илғор педтехнология ва инновацион методлардан фойдаланган ҳолда дарсларнинг олиб борилиши, дарсдан ташқари пайтда бола иқтидорини ривожлантириш учун йўлга қўйилган тизим, ўқувчилар турар жойларида кенг имкониятлар яратилганлигига гувоҳ бўлишди.
Бундай мактаблар аҳборот-коммуникация технологияларини кенг жалб қилган ҳолда, математика, физика, информатика ва чет тили фанларининг чуқур ўзлаштирилишига эришиш, ўқувчиларни дастурлаш асослари, маълумотлар базасини шакллантириш, ахборот ва медиа ҳамда интеллектуал маданиятни мактаб давридан бошлаб  шакллантиришга хизмат қилади.
Хулоса қилиб айтсак, барча умумтаълим мактаблари ушбу ўқув даргоҳларидан маънавиятни, маърифатни акс эттиршни ўрганиши мумкин. Чунки бу ерда таҳсил олаётган болалар нафақат маънавиятли, балки ўз ватанини юракдан севувчи истеъдод эгалари бўлиб тарбияланмоқда.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 06.01.2020 12:33
0
3 199

Шухрат Абдуллаевнинг шаҳар аҳолисига байрам табрики


Қадрли элдошлар!
Барчамиз орзиқиб кутаётган 2020 йил кириб келмоқда.
Мўътабар отахон ва онахонларимизни, сингилларимиз ва опаларимизни,  умидли ёшларимизни, барча ҳамшаҳарларимизни кириб келаётган янги йилбилан самимий табриклайман. Ҳар бир кунингиз хайрли, баракали бўлсин. Сихат-саломатлик, бахт ва қувончларга тўлиқ кунларингиз тинч  ва осойишта ўтаверсин. 
Поёнига етиб бораётган  2019 йилюртимиз ҳаётида  унутилмас воқеаларга,  улкан ютуқ ва марраларга бой  бўлди.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромоновичнинг саъий ҳаракатлари билан мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётида, аҳоли кундалик тумушида туб ўзгаришлар ясалди. Жонажон Ўзбекистонимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ва эътибори янада ошди.Фуқароларимизнинг манфаатлари ҳимоя қилиниб, уларнинг янада бахтли яшаши, эмин-эркин умргузаронликқилишлари учун зарур шарт - шароитлар яратиб берилди.
Шифокор-у педагоглар, олим-у ёзувчилар, оналар ва болалар, юрт келажаги бўлган  ёшлар манфаатлари ҳар қачонгидан ҳам қаттиқ ҳимоя қилинди. Бир сўз билан айтганда,  мамлакатимиз тараққиёти стратегияси ғоятда самарали бўлиб,янги-янги ислоҳотлар ҳаётгататбиқ этилди.
Азиз дўстлар!
Муҳтарам Юртбошимиз ташаббуслари билан  кириб келаётган 2020 йилда ҳам кўплаб амалий ишларни бажариш олдимизда қўйган катта мақсадларимимздан бири. Шубҳасиз, бунинг негизида албатта фаровон ҳаёт, инсон манфаатлари турганлигини англаш қийин эмас. Президентимиз таъбири билан айтганда, мамлакатимизга иқтисодиётини янада яхшилаш, инвестициялар кириб келиши ва кенг татбиқ этилиши билан юртимиз янада фаровон бўлади, ижтимоий масалаларимиз ҳам ўз ечимини топади.
Ҳаммаларингизни шу эзгу ва хайрли мақсад йўлидажипслашиб,   юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти учун меҳнат қилишга чорлайман.
Ҳурматли юртдошлар!
Сизларни мана шу қувончли кунларда яна бир борЯнги йил байрами билан чин қалбимдан муборакбод қиламан. Жондан азиз элдошларимни, оиласи даврасида янги йилни кутиб олаётган барча урганчликларни  гўзал ва бетакрор айём - янги йилнинг кириб келиши билан табриклайман.
Янги-2020 йилнинг қадами  қутлуғ келсин!  Энг катта бахт-оилавий тотувлик, оғзибирчилик, фарзандлар,  набиралар камолини кўриш насиб қилсин.  Янги йил барчамизга муборак бўлсин!

Шухрат АБДУЛЛАЕВ,
Урганч шаҳар ҳокими.
Сана: 01.01.2020 01:30
0
246

100 БИЛАН ЮЗЛАШАЁТГАН ОТАХОНЛАРИМИЗ БИЛАН ДИЛДАН СУҲБАТ


Тинч ва осойишта яшашимиз учун ўзининг бор куч-ғайратини, умрининг навқирон ёшлик чоғини жанг майдонларида элим деб, юртим деб ўтказган Иккинчи жахон уриши қатнашчиларини Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев янги йил байрами арафасида бориб кўрди.
Иккинчи жахон уриши қатнашчилари, 100 билан юзлашаётган отахонларимиз билан дилдан суҳбатлашди. Шунингдек  ҳокимлик томонидан байрам совғалари, кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам топширилди.Қаратилган эътибордан кексаларимиз қўлларини дуога очиб, юртимиздаги тинчлик осойишталик доим бардавом бўлишини тилаб қолишди. 
Поёнига етиб бораётган йилда кўплаб ҳайрли ишлар амалга ошди дейишимиз мумкин. Ўйлаймизки кексаларимиз дуосини олиб бошланаётган янги 2020 йил ҳам юртимизга омадли йиллардан бири бўлади!
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.





Сана: 31.12.2019 01:30
0
478

ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА УРГАНЧ ШАҲРИДА 2 ТА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ЎЗ ИШ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ.

Юртимизда таълим тарбия жараёнинг илк бўғини бўлган мактабгача таълим  муассасаларининг фаолиятини самарадорлигини ошириш ва замонавий боқчалар барпо этиш бугунги куннинг долзарб вазифаси ҳисобланади.
Шу боис “Исломобод” маҳалласида жойлашган давлат-хусусий шерикчилик асосида қуриб битказилган "MEXRI DILIJOH" МЧЖга қарашли 120 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.
Шунингдек “Зиёкорлар” маҳалласида жойлашган 300 нафар тарбияланувчига мўлжалланган 7 - сон мактабгача таълим муассасаси ҳам ўзгача қиёфа касб этди. 
“-2009 йилдан буён ушбу мактабгача таълим муассасасига мудиралик қилиб келаман. Шу вақтга қадар 8 та гуруҳда 220 нафар болажонлар тарбияланиб келаётган эди. мактабгача таълим муассасасида 2019 йилнинг 1 март санадан қурилиш-реконструкция ишлари амалга оширилиб, айни кунда 300 ўринга мўжалланган, замонавий типда таъмирлаш ишлари ҳамда янгидан қурулган бассейн ва  ошхонаси  якунига етди.” -  дейди Гавҳаржон Рахимова.
Бундай замонавий иншоатларнинг ўсиб келаётган ёш авлодга хизмат қилиши албатта, интеллектуал билим салоҳиятга эга, истеъдодли келажак эгаларини тарбиялашга хизмат қилади.

Сана: 31.12.2019 10:30
0
310

УРГАНЧДА ЯНГИ ЙИЛ ШУКУҲИ

Ранг-баранг чироқлар, шаҳар марказида безатилган улкан байрам арчаси, қорбоболар паради, инсонга ўзгача илиқлик бағишлайдиган концерт дастурлари, болаларнинг қувноқ кайфияти, уларнинг барчаси Урганч шаҳрида мужассам.
Байрамга ташриф буюрувчилар арзонлаштирилган ярмаркалар орқали, яқинларига оила аъзоларига ҳам совғалар харид қилишига қулай шароитлар яратилган. Минг марта эшитгандан бир марта, келиб, кўриб, энг муҳими байрамона кайфият билан маданий ҳордиқ олишга нима етсин.
Барча юртдошларимизни Урганч шаҳрида давом этадиган Янги йил байрам дастурларига таклиф қилиб қоламиз.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 29.12.2019 07:54
0
1 294

ЯНГИ ЙИЛ БОЛАЖОНЛАР УЧУН

Янги йил яқинлаша бошлагани сайин болажонларнинг қувончи ҳам осмон қадар кўтарилади. Уларни кулгулари эртаклардагидек орзуларини қисман бўлса ҳам амалга ошириш учун ота-оналар турли режалар тузишади.
Урганч шаҳри марказида жойлашган Огоҳий мусиқали драма театрида “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан соҳада меҳнат қилаетган ходимларининг болаларига байрам кайфиятини улашиш мақсадиди “Қорбобонинг ўғирланиши” деб номланган спектаклни томоша қилиш имконияти яратиб берилди.
Театр ижодий жамоаси томонидан юқори савияда ташкил қилинган ушбу байрам спектаклида болажонларни қувончига янада қувонч қўшилди. Байрам муҳитида янада эртаклар оламига сайеҳат қилдилар.
Бундай тадбирлар шахримиз бўйлаб давом қилмоқда...
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 29.12.2019 05:30
0
190

ЯНГИ ЙИЛ - ШУКУҲИ

Якунланиб бораётган  2019 йил 28 декабрь куни вилоят Ёшлар марказида Урганч шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Урганч шаҳар Кенгаши, Урганч шаҳар Маданият бўлими билан ҳамкорликда “SOS” Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмасининг Хоразм вилояти филиалидаги тарбияланаётган 80 нафар болаларга  “Янги йил” байрам тадбирлари ўтказилди.
Тадбирни Урганч шаҳар ҳокимининг ўринбосари Н.Матякубов очиб берди ва болаларни кириб келаётган янги йил байрами билан табриклади. Бугунги байрам тадбирида Қорбобо ва Қорқиз томонидан байрам табриклари ва хонандалар иштирокида концерт дастури намойиш қилинди. Шунингдек болаларни ўзлари тайёрлаган чиқишларини намойиш қилишди.
Тадбир сўнгида болажонларга Ёшлар иттифоқи томонидан янги йил совғалари улашилди.

Сана: 28.12.2019 03:00
0
121

УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

Ҳарбий бўлишни орзу қилмаган болаларнинг ўзи бўлмаса керак. Уларнинг аксарияти ҳарбий форма кийишни, маёр, полковник, генерал бўлишни орзу қилади ва бу йўлни қандай босиб ўтиш табиийки ёшларга қизиқ.
Урганч шаҳридаги 6-сон мактабда ўқувчилар учун мавзу бўйича мастер-класс шаклида уч авлод учрашуви ўтказилди.
Унда нафақадаги фахрий, шунингдек вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳамда Мудофаа ишлари бошқармаси вакиллари қатнашиб ўз касбий тажрибаларини болалар билан ўртоқлашдилар.
Сана: 28.12.2019 10:30
0
305

УРГАНЧ ШАҲРИДА – ТИББИЁТ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲАТЛАР


Маълумки юртимизда соғлиқни сақлаш ва бу тизимида ишловчи шифокорлар малакасини оширишга катта аҳамият қаратилмоқда. 
Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев тиббиёт соҳасида дунёда етакчи мамлакатлардан бири Швейцариялик инвестор билан учрашди. Учрашувда икки давлат шифокорлари ўртасида тажриба алмашиш имкониятларини берувчи “Швейцария фемин тиббий маркази” МЧЖ фаолиятини йўлга қўйиш ва бино учун ер ажратиш бўйича келишиб олинди.
Шунингдек, ҳозирги кунда вилоятимизда фаолият юритаётган медицина ходимларини ҳамда Урганч шаҳридаги Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг битирувчи талабаларни танлов асосида Швейцария илмий даргоҳлари ва клиникаларида малакаларини ошириш, Швейцариялик малакали профессор, олимларини Урганчга таклиф қилиб семинарлар ташкил қилиш бўйича музокаралар олиб борилди.
Сана: 27.12.2019 05:30
0
138

ҲАРБИЙЛАРИМИЗ ЁШЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШМОҚДА


Урганч шаҳрида “Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда концерт дастури, ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари виктаринали савол-жавоблар, теннис, тош кўтариш, ҳамда аримрестлинг каби спорт ўйинлари ҳам ташкил қилиниб, уларда ғолиб бўлган ёшларга эсталик совғалари берилди.
Айниқса тадбирнинг Урганч шаҳри марказида жойлашган Янги йил бош арчаси ёнида ўтказилгани тадбирга янада ўзгача кайфият бағишлади.
Сана: 27.12.2019 10:51
0
373
Тепага чиқиш