ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

УРГАНЧ ШАҲРИДА ДЕЗИНФЕКЦИЯ ИШЛАРИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛДИ


Бугунги кунда коронавирус инфекциясининг олдини олиш борасида республикамиз, хусусан, шаҳримизда ҳам зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 

Эрта тонгдан шаҳар кўчалари, савдо ўринлари, автомобиллар, жамоат транспортлари Санитария-эпидемиалогия осойишталик марказининг 60 дан зиёд махсус ишчи гуруҳлари томонидан ва махсус техникалар ёрдамида дезинфекция ишлари олиб борилмоқда.

Азиз ҳамшаҳарлар!
Барча ҳудудлар учун белгиланган карантин қоидаларига хусусан, ниқоб тақиш, жамоат жойларида масофа сақлаш, зарурат бўлмаса кўчага чиқмаслик, карантин қоидаларига қатъий амал қилишни сўраб қоламиз. 
Уйда қолинг!

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@urganchshahar_uz


Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Тепага чиқиш