ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

УРГАНЧ ШАҲРИДАГИ ЙЎЛЛАРДА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


Бу йўлдан кунига минглаб машиналар ва йўловчилар қатнайди. Шу боисдан бу йўлнинг қанчалик аҳамиятга эга эканлигини шаҳримиз мутассаддилари яхши билган ҳолда ҳайдовчилар ва пиёдалар учун қулайлик яратиш мақсадида таъмирлаш ишлари олиб боришмоқда.
Ҳозирда унитар корхона томонидан  Урганч шаҳридаги “Амударё” кўчасининг 4р161 қисмида 11 км масофадаги йўлни таъмирлаш ишлари кетмоқда. Қурилиш ишлари 4 босқичда олиб борилмоқда. Дастлабки босқичдаги ишлари бажарилиб, кейинги яни охирги босқичдаги асфалт ётқизиш ишлари бажарилмоқда.

- Олдин бу йўл кенглигининг узунлиги 10 метрни ташкил этган - дейди “Хоразм йўллардан мунтазам фойдаланиш” Унитар корхонаси директори Шерзод Муҳаммедов. - Ҳозирда  ҳар бир томонига 6,5 метрдан жами 13 метрга кенгайди. Ҳозирда маскур йўлнинг 8.5 км жойи асфалт қилиб битказилди. Қурилиш бўлаётган обьектда икки маҳал иш олиб борилиб, мазкур кўчалардаги йўлларни капитал таъмирлаш учун махсус техникалар жалб этилган.  Асосийси, барча ишлар карантин коидаларига амал қилган ҳолда ташкил қилинмоқда.

Шунингдек, йўлнинг иккала томонида пиёдалар йўлакчаси ўрнатилаётган бўлиб, атрофига темир панжаралар ва тунги ёритгич чироқлари қўйилмоқда. Бу эса нафақат транспорт воситалари балки, пиёдалар учун хам қулайликлар яратилганлигини англатади.

Кўча қурилишининг яна бир аҳамиятли жойи шундаки, ушбу кўчада кўприқ ҳам қайта реконструкция қилинмоқда. Яъни олдин эски 9 мертлик қўприк ҳозирда 23 метрлик замонавий кўринишга кирмоқда.

Мухтасар қилиб айтганда, ушбу вазифаларнинг амалга оширилиши иқтисодиёт ривожига, шаҳар ва қишлоқларимизни янада обод қилиш, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва сифатини юксалтиришга хизмат қилади.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@urganchshahar_uz

Сана: 22.05.2020 04:30
0
1 991

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Тепага чиқиш