ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

ФАҲРИЙ УСТОЗЛАР ҲАМИША ЭЪТИБОРДА


Бугун Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев ва Хоразм вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Х.Бектемировлар Урганч туманидаги 1-сонли мактабнинг фахрий бошланғич синф ўқитувчиси Адамова Марямжон опани халқ таълими соҳасидаги узоқ йиллик самарали меҳнати ҳамда таваллудининг 80 йиллиги муносабати билан табрикладилар. Устозга яхши тилакларни билдириб, совғалар билан тақдирладилар.Устозлар зиммасида ўз замонасига муносиб авлодларни тарбиялашдек масъулиятли вазифа юклатилган бўлади. Марямжон опа ҳам умрини ушбу соҳага бағишлаб, ватан келажаги учун ҳисса қўшадиган инсонларни тарбиялаб камолга етказди.
Бундай фидоий устозларга қанча раҳматлар айтиб, таъзим қилсак оз.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@urganchshahar_uz


Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Тепага чиқиш