ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

УРГАНЧ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ


Сессияга Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгаши раиси, Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев раислик қилди.


Сессия кун тартибидаги биринчи масаласи - секторлар кесимида шакллантирилган ишсиз ва кам таъминланган аҳолини рўйхатини кўриб чиқиш, уларга ихтиёрий тарзда тадбиркорларни бириктириш, шунингдек, аҳоли бандлигини таъминлаш, муҳтож оилаларни моддий қўллаб-қувватлаш ва ушбу жараёнларда фаол иштирок этган тадбиркорларга давлат томонидан имтиёзлар берилишини ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
Сессия кун тартибидаги иккинчи масаласи - Урганч шаҳар ҳокимининг 2020 йил 9 мартдаги "Ахмедов Зафар Кадировични Урганч шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари ловозимидан озод этиш тўғрисида"ги №354қ-сонли қарорни тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан сектор раҳбарларнинг маърузалари тингланди.
Маърузалар юзасидан шаҳар кенгаши депутатлари Нилуфар Гайипова, Равшан Абдуллаев ўз фикрларини билдирдилар.

Сессия кун тартибидаги муҳокама қилинган масалалари юзасидан қарор қабул қилинди.

Сессия ишида Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари Жахонгир Садуллаев қатнашди ва сўзга чиқди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@urganchshahar_uz

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Тепага чиқиш