ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Муносабат


Кеча ижтимоий тармоқлар (телеграмм каналлари)да Урганч шаҳар ДСИ ходимлари 19-сонли Бобур маҳалласи биносида ўтириб, халқни ер-мулк солиғини тўлашга мажбурлашаётгани ҳақида хабар тарқалди. 

Вилоят ДСБ Матбуот хизмати хабарига кўра, жорий йилнинг 19 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Ушбу ҳужжат бўйича жисмоний шахсларнинг мол-мулк ва ер солиғини тўлаш муддати 2020 йил 15 октябргача узайтирилгани кенг тарғибот қилинмоқда.
Урганч шаҳар Бобур маҳалласида ҳам масофани сақлаган ҳолда тарғибот ишлари олиб борилган. Ҳеч ким мол-мулк ва ер солиқларини тўлашга мажбурланмаганига аниқлик киритилди. Буни маҳалла фуқаролар раиси Б. Раҳимов ва шу маҳаллада яшовчи фуқаролар Т.Полвонов, Ж.Сатиповлар ҳам тасдиқлашди. 
Ҳурматли фуқаролар!
Шуни унутмаслигимиз керакки, синовли шу кунларда кимдир коронавирус тарқалишининг олдини олиш ва бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида хайрия ишларига ўз ҳиссасини қўшмоқда. Кимдир ўз уйида ўтириб, ўз фуқаролик бурчини адо этиб, уйдан чиқмаган ҳолда мобил иловалар ёрдамида ер ва мол-мулк солиқларини тўламоқда. Албатта, булар ўз хоҳиши билан қилинаётган ишлардир.
Ҳурматли, солиқ тўловчи фуқаролар, айнан пандемия даврида сизларни ҳеч ким безовта қилмайди. Мабодо солиқ тизимидаги ўзгаришларга тушунмовчиликлар бўлса солиқ идоралари ишонч телефонларига яъни Урганч шаҳар ДСИ 62-223-10-01 ва вилоят ДСБ 62-223-10-10 га  мурожаат қилишингиз мумкин.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@urganchshahar_uz

Сана: 22.04.2020 05:44
0
1 269

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Тепага чиқиш