ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

«Авесто» боғ-мажмуаси

Зардуштийлик динининг муқаддас китоби-“Авесто”га ўрнатилган рамзий ҳайкал ва боғ мажмуа Урганч шаҳридан оқиб ўтувчи Шовот каналининг ўнг соҳилида жойлашган.
Авесто боғ-мажмуаси Халқаро ЮНЕСКО ташкилотининг 2000 йилдаги 30-сессияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 110-сонли махсус қарори билан, Авесто китоби яратилганлигининг 2700 йиллигига бағишлаб бунёд этилган. Авесто боғ мажмуаси 2001 йил 3 ноябр куни Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти Ислом Каримов (1938-2016) томонидан тантанали равишда очилган.
Мажмуанинг умумий сатҳи 20 гектар бўлиб, Авесто ёдгорлиги, амфитеатр, дам олиш жойлари ва боғдан иборат. Авесто ёдгорлигининг баландлиги 16 метр бўлиб, унинг лойиҳасини меъмор Полвонназар Солаев яратган.
Зардуштийларнинг муқаддас “Авесто” китобида олам тўрт нарса- тупроқ, сув, олов, ҳаводан ташкил топганлиги ёзилган. Авесто ёдгорлигини яратишда мазкур тўрт жиҳат назарда тутилган. Доирасимон ёйлар оламнинг чексизлиги ва дунёнинг тўрт томонини кўрсатиб туради.
Ёдгорлик марказидаги рамзий мармар китобда: ўзбек ва инглиз тилларида: “Эзгу ният, Эзгу сўз ва Эзгу амал” деган зардуштийлар эътиқодига айланган сўзлар ёзилган.
Авесто боғ-мажмуасида “Олтин мерос” халқаро фонди Хоразм вилоят бўлимининг музейи жойлашган бўлиб, у 8 бўлимдан иборат.Музейда 2 мингдан ортиқ Хоразм тарихи ва “Авесто” яратилган давр акс этдирилган экспонатлар, ҳунармандчилик ва сопол буюмлари, нумизматик ва этнографик ашёлар, кўплаб араб ёзувидаги китоблар мавжуд.
Сана: 26.01.2019 11:20
0
9 510

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Тепага чиқиш