ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Жалолиддин Мангуберди мажмуаси

Жалолиддин Мангуберди мажмуаси 1999 йилда Ж.Мангуберди таваллудининг 800 йиллиги муносабати билан Урганч шаҳрининг марказида Шовот каналининг сўл соҳилида бунёд этилди. Мажмуа шарқона дарвоза, фавворалар, Жалолиддин Мангубердининг улкан ҳайкали ва 15 гектар боғдан иборат.
Мажмуа 1999 йил 5 ноябрда Ўзбекистоннинг биринчи Президенти И.А.Каримов томонидан тантанали равишда очилган.
Мажмуа марказида Жалолиддин Мангубердининг 14,5 метрлик салобатли ҳайкали жойлашган. Ёдгорлик мамлакатимиздаги энг баланд монументлардан бири ҳисобланади. Монумент постаменти қизил гранитдан, ҳайкалнинг ўзи эса бронзадан ясалган. Монумент лойиҳаси муаллифи хоразмлик меъмор Полвонназир Салаев ҳисобланади. Ҳайкални Тошкентлик ҳайкалтарошлар Илҳом ва Камол Жабборовлар яратишган. Мангуберди сиймосини яратишда Ўзбекистон бадиий академиясининг ҳақиқий аъзоси Тўра Қурёзовнинг шу давр асарларидан келиб чиқиб чизган расми асос қилиб олинган. Тўра Қурёзов ушбу асари учун “Ўзбекистон халқ рассоми” унвонига сазовор бўлган.
Мажмуанинг асосий кириш қисмида мовий рангдаги гумбаз билан ёпилган дарвоза мавжуд. Дарвозанинг ҳар икки қанотига ўнтадан жило берилган Хоразм миллий ҳунармандчилигига оид ёғоч ўйма устун ўрнатилган. Олдинда улкан фавора, ичкарида яна учта фаввора бунёд қилинган.
Ж.Мангуберди (1199-1231) Хоразмшоҳлар давлатининг сўнгги подшоҳи бўлиб,Чингизхон бошчилигидаги мўғулларга қарши узоқ йиллар кураш олиб борган миллий қаҳрамон ҳисобланади.Жалолиддин Мангуберди бутун дунёда Чингизхон ва унинг лашкарларига қарши энг катта зарба берган ҳарбий қўмондон сифатида тан олинган.Унинг жанг майдонларидаги жасоратига ҳатто Чингизхон ҳам тан бериб, “агарда имкони бўлганида 4 ўғлимни Жалолиддинга алмаштирган бўлардим” дея юқори баҳо берган.
Мустақилликдан кейин Жалолиддин Мангубердининг озодлик учун курашига юқори баҳо берилган ҳолда 1999 йил ноябрида 800 йиллик таваллуд санаси тантанали нишонланди.Шунингдек, “Жаллолиддин Мангуберди” ордени таъсис қилинди, боғ-мажмуа ва ҳайкали барпо қилинди.
Сана: 26.01.2019 11:19
0
6 767

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Тепага чиқиш