ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Новости

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ШАҲАР КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи сайлов комиссиясининг таркибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Урганч шаҳрида 2022 йилги 3-чорак Ташаббусли бюджетлаштириш натижилари юзасидан маълумот

Урганч шаҳрида 2022 йилги 3-чорак Ташаббусли бюджетлаштириш натижилари юзасидан маълумот

УРГАНЧ ШАҲАР ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ МУРОДБЕК АБДОЛНИЯЗОВНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ


Солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш ишлари доимий ишимизнинг мазмунига айланган

Тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти бошчилигида жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилмоқда. Учрашувларда Урганч шаҳрининг барча тадбиркорлик субектлари кўп ерларда ҳамда махаллаларда жами 525 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди. 

Шунингдек, 2022-йилнинг 3 чораги давомида Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси мутахассислари томонидан шаҳримизнинг барча жойларида жами
 
21 маротаба тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, қарийб 1820 та тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда Урганч шаҳрида 3200 дан кўп  тадбиркорлик субъектлари фаолият юритади. Йил бошидан буён “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида Урганч шаҳридаги 2158 та корхонанинг 1988 та муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 1900 дан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди.

Урганч шаҳар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан
 
3 чоракда тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 728 та корхонадаги 620 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилиб, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланди. 

Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 358 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 102 нафар, қурилиш корхоналарида 160 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди.

Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи эса  5 фоиздан 1,5 фоизга тушди. Қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди. Натижада, хоразмлик тадбиркорларнинг ҳам ислоҳотларга ишончи ортиб, солиқ тушумлари Урганч шаҳрида  1,0 баравар кўпайган бўлса, Айланмадан олинадиган солиқ тўловчилар сони 2 мингдан 2.7 мингтага етди.  

Бундан ташқари, бошқа солиқ турларидан ортиқча тўлов суммасини қайтариш юзасидан сентябр ойида 84 корхонада 228,0 миллион сўм пул маблағлари корхоналарнинг ҳисоб рақамларига қайтарилди.

2022-йилнинг 3 чораги давомида Урганч шаҳримиз солиқ тўловчилари томонидан 73.6 миллиард сўм миқдорида солиқлар тўланиб, белгиланган прогноз режаси 11.0 миллиард сўм ортиғи билан бажарилди. Бюджетга йўналтирилган маблағларнинг асосий қисми яъни 85,0 фоизи юридик шахслар, 15,0 фоизи эса жисмоний шахслар ҳиссасига тўғри келди.

Солиқ турлари бўйича таҳлил этадиган бўлсак, тушумнинг, 59,2 миллиард сўми жисмоний шахслар даромад солиғи, 1.8 миллиард сўм қатъий белгиланган солиғи, 7,5 миллиард сўми Айланмадан олинаиган солиғи, жисмоний шахсларнинг ер ва мол-мулк солиғи ҳамда қолган 5,1 миллиард сўм эса бошқа солиқлар ташкил этди.

Ҳурматли тадбиркорлар энди харид суммасидан 1 фоизли кешбек олиш, “Солиқ ҳамкор” тизимларининг жорий этилишига ҳам тўхталиб ўтадиган бўлсам — бу тизим мижозларни жалб қилишга қаратилган махсус бонус дастурларининг бир тури бўлиб, солиқ тизимида самарали қўлланиб келиняпти. 

Тўғриси, солиқчилар яқин пайтгача фақат солиқ йиғиш билан шуғулланиб келган. Президентимизнинг 2021-йил 4-октябрдаги қарорига асосан, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштириш ҳамда яширин иқтисодиёт ҳажмини қисқартириш мақсадида харид суммасидан 1 фоиз миқдорда кешбек қайтариш механизми жорий этилди.  

Маълумки, ҳар бир тадбиркорлик нуқтаси маҳсулот сотса QR коди бўлган фискал чек бериши шарт. Агар улар бундай чекни бермаса ёки пластик картада савдо қилишни истамаса, харидор дўконда тортишиб ўтирмай, бу ҳақда “Солиқ ҳамкор” тизими орқали хабар бериши мумкин. Албатта, бунда мурожаат қанчалик асосли эканлиги жиддий текширилади. Қоидабузарлик ҳолатлари тасдиқланган тақдирда мурожаатчи — солиқ ҳамкор орқали ундирилган жарима суммасининг 20 фоизи миқдорида рағбатлантирилади.

“Солиқ ҳамкор” дастури орқали келиб тушаётган мурожаатлар дастлаб солиқ ходимлари томонидан яхшилаб ўрганиб чиқилади агарда рад қилиш учун асос бўлсагина рад қилинади.

Ўрганиш жараёнида мурожаатда қайд этилган ҳолат исботланган тақдирдагина ушбу ҳолат юзасидан қонунчилик доирасида чоралар кўрилиши мумкин. Мурожаат исботланмаса, ҳеч қандай чора кўрилмайди. 

Давлат солиқ идоралари томонидан асоссиз тадбиркорлик фаолиятига аралашиш, ноқонуний текшириш ўтказилишига йўл қўйилмайди.

Ҳурматли тадбиркорлар! 

Хоразм вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар. 



Сана: 03.10.2022 05:45
0
4 492

Урганч шаҳрининг асосий иқтисодий кўрсаткичлари - 2018 йил январь-сентябр

Қисқартма ва шартли белгилар
ЯҲМялпи ҳудудий
маҳсулот
л.литр
%.фоиз0,0катта бўлмаган миқдор
млрд.миллиардм.марта
млн.миллионкўрсаткичнинг йўқлиги
млн.АҚШ долл.миллион АҚШ долларига.гектар
кв.квадраттн.тонна
км.километр1), 2), 3)......изоҳнинг мавжудлиги
м.метр



I. ШАҲАРНИНГ АСОСИЙ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ

Асосий иқтисодий кўрсаткичлар
(2018 йилнинг январ-сентябр ойларида)

ЖамиАҳоли жон бошига
млрд. сўм2017 йилнинг
январ-
сентябрига
нисбатан
фоизда
минг сўм2017 йилнинг
январ-
сентябрига
нисбатан
фоизда

Саноат958,1107,56804,8123,3
Истеъмол товарлари550,7111,73911,0100,2
Қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги86,5100,2614,5138,3
Асосий капиталга инвестициялар759,2181,35391,8179,6
Қурилиш ишлари288,9102,52051,6100,9
Чакана товар айланмаси1275,1110,09054,2108,9
Бозор хизматлари1513,7114,910750,6113,8







Ташқи савдо айланмаси
(минг. АҚШ доллари)

Ташқи савдо айланмасиЭкспортИмпортСальдо
2018 йилнинг январ-сентябр ойларида56946,79375,147571,6-38196,5

Ижтимоий кўрсаткичлар

СониКоэффициенти,
1000 аҳолига нисбатан
2017 йил январ-сентябр2018 йил январ-сентябр2017 йил январ-сентябр2018 йил январ-сентябр





Доимий аҳоли сони, йил охирига (минг киши)139,7141,50,41,3
Аҳолининг табиий ўсиши (киши)1329141312,813,4
Туғилганлар (киши)2033203119,519,3
Вафот этганлар (киши)7046186,75,9
Гўдаклар ўлими
(1ёшгача болалар киши)*(минг туғилганларга нисбатан)
5329хх
Тузилган никоҳлар (киши)9288488,98,1
Никохдан ажралишлар
(киши)
2031172,11,1
Кўчиб келганлар (киши)1068147810,214,0
Кўчиб кетганлар (киши)2005158019,215,0
Иқтисодий фаол аҳоли
(минг киши)
хххх
Иш билан бандлар
(минг киши)
хххх
Ишга жойлаштиришга муҳтожлар (ишсизлар) сони
(минг киши)
хххх
Ишсизлик даражаси, %хххх
Ўртача ойлик номинал ҳисобланган иш ҳақи(сўм)1464488,01731774,3хх

Иқтисодий фаолият турлари бўйича
бозор хизматлари ишлаб чиқариш
(2018 йил январ-сентябр ойлари учун)

Млрд.сўмЎсиш суръати,
%да
Жамига нисбатан % да
Хизматларжами1513,7115,3100,0
шу жумладанасосий турлари бўйича:


алоқава ахборотлаштириш хизматлари221,8112,814,7
молиявий хизматлар402,3129,126,6
транспорт хизматлари257,4107,617,0
шу жумладан: автотранспорт хизматлари226,7106,715,0
яшаш ва овқатланиш хизматлари32,6100,82,2
савдо хизматлари282,3107,218,6
кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар42,5109,42,8
таълим соҳасидаги хизматлар82,5144,95,4
соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар33,6106,92,2
ижара хизматлари24,3137,01,6
компьютерлар вамаишийтоварларни таъмирлаш бўйича хизматлар34,3111,92,3
шахсий хизматлар26,1110,31,7
меъморчилик, муҳандисликизланишлари, техниксиновлар ватаҳлил соҳасидагихизматлар22,1103,41,5
бошқа хизматлар51,9105,73,4

II.КОРХОНАЛАР ВА ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИНГ УМУМИЙ ТАЪРИФИ

1.1 Корхона ва ташкилотларнинг умумий тавсифи
Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2018 йилнинг 1 октябр ҳолатига рўйхатга олинган юридик шахслар сони 3804 тани ташкил қилиб, шундан 3505 таси ёки 92,1 фоизи фаолият кўрсатмоқда.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг асосий қисми савдо корхоналари 867 та (22,8 фоиз), саноат корхоналари 566 та
(14,9 фоизи), қурилиш 418 та (11,0 фоизи), Яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар 332 та (8,7 фоизи), Ташиш ва сақлаш 193 та (5,1 фоиз), Соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш 145 та (3,8 фоизи) Ахборот ва алоқа корхоналари 99 та (2,6),Қишлоқ ва ўрмон хўжалиги 51 та (1,3 фоизи), ҳамда 1133 та (29,8 фоиз) бошқа соҳаларига тўғри келади.

2018 йилнинг 1 октябр ҳолатига рўйхатга олинган ҳамда фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар иқтисодий фаолият турлари бўйича

Рўйхатга
олинганлар
Фаолият
кўрсатаётганлар
бирликякунга нисбатан фоиздаБирликякунга нисбатан фоизда






Жами

3804100,03505100,0
шу жумладан:



қишлоқ,ўрмон ва балиқ хўжалиги511,3461,3
саноат56614,952114,9
қурилиш41811,037510,7
савдо86722,880723,0
ташиш ва сақлаш1935,11765,0
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар3328,73068,7
ахборот ва алоқа992,6892,5
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш1453,81434,1
бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш113329,8104229,8
Рўйхатга олинган корхоналар умумий сонининг 9,3 фоизи давлат мулкини ташкил этиб, қолган85,1 фоизи нодавлат мулки шаклидаги корхоналар, шундан 34,8 фоизи хусусий корхоналар, 0,6 фоизи чет эл сармояси иштирокидаги корхоналар, 64,6 фоизи бошқа корхоналар улушига тўғри келди.

2018 йил январ-сентябр ойларида жами 433 та янги корхона ва ташкилотлар рўйхатга олинган (шундан кичик бизнес субъектлари388 та).
Иқтисодий фаолият турлари бўйича янги рўйхатга олинган корхона ва ташкилотларнинг 16,6 фоизи саноат, 25,4 фоизи савдо ва 15,4 фоизи қурилиш соҳаларига тўғри келади.
Ҳисобот даврида 186 та корхона ва ташкилотлар фаолияти тугатилган бўлиб, улардан 47 таси (жами фаолияти тугатилганларнинг 25,3 фоизи) ихтиёрий тугатилиш тартибини қўллаш орқали тугатилган.

1.2 Кичик тадбиркорлик субъектлари (деҳқон ва фермер хўжаликларисиз)
Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра, 2018 йилнинг 1 октябр ҳолатига рўйхатга олинган кичик тадбиркорлик субъектлари (деҳқон ва фермер хўжаликларисиз)сони 3080 тани ташкил қилиб, шундан 2836 таси ёки 92,1 фоизи фаолият кўрсатмоқда.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича рўйхатга олинган кичик тадбиркорлик субъектларининг асосий қисми саноат 566 та (14,9 фоизи), савдо 867 та (22,8 фоизи), қурилиш 418 та (11,0 фоизи) ҳамда қишлоқ ва ўрмон хўжалиги 51 та (1,3 фоизи) соҳаларига тўғри келади.

2018 йилнинг 1 октябр ҳолатига рўйхатга олинган ҳамда фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари иқтисодий фаолият турлари бўйича сони(деҳқон ва фермер хўжаликларисиз)

Рўйхатга
олинганлар
Фаолият
кўрсатаётганлар
бирликякунга нисбатан фоиздабирликякунга нисбатан фоизда






Жами

3080100,02836100,0
шу жумладан:



қишлоқ,ўрмон ва балиқ хўжалиги471,5421,5
Саноат55818,151318,1
Қурилиш41613,537313,1
савдо85327,779327,9
ташиш ва сақлаш1876,11716,0
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар33210,830610,8
ахборот ва алоқа912,9823,0
соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш1043,41033,6
бошқа турдаги хизматлар кўрсатиш49216,045316,0

1.3 Хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар
Корхоналар ва ташкилотлар ягона давлат регистри маълумотларига кўра,
2018 йилнинг 1 октябр ҳолатига рўйхатга олинган хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар сони 19 тани ташкил қилиб, барчаси фаолият кўрсатиб келмоқда. 2018 йил январ-сентябр ойларида 5 та хорижий инвестициялар ва сармоялар иштирокидаги корхоналар ташкил этилган бўлиб, тугатилган корхоналар мавжуд эмас.

1.4. Оилавий корхоналар тўғрисида маълумот
2018 йилнинг 1 октябр ҳолатига Урганч шахрида жами 297 та оилавий корхона рўйхатдан ўтган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 100 тага, фаолият кўрсатаётганлари эса 286 тани ташкил этиб, 91 тага кўпайганлиги кузатилган.
Урганч шахрида рўйхатдан ўтган оилавий корхоналарнинг вилоятда тутган улуши 24,8 фоизга тенг бўлиб, ўтган йилга нибстан 0,5 фоиз пунктга ошган, мос равишда фаолият кўрсатаётган оилавий корхоналар 0,1 фоиз пунктга камайиб, 24,8 фоизни ташкил этган.

Рўйхатга
олинган
Фаолият
кўрсатаётган
01.10.2017 й01.10.2018 й.01.10.2017 й01.10.2018 й.





Хоразм вилояти81211987821151
Урганч шахар197297195286
Вилоятдаги улуши, %24,324,824,924,8

III.ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВАҚУРИЛИШ

2018 йил январ–сентябр ойларида асосий капиталга киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажми миллий валютада 759,2 млрд. сўмни ёки 2017 йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш суръати 181,3 фоизни ташкил қилди.

2018йилнинг январ-сентябр ойларидаУрганч шаҳрибўйича асосий капиталга киритилган инвестициялар
Ижтимоий соҳа объектларини қуриш
Уй–жой қурилишида 119,7 млрд. сўмлик инвестициялар ўзлаштирилди ёки жами инвестициялар хажмининг 15,8 фоизини ташкил қилди.

2018 йилнинг январ-сентябр ойларида янги қурилиш ва реконструкция ҳисобидан фойдаланишга топширилган турар–жой ва ижтимоий соҳа объектлари

Барча манбалар ҳисобидан
фойдаланишга топширилди2017 йил
январ–сентябр ойларига нисбатан фоизда
жамишу жумладан қишлоқ жойлардажамишу жумладан қишлоқ жойларда





Уй–жой, умумий майдони минг.кв.м68,4-83,6-
ундан:
якка тартибдаги уй–жойлар
68,4-83,6-
Касалхоналар, ётоқ ўрни----
Умумий таълим ва махсус мактаблар,ўқувчилар ўрни525---
Сув тармоқлари, км3,1-60,8-
Газ тармоқлари, км----

2018 йил январ–сентябр ойларида умумий майдони 68,4 минг кв.м. бўлган 363 та уй (2017 йилнинг январ–сентябр ойларига нисбатан 83,6 фоиз) уй–жой фойдаланишга топширилди.
Коммунал қурилишда 3,1км сув тармоқлари ишга туширилиб, 2017 йилнинг мос даврига нисбатан 60,8 фоиз сув тармоқлари ташкил қилди.

Қурилиш фаолияти
2018 йил январ–сентябр ойларида 288,9 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2017 йилнинг январ–сентябр ойларига нисбатан 102,5 фоизни ташкил этди.

201йил январ-сентябр ойларидаУрганч шаҳрибўйича қурилиш ишларининг ҳажми ва ўсиш суръати
IV.ҚИШЛОҚ, ЎРМОН ВА БАЛИҚ ХЎЖАЛИГИ

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмининг хўжаликлар тоифалари бўйича тақсимланиши
Барча тоифадаги хўжаликларда 852 тонна картошка (2017 йилга нисбатан 100,8 фоизга кўп), 1380 тонна сабзавотлар (102,0 фоизга кўп), 303,0 тонна полиз экинлари (119,8 фоизга кўп), 615 тонна мева ва резаворлар (107,9 фоизга кўп) етиштирилди.
Чорвачилик. 2018 йилнинг 1 октябр ҳолатига ўтган йилнинг шу даврига нисбатан йирик шохли қорамоллар 99,6 фоизга (жами 5634 бошни ташкил қилди), шу жумладан сигирлар 103,1 фоизга (3316 бош), қўй ва эчкилар 102,2 фоизга (2134 бош) ва паррандалар 107,7 фоизга (23366 бош) ўсди.

2018 йил 1 октябр ҳолатига чорва моллари
ва паррандалар бош сони

бошЎсиш сурати,
%



Йирик шохли қорамоллар563499,6
шу жумладан:

Фермер хўжаликлари0,00,0
Деҳқон(аҳолинингшахсийёрдамчи)хўжаликлари563499,6
Қишлоқ хўжалигифаолятиниамалга
оширувчиташкилотлар
0,00,0
улардан сигирлар3316103,1
шу жумладан:

Фермер хўжаликлари0,00,0
Деҳқон(аҳолинингшахсийёрдамчи)хўжаликлари3316103,1
Қишлоқ хўжалигифаолятиниамалга оширувчиташкилотлар0,00,0
Қўй ва эчкилар2134102,2
шу жумладан:

Фермер хўжаликлари--
Деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликлари2134102,2
Қишлоқ хўжалиги фаолятини амалга
оширувчи ташкилотлар
--
Отлар--
шу жумладан:

Фермер хўжаликлари--
Деҳқон(аҳолинингшахсийёрдамчи)хўжаликлари--
Қишлоқ хўжалигифаолятиниамалга
оширувчиташкилотлар
--
Паррандалар23366107,7
шу жумладан:

Фермер хўжаликлари--
Деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликлари23366107,7
Қишлоқ хўжалиги фаолятини амалга
оширувчи ташкилотлар
--

Деҳқон (аҳолининг шахсий ёрдамчи) хўжаликларида йирик шохли қорамолларнинг улуши 100,0 фоизни, шу жумладан, сигирлар мос равишда 100,0 ва, қўй ва эчкилар 100,0 паррандалар 100,0 фоизни ташкил этди.
2018 йилнинг январ-сентябр ойларида барча тоифадаги хўжаликларда тирик вазн ҳисобида 7057 тонна гўшт (2017 йилнинг январ-сентябр ойларига нисбатан 100,3 фоизга тенг), 11741 тонна сут (100,2 фоизга тенг), 2098 минг дона тухум (104,8 фоизга кўп) ишлаб чиқарилди.

2018 йил январ-сентябр ойларида ишлаб чиқарилган чорвачилик маҳсулотлари

миқдориЎсиш сурати,%



Гўшт(тириквазнда),тонна.7057100,3
шу жумладан:

Фермер хўжаликлари--
Деҳқон(аҳолинингшахсийёрдамчи)хўжаликлари7057100,3
Қишлоқ хўжалигифаолятиниамалга
оширувчиташкилотлар
--
Сут,тонна.11741100,2
шу жумладан:

Фермер хўжаликлари--
Деҳқон(аҳолинингшахсийёрдамчи)хўжаликлари11741100,2
Қишлоқ хўжалигифаолятиниамалга
оширувчиташкилотлар
--
Тухум,мингдона2098104,8
шу жумладан:

Фермер хўжаликлари--
Деҳқон(аҳолинингшахсийёрдамчи)хўжаликлари2098104,8
Қишлоқ хўжалигифаолятиниамалга
оширувчиташкилотлар



2018 йил январ-сентябр ҳолатига дехқон хўжаликлари томонидан ишлаб чиқарилган асосий турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотлари

январ-сентябр2017 йил январ-сентябрига нисбатан фоиз ҳисобида
2017йил2018йил
тоннаишлаб чиқариш умимий ҳажмида улуши, фоизтоннаИшлаб чиқариш умумий ҳажмидаги улуши, фоиз

Бошоқли дон

-----

шу жумладан:буғдой

-----
Картошка845100,0852100,0100,8
Сабзавот1353100,01380100,0102,0
Полиз253100,0303100,0119,8
Мева ва резаворлар570100,0615100,0107,9
Гўшт,тириквазнда7039100,07057100,0100,2
Сут11721100,011741100,0100,2
Тухум,минг.дона2002100,02098100,0104,8
Жун,тонна-----

Пилла

-----

V.ДЕМОГРАФИЯ ВА МЕҲНАТ БОЗОРИ

Дастлабки маълумотларга кўра, Урганч шаҳрида 2018 йилнинг 1 октябр ҳолатига доимий аҳоли сони 141,5минг кишини ташкил қилди ва йил бошидан 1311 кишига ёки 0,9 фоизга кўпайди.
Доимий аҳоли сони
(2018 йил 1октябр ҳолатига, минг.киши)

Жами аҳоли сонишу жумладан:Жами аҳоли
сонидан:
эркаклараёлларшаҳараҳолисиқишлоқаҳолиси






Вилоят1825,2912,3912,9607,31217,9
Урганч шахар141,571,170,4141,5-
Улуши,%7,87,87,723,3

Доимий аҳоли сони эркак, аёл
кесимида(фоизда)
2018 йил январ-сентябр ойларида аҳолининг табиий ҳаракати

кишиҳар 1000 аҳолига, нисбатан
2017й.2018й.1)ўсиш,
камайиш
2017й.2018й.1)






Туғилганлар20332031-219,519,3
Ўлганлар704618-866,75,9
Табиий ўсиш13291413-8412,813,4
Никоҳлар928848-808,98,1
Ажралишлар203117-861,91,1

2018 йил январ-сентябр ойларида аҳолининг табиий ҳаракати
(киши)
Туғилиш даражаси. 2018 йилнинг январ-сентябр ойларида туғилганлар сони
2031 кишини ташкил қилди ва 2017 йилнинг шу даврига (2033 киши) нисбатан 2 тага камайди. Туғилиш коеффициенти мос равишда 19,3 промиллени ташкил қилди ва
2017 йилнинг шу даврига (19,5 промилле).
Ўлим даражаси.2018 йилнинг январ-сентябр ойларида ўлганлар сони 618 кишини ташкил қилди ва 2017 йилнинг шу даврига (704 киши) нисбатан 86 тага камайди. Мос равишдаўлим коеффициенти 5,9 промиллени ташкил қилди (2017 йил январ-сентябр ойларида 6,7 промилле).
Никоҳ ва ажралишлар.2018 йилнинг январ-сентябр ойларида ФҲДЁ органларида 848 та никоҳлар ва 117 та ажралишлар рўйхатга олинди. Минг аҳолига нисбатан
8,1 та никоҳ (2017 йилнинг тегишли даврида 8,9 та) ва 1,1 та ажралишлар
(2017 йилнинг тегишли даврида 2,1 та) тўғри келади.
Миграция.Дастлабки маълумотларга кўра, 2018 йилнинг январ-сентябр ойларида Урганч шахри бўйича кўчиб келганлар сони 1478 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 1580 кишини ташкил қилди. Миграция қолдиғи -102 кишига (2017 йилнинг шу даврида -937 киши) тенг бўлди.

2018 йил январ-сентябр ойларида аҳолининг миграция кўрсаткичлари
(киши)

КелганларКетганларМиграция сальдоси
2017й.2018й.2017й.2018й.2017й.2018й.







Вилоят5775488559975805-822-920
Урганч шаҳар1068147820051580-937-102
Вилоятдаги улуши, %20,630,333,427,2хх

2018 йил январ-сентябр ойларида аҳолининг миграция кўрсаткичлари
(киши)
Нашрга масъул:
Статистика фаолиятини ташкил этиш ва йиғмаахборот-таҳлилийишлар бўлими
тел. +99862 224-65-02

Uy-joylar ro‘yxatini tuzuvchilarning asosiy vazifalari nimalardan iborat ?


Aholini ro‘yxatga olishga tayyorgarlik jarayonida belgilangan hududdagi har bir uy-joy ro‘yxatini tuzish nazarda tutilgan bo‘lib, uchastkalarga uy-joy ro‘yxatini tuzuvchilar biriktiriladi. Uy-joy ro‘yxatini tuzuvchilar faoliyatini tuman (shahar) Ro‘yxatga olish bo‘limi boshlig‘i nazorat qiladi.

 Maxsus o‘qitilgan uy-joylar ro‘yxatini tuzuvchilar (registratorlar) o‘z uchastkasini xatlovdan o‘tkazish davomida respondentlar yashaydigan (vaqtincha bo‘lib turgan) yoki yashashi mumkin bo‘lgan barcha binolar ro‘yxatini aniqlaydi, kartografik materiallarni tekshiradi, ularga tegishli belgi qo‘yadi va zarur hollarda o‘zgartirishlar kiritish uchun kadastr idoralariga taqdim etadi.

   Uy-joy ro‘yxatini tuzuvchilar tegishli tashkilotlar xodimlari orasidan tanlab olinadi va shartnoma asosida faoliyat ko‘rsatadi.

  

 ✅ Manba: Vazirlar Mahkamasining 2020- yil 11- noyabrdagi 710-son qarori bilan tasdiqlangan   “O‘zbekiston Respublikasida 2023- yilda aholini ro‘yxatga olishga tayyorgarlik ko‘rish va uni o‘tkazish tartibi to‘g‘risidagi Nizom”

Aholi bandligi masalasiga ro‘yxatga olish dasturida alohida e’tibor qaratilgan


Ko‘pchilik insonlar aholini ro‘yxatga olish amaliyotini statistik ma’lumotlar to‘plash tadbirlarining bir ko‘rinishi, deb tushunadi. Ammo bu shunchaki statistika emas, balki mamlakat aholisining ma’lum bir vaqtdagi fotosuratini ko‘rish imkoniyatini beradigan yirik miqyosdagi tadbir hisoblanadi. 

  Aholini ro‘yxatga olish, avvalo, davlat yoki hukumat emas, balki jamiyatning o‘zi uchun zarur bo‘lib, u vaqti-vaqti bilan o‘z-o‘zini ko‘zguda ko‘rish orqali rivojlanish natijalarini baholash imkoniyatidir. Ro‘yxatga olishda qatnashayotgan har bir fuqaro o‘zi haqidagi ma’lumotlarni taqdim eta turib, o‘zlari mansub bo‘lgan kishilar guruhiga tegishli ijtimoiy dasturlarni ishlab chiqishda ishtirok etadi.  

       Ro‘yxatga olish dasturining aholi bandligi bo‘yicha savollaridagi ma’lumotlar orqali respublikamizdagi umumiy holatdagi ish bilan ta’minlanganlik darajasiga aniqlik kiritiladi. 

     Bunda rasmiy ishsizlar, o‘z-o‘zini band qilganlar, qo‘shimcha daromad manbaiga ega bo‘lgan ishlovchilar va hokazolar haqidagi ma’lumotlar tahlil qilinadi. Ishsizlarning so‘rovnomadagi javoblari mehnat bozorini o‘rganish va aynan kerakli joyda yangi ish o‘rinlari yaratish imkonini bersa, bolalar soni to‘g‘risidagi ma’lumotlar maktab, maktabgacha ta’lim muassasalari va shu kabi muassasalar qurilishi rejalarini tuzishda qo‘l keladi. 
   Yosh haqidagi ma’lumotlar nafaqadagi fuqarolar soni, nafaqa yoshida ishlab yurganlar soni, pensiyaga chiqadiganlar soni ularning pensiya to‘lovlari uchun zarur bo‘ladigan mablag‘larni jamg‘arib borish imkonini beradi. 

                              

Xorazm viloyati statistika boshqarmasi axborot xizmati.

УРГАНЧ ШАҲАР ДАВЛАТ СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ М.АБДОЛНИЯЗОВНИНГ ҲИСОБОТИ ВА ТАДБИРКОРЛАРГА МУРОЖААТИ


Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 16-март куни Давлат солиқ қўмитасига ташрифи давомида соҳани такомиллаштириш, хусусан солиқ тизимини рақамлаштириш, солиқ тўловчиларга хизмат кўрсатиш сифати ва кўламини ошириш, шунингдек, “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида тадбиркорлар билан бевосита мулоқотга киришиб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва солиқ қонунчилигидаги ўзгаришларни тушунтириш юзасидан бир қатор топшириқлар берганди. 

Мазкур топшириқларнинг ижросини таъминлаш, тадбиркорларни солиқ соҳасидаги ўзгариш ва янгиликлар билан таништириш мақсадида Давлат солиқ қўмитаси раҳбарияти бошчилигида жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди. Учрашувларда Урганч шаҳримизнинг барча махаллаларидан жами 124 нафардан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди. 

Шунингдек, 2022-йилнинг II чораги давомида Урганч шаҳар давлат солиқ инспекцияси мутахассислари томонидан шаҳримизда жами 18 маротаба тадбиркорлар билан бевосита мулоқотлар ўтказилиб, қарийб 1403 та тадбиркорлик субъектларига солиқ қонунчилигига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар, янгиликлар, автоматлаштирилган ахборот тизимлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.  

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, бугунги кунда Урганч шаҳрида 2.3 мингга яқин тадбиркорлик субъектлари фаолият юритади. Йил бошидан буён “Солиқчи-кўмакчи” тамойили асосида шаҳримиздаги 215 та корхонанинг 1127 та муаммолари ўрганилиб, мазкур муаммоларнинг 1016 дан ортиғи бевосита солиқ ходимлари кўмагида ҳал этилди. 

Урганч шаҳар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан тадбиркорлик субъектлари билан олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида 67 та корхонадаги
 208 нафар норасмий ишловчи фуқаролар фаолияти қонунийлаштирилиб, уларнинг ижтимоий ҳимояси таъминланди. 

 Агар соҳалар кесимида кўриб чиқадиган бўлсак, савдо ва умумий овқатланиш корхоналарида 103 нафар, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналарида 65 нафар, қурилиш корхоналарида 40 нафар фуқароларнинг фаолияти расмийлаштирилди ва бюджетга 36,3 миллион сўм қўшимча маблағ йўналтирилди.

Айтиш керакки, кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ва бизнес учун қулайликларни ошириш, солиқ муносабатларида инсон омилини камайтириш мақсадида солиқ маъмуриятчилиги тубдан ислоҳ қилинмоқда. Хусусан, 2020 йилда янги Солиқ кодекси қабул қилинди. Солиқ турлари 13 тадан 9 тага камайтирилди. Мулк солиғи эса  5 фоиздан 1,5 фоизга тушди. Қўшилган қиймат солиғи 20 фоиздан 15 фоизга пасайтирилди. 

Бундан ташқари, солиқ турларидан ортиқча тўлов суммасини қайтариш юзасидан 104 корхонада 290,5 миллион сўм пул маблағлари корхоналарнинг ҳисоб рақамларига қайтарилди.

2022-йилнинг II чораги давомида вилоятимиз солиқ тўловчилари томонидан 89 миллиард 199,2 миллион сўм миқдорида солиқлар тўланиб, белгиланган прогноз режаси 5,2 миллиард сўм ортиғи билан бажарилди.

Ҳурматли тадбиркорлар энди харид суммасидан 1 фоизли кешбек олиш, “Солиқ ҳамкор” тизимларининг жорий этилишига ҳам тўхталиб ўтадиган бўлсам — бу тизим мижозларни жалб қилишга қаратилган махсус бонус дастурларининг бир тури бўлиб, солиқ тизимида самарали қўлланиб келиняпти. 

Тўғриси, солиқчилар яқин пайтгача фақат солиқ йиғиш билан шуғулланиб келган. Президентимизнинг 2021-йил 4-октябрдаги қарорига асосан, чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштириш ҳамда яширин иқтисодиёт ҳажмини қисқартириш мақсадида харид суммасидан 1 фоиз миқдорда кешбек қайтариш механизми жорий этилди.  

Маълумки, ҳар бир тадбиркорлик нуқтаси маҳсулот сотса QR коди бўлган фискал чек бериши шарт. Агар улар бундай чекни бермаса ёки пластик картада савдо қилишни истамаса, харидор дўконда тортишиб ўтирмай, бу ҳақда “Солиқ ҳамкор” тизими орқали хабар бериши мумкин. Албатта, бунда мурожаат қанчалик асосли эканлиги жиддий текширилади. Қоидабузарлик ҳолатлари тасдиқланган тақдирда мурожаатчи — солиқ ҳамкор орқали ундирилган жарима суммасининг 20 фоизи миқдорида рағбатлантирилади.

“Солиқ ҳамкор” дастури орқали келиб тушаётган мурожаатлар дастлаб солиқ ходимлари томонидан яхшилаб ўрганиб чиқилади агарда рад қилиш учун асос бўлсагина рад қилинади.

Ўрганиш жараёнида мурожаатда қайд этилган ҳолат исботланган тақдирдагина ушбу ҳолат юзасидан қонунчилик доирасида чоралар кўрилиши мумкин. Мурожаат исботланмаса, ҳеч қандай чора кўрилмайди. 

Давлат солиқ идоралари томонидан асоссиз тадбиркорлик фаолиятига аралашиш, ноқонуний текшириш ўтказилишига йўл қўйилмайди.

  Ҳурматли тадбиркорлар! 

 Хоразм вилояти давлат солиқ хизмати органлари ходимлари солиқ соҳасига оид барча саволларингизга жавоб бериш, билмаганларингизни ўргатиш ва “Солиқчи - кўмакчи” тамойили асосида сизга яқиндан ёрдам беришга доимо тайёрдирлар. 


Сана: 14.07.2022 09:04
0
1 676

Urganch shahrida “Tashabbusli budjet” natijalari yuzasidan 2022-yil 1-iyul holatiga bo‘lgan ma’lumot.

Медиация – бу !!!


Судьяларнинг иш ҳажмини камайтириш орқали судлов самарадорлиги ва сифатини оширишнинг муҳим усулларидан бири фуқаролик-ҳуқуқий низоларни судга қадар ҳал этишнинг муқобил усулларини ривожлантиришдир. Зеро, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йилнинг 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган “2017-2021-йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Халқ билан мулоқот ва инсон манфатлари йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”нинг 79-бандида судгача фуқаролик ва хўжалик низоларини ҳал этишнинг асосий тушунчалари, мақсадлари, вазифалари, механизмларини белгиловчи “Яраштирув жараёнлари (медиация) тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш белгилангани бежиз эмас.

Фуқаролик-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларни судгача ҳал этиш механизмини белгиловчи медиация, яъни махсус воситачи – медиатор иштирокида низолашувчи тарафларни суддан ташқари тартибда яраштириш усуллари ривожланган хорижий давлатлар тажрибасида узоқ йиллардан бери қўлланиб келинади. Бу борада хорижий давлатлар қонунчилик тажрибаси ҳақида тўхталишдан аввал, низодаги тарафларни яраштиришга қаратилган миллий қадриятларимиз ва анъаналаримиз, мамлакатимиз ҳудудида муқаддам амалда бўлган тартиб-таомиллар тўғрисида сўз юритмоқчимиз.

Маълумки, мамлакатимизда қадимдан тарафлар ўртасида юзага келган турли келишмовчилик ва низоларни ўзаро муроса йўли билан ҳал этишга эътибор бериб келинган Муқаддам келишмовчиликларни тинч йўл билан ҳал этишнинг асосий турларидан бири воситачилик (медиация) ҳисобланган.

Медиациянинг мақсади – низолашувчи тарафларнинг низоларини мустақил, ўзаро фойдали шартлар асосида ҳал этиш имкониятини топишга кўмаклашишдан иборат бўлиб, унинг асосий тамойилларига ихтиёрийлик, тарафларнинг тенглиги, бетарафлик, медиаторнинг холислиги, махфийлик кабилар киради. Медиация жараёни музокаралардан иборат бўлиб унинг муваффақияти нафақат тарафларнинг келишмовчиликларини ҳал этишга бўлган иродаси ва интилиши, балки медиаторнинг тажрибаси ва маҳоратига ҳам боғлиқдир.

Медиация тушунчасига тўхталадиган бўлсак, у лотинча “mediare” сўзидан олинган бўлиб, “воситачилик қилиш”деган маънони англатади. Шу сабабли халқаро муомаларда медиация “воситачилик”, “яраштириш мақсадида аралашув” маъноларида қўлланади ва юридик адабиётларда медиация ва воситачилик тушунчалари бир хил маънога эга. 2018 йил 3 июлда “Медиация тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинган.

Қонунинг амал қилиши фуқаролик ҳуқуқий муносабатларидан, шу жумладан, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш муносабати билан келиб чиқадиган низоларга, шунингдек, якка меҳнат низоларига ва оилавий ҳуқуқий муносабатлардан келиб сиқадиган низоларга, медиация қўллаш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, татбиқ этилади.

Қонунинг мақсади Ўзбекистон Республикасида низоларни тартибга солишнинг муқобил усулларини ривожлантириш учун ҳуқуқий шарт-шароитлар яратишдан, Ўзбекистон Республикасининг суд тизимига тушадиган босимни камайтиришдан иборат.

Қонун фуқаролик ҳуқуқий муносабатлардан – тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда келиб чиқадиган низоларга шунингдек якка меҳнат низоларига ва оилавий, ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низоларга, медиацияни қўллаш билан боғлиқ муносабатларга нисбатан татбиқ этилади. Қонун жамоат манфатларига ҳамда медиацияда иштирок этмаётган учунчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфатларига дахл қиладиган ёки дахл қилиши мумкин бўлган низоларга нисбатан татбиқ этилмайди. Бундан ташқари, қонун билан медиаторнинг фаолияти тадбиркорлик фаолияти ҳисобланмаслиги белгиланган.

Профессионал асосдаги медиаторнинг фаолияти ҳақ эвазига ёки текин амалга оширилиши мумкин. Нопрофессионал асосдаги медиаторнинг фаолияти текин амалга оширилади.

Медиация тарафларнинг хоҳиш-истаги асосида суддан ташқари тартибда, низони суд тартибида кўриш жараёнида, суд ҳужжатини қабул қилиш учун суд алохида хонага киргунга қадар, ҳакамлик судида кўриш жараёнида қўлланилиши ҳам мумкин.

Медиация тартиб-таомилини амалга ошириш натижалари бўйича тарафлар келиб чиққан низо хусусида ўзаро мақбул қарорга эришган тақдирда, тарафлар ўртасида ёзма шаклда медиатив келишув тузилади.

Демак, медиация – келиб чиққан низони тарафлар ўзаро мақбул қарорга эришиш учун уларнинг ихтиёрий розилиги асосида медиатор кўмагида ҳал қилишдир.


Урганч туманлараро иқтисодий суди судья ёрдамчиси Н.Матякубова

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш

Мамлакатимизда,  коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахслар — фуқаролар, фуқаролиги бўлмаган шахслар, нодавлат тижорат ташкилотининг ёки бошқа нодавлат ташкилотининг ёхуд давлат органининг, давлат иштирокидаги ташкилотнинг ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи хизматчилари,коррупцияга қарши курашишда фаол иштирок этиш — тайёргарлик кўрилаётган, содир этилаётган ёки содир этилган коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар бериш ёхуд коррупцияга оид жиноятларни содир этганлиги учун қонун ҳужжатларига мувофиқ қидирув эълон қилинган шахсларни топишда ёрдам кўрсатганлар, шунингдек коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашиш — коррупцияга оид жиноятларни тергов қилиш ва уни фош этишда аҳамиятга эга бўлган далиллар ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар бериш ёки бундай тоифадаги жиноятларни тергов қилиш ёхуд тезкор-қидирув тадбирларини ўтказишда бевосита кўмаклашганлар, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 31 декабрдаги Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида 829-сонли Қарорига асосан бир марталик пул мукофоти, ташаккурнома ёки эсдалик совғалари билан рағбатлантирилиши белгиланган. 


Д.Таджиева,
Урганч туманлараро иқтисодий

суди архив мудири.                                                    
Тепага чиқиш