ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Новости

“ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ” ЖАРАЁНИДА ФАОЛ ИШТИРОК ЭТИНГ!


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелда “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора тадбирлар тўғрисида” ги ПҚ-5072-сонли  қарори қабул қилинган эди.


Мазкур қарор ижросни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан  openbudget.uz - “Очиқ бюджет” портали ишга тушурилиб, мамлакатимиз фуқаролари томидан ушбу портал орқали бир қанча таклифлар келиб тушди.
Шу жумладан, бизнинг Урганч шаҳар аҳолиси томонидан ҳам кўплаб таклифлар келиб тушди ва ушбу таклифлар тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрганилиб белгиланган мезонларга тўғри келадиганлари овоз бериш босқичига ўтказилди. 


Урганч шахридаги аҳоли томонидан порталга жами 151 та таклифлар киритилган бўлиб, шаҳар ишчи комиссия томонидан 27 та таклифлар кейинги босқичга ўтказилиши мақулланган. 


Хурматли шаҳримиз фуқаролари! 


Сиздан ушбу ташаббусли бюджет жараёнида 2021 йилнинг 13 августидан 2021 йилнинг 2 сентябргача бўлган даврда ўзингизга маъқул келадиган таклифларга овоз беринг ва шаҳримизнинг янада гўзаллашишига ўз ҳиссангизни қўшинг.


Урганч шаҳар ҳокимлиги молия бўлими.

Сана: 13.08.2021 06:20
0
619

Rasmiy munosabat


Ijtimoiy tarmoqda "Urganch shahar "Oltin voha" ko'chasida spektakllar davom etyaptimi?" nomli video tarqaldi.
Mazkur video yuzasidan Urganch shahar hokimligi axborot xizmati shuni maʼlum qiladi:
Barchaga maʼlumki, ayni kunlarda "Obod mahalla" doirasida shahrimizning "Ziyokorlar" mahallasidagi ichki ko'chalarida taʼmirlash ishlari ketmoqda.
Yo'llarga yotqizilayotgan toshlar "HOWO" 60 tonnalik yuk mashinasida olib kelinadi. Ammo, ushbu yuk mashinasi taʼmirlanayotgan ko'chaga kira olmasligi sababli, toshlar murojaatda ko'rsatilgan ko'chaga to'kilib kelingan. Ushbu to'kilgan toshlar taʼmirlash ishlari olib borilayotgan ichki ko'chaga "MAH" 20 tonnalik yuk mashinasida tashilmoqda.
Bu yerda hech qanday tomosha, o'girlik sodir bo'lmayapti.

️Ijtimoiy tarmoq foydalanuvchilaridan ishchilarning mehnatini hurmat qilgan holda yolg'on axborot tarqatmasligingizni so'raymiz. Bu haqida xolis maʼlumotlar @urganchshahar_uz rasmiy telegram kanalida berib borilmoqda.

Urganch shahar hokimligi axborot xizmati.

Сана: 06.08.2021 10:47
0
472

YOʻL QURGAN-ELDA AZIZ!


Bugungi kunda Urganch shahridagi deyarli barcha ichki koʻchalarga asfalt yotqizilib, tekis holatga keltirilmoqda.

Soʻzimiz isboti, "Obod mahalla" dasturiga kiritilgan "Ziyokorlar" mahallasining ichki koʻchalarida taʼmirlash ishlari amalga oshirilmoqda. Jumladan, koʻchalarning 3297 metr qismiga tosh tashlanib, asfalt yotqizish ishlari olib borilmoqda. Bunday uzunlikdagi yoʻlni tez fursatlarda sifatli qilib yakunlash maqsadida ikki smenadan ish tashkil etilgan.

Ushbu koʻchalar endi yomgʻirda loy, issiqda chang boʻlmaydi. Bunday oʻzgarishlardan ayniqsa mahalla aholisi juda mamnun.

- Mahallamiz "Obod mahalla" dasturiga kiritilganidan keyin tanib boʻlmas darajada oʻzgarib ketdi. Koʻrganning havasi keladi. Odamlarimiz ham xursand. - deydi mahalla fuqarolaridan biri.

Darhaqiqat, shahrimizda amalga oshirilayotgan har bir oʻzgarish odamlar ertasini yaxshilash, bugungi kunidan rozi boʻlib yashashlari uchundir.

Urganch shahar hokimligi axborot xizmati.

Сана: 05.08.2021 10:35
0
481

BU YILGI TEST SINOVLARI BOSHLANISHIGA SANOQLI SOATLAR QOLDI


Ayni damda, Urganch shahridagi joriy yilgi kirish imtihonlari oʻtkaziladigan ochiq hududlar— stadion va xiyobonlarda tayyorgarlik ishlari qizgʻin olib borilmoqda.
Bugun Urganch shahar hokimi Oybek Xolboev test sinovlari oʻtkaziladigan hududlarda boʻlib, abituriyentlar uchun yaratilgan shart-sharoitlarni koʻzdan kechirdi. Hozirda bu yerda partalarni joylashtirish, videokuzatuv qurilmalari uchun elektr simlarini tortish ishlari olib borilmoqda. Shuningdek, hokim zaxira ichimliklar, bosh kiyimlarini ham koʻzdan kechirish barobarida,  mavjud kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha koʻrsatmalar berdi.

Urganch shahar hokimligi Axborot xizmati.

Сана: 04.08.2021 05:30
0
504

ЭЪЛОН

Хоразм вилоят “Истиқбол” аёллар марказининг Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгаши ҳузуридаги жамоат фонди томонидан молиялаштириладиган “Истиқбол коворкинг маркази” лойиҳасини амалга оширишда зарур бўлган иш ўринларига фуқаровий меҳнат шартномаси асосида 


ИШГА ТАКЛИФ ҚИЛАДИ


Лойиҳа муддати: 1 йил 


Иш ўрни 

Штат бирлиги

Ойлик маоши

Иш тавсифи 

1

Лойиҳа ассистенти 

1

1 200 000

Лойиҳанинг барча босқичларида иштирок этади лойиҳани тўғри , самарали ташкил қилинишида лойиҳа раҳбарига ассистентлик қилади. 

2

Лойиҳа мутахассиси

1

1 800 000

Лойиҳа доирасида марказ ташкил қилинишида ҳамда марказга резидентлик статусини жорий қилиниш бўйича амалий ишлар олиб боради, марказда резидентлар учун шароитлар яратиб берилишини доимий назорат қилади, рўйхатга олиш хисоботлар ёзиш ишлари билан шуғилланди (ўзгартиришлар киритилиши мумкин)

3

Лойиҳа SMM менеджери

1

1 500 000

Лойиҳа доирасида амалга ошириладиган ишлар юзасидан ижтимоий тармоқлар, ОАВларда тарғибот компаниясини юритади. (ўзгартиришлар киритилиши мумкин)


Лойиҳада иштирок қилишни истаганлар билан суҳбатлар жорий йилнинг 1 августь куни Хоразм вилоят “Истиқбол” аёллар марказида амалга оширилади. Сухбатга (CV билан келиш талаб қилинади)

Манзил: Урганч шаҳар Ёшлик кўча 2 уй 

Мурожаат учун телефон: +998 99 504 62 80 

Сана: 29.07.2021 04:56
0
1 962

УРГАНЧ ШАҲРИДАГИ "ХОРАЗМ" СПОРТ МАЖМУАСИДА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН ДАВЛАТ УМУМТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИГА ҚАБУЛ ИМТИҲОНЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА


Айни кунларда саралаш имтиҳонлари Футбол академиясига қошидаги "Хоразм" спорт мажмуаси ҳамда қўшимча ўйингоҳи ва "Ёшлик" спорт мажмуасида карантин қоидаларига риоя этган ҳолда Давлат тест маркази томонидан ўтказилмоқда. 

 (https://t.me/Xorazm_XTB/12195)5- ва 7-синфларга қабул имтиҳонларидаги ҳар бир фан йўналишида жами 30 тадан тест саволлари берилади ҳамда 60 дақиқа вақт ажратилади. 

Жорий йилги имтиҳонлар 29-30 июль кунлари ўтказилиши белгиланган бўлиб, унда вилоятдаги  давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларига кириш учун жами 10320 нафар талабгорлар ҳужжат топширган. 

Имтиҳонлар икки сменада ўтказилиши режалаштирилган бўлиб, биринчи сменада 3600 нафар ўқувчи иштирок этмоқда.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Сана: 29.07.2021 10:20
0
1 409

МАТБУОТ АНЖУМАНИ ЎТКАЗИЛДИ


Бугун Урганч шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Ж.Эшчанов ва шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Н.Матяқубовлар иштирокида “Ҳудуд аҳолисини камбағалликдан чиқариш бўйича истиқболдаги вазифалар, ҳудудда янги ишлаб чиқариш субъектларини ташкил этиш, аҳоли бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар” тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда  тегишли ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Анжуманда Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари, Урганч шаҳрида ишсиз фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича режалаштирилган чора тадбирлар тўғрисида маълумотлар берилди.

Таъкидланганидек, шаҳримизда жорий йилнинг 1 июль ҳолатига 7389 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Жумладан, 4477 та кичик бизнес субъектлари ва  2912 та якка тартибдаги тадбиркорлар ташкил этади.
Жорий йилнинг январь-июнь ойларида 459 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди. Ташкил этилган кичик бизнес субъектларининг 98 таси саноат, 14 таси қишлоқ ҳўжалиги, 42 таси қурилиш, 146 таси савдо, 21 таси ташиш ва сақлаш, 39 таси яшаш ва овқатланиш, 12 таси ахборот ва алоқа, 15 таси соғлиқни сақлаш хамда 72 таси бошқа йўналишлар ҳиссасига тўғри келади.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 28.07.2021 03:30
0
4 020

Медиа-режада белгиланган вазифалар ижроси бўйича очиқ мулоқот


Бугун Урганч шаҳар ҳокимлиги биносида Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати ташаббуси билан "Ҳудудда мавжуд корхоналарни экспорт фаолиятига жалб этиш бўйича белгилаб олинган аниқ чора-тадбирлар" мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда Урганч шаҳар ҳокими ўринбосари - шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи М.Таджибаев иштирок этиб, шаҳримиздаги саноат ва ишлаб чиқариш соҳаларида амалга оширилаётган ишлар ҳусусида тўхталиб ўтди.

Очиқ мулоқотда тегишли ташкилотлар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Шаҳарда 2021 йилда қиймати 21,207 млн. доллар саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт (шундан 18,387 млн. долл. саноат маҳсулотлари ҳамда 2,820 млн. долл. қишлоқ хўжалиги) қилиш режаси белгиланган. 
Бугунги кунда шаҳарда фаолият олиб бораётган ва шаҳар экспортида катта улишга эга экспортёр корхоналар мавжуд.

Урганч шаҳар ҳокимлиги 
ахборот хизмати.
Сана: 24.07.2021 03:00
0
1 930

“Маҳалла – беш ташаббус бешиги” республика кўрик-танлови ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Маҳалла – беш ташаббус бешиги” республика кўрик-танловини ўтказиш бўйича Низомга асосан Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан танлов эълон қилинади.
Кўрик-танловда Республикада фаолият олиб бораётган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иштирок этади.
Мазкур танлов қуйидаги 3 та босқичда ташкил этилади:
биринчи босқич – туман ва шаҳарлар миқёсида;
иккинчи босқич – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида биринчи босқич ғолиблари ўртасида;
учинчи босқич – Республика миқёсида иккинчи босқич ғолиблари ўртасида декабрь ойида.
           Танловни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган бешта муҳим ташаббусни халқ ҳаракатига айлантириш;
бешта муҳим ташаббуснинг маҳаллаларда амалиётга жорий этилишини янада жонлантириш ва бу борада фаоллик кўрсатаётган маҳаллаларни моддий ва маънавий жиҳатдан рағбатлантириш;
ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодларини юзага чиқариш, уларни жисмоний чиниқтириш, спорт билан шуғулланишлари учун зарур шароитлар яратиш, аҳоли ва ёшлар ўртасида компьютер технологиялари ва интернетдан самарали фойдаланишни ташкил этиш ҳамда улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш бўйича тизимли ишларни маҳаллаларда ташкил этишга кўмаклашиш.
Кўрик-танловнинг республика босқичида фаол иштирок этган иштирокчилар қуйидаги номинациялар бўйича тақдирланади:
“Биринчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла”
“Иккинчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла”
“Учинчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла”
“Тўртинчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла”
“Бешинчи ташаббус бўйича энг фаол маҳалла”
Шунингдек, танлов иштирокчилари “Беш ташаббус бўйича энг намунали оила” номинацияси бўйича ҳам тақдирланадилар.
Танловда қатнашмоқчи бўлганлар танлов эълон қилинган кундан эътиборан халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши котибиятлари номига ариза берадилар.
Иштирокчилар ўз аризаларига қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
иштирокчилар тўғрисидаги умумий маълумот (мавжуд бўлса паспорти)
Олий Мажлис палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан бешта муҳим ташаббус бўйича қабул қилинган тегишли ҳужжатларида белгиланган вазифалар ижроси тўғрисида маълумотлар;
бешта муҳим ташаббус доирасида олиб борилган фаолиятига оид материаллар (маълумотлар, ҳисоботлар, баённомалар, дастурлар, лойиҳалар, фото, альбом ва ҳоказолар);
бешта муҳим ташаббусни амалиётга татбиқ этиш бўйича амалга оширилган ишларни акс эттирувчи 5 дақиқадан ошмаган видеоролик (сифати юқори, DVD форматида);
оммавий ахборот воситаларида бешта муҳим ташаббусга оид чоп этилган мақолалар, телевидение ёки радиода чиқишларни асословчи ҳужжатлар;
иштирокчилар танловга доир бошқа қўшимча материаллар ҳам тақдим этиши мумкин.
аризалар тегишли ҳудуддаги халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши котибиятларига юборилади.
Иштирокчилар танловга доир бошқа қўшимча материаллар ҳам тақдим этишлари мумкин.
Ғолиб деб топилган иштирокчилар I, II, III даражали диплом ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, ҳамкор ташкилотлар ҳамда ҳомийларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланади.


Танлов ҳақида батафсил маълумот олиш учун телефон:
+998 (62) 228-65-46
Факс: 
+998 (62) 228-67-67
Телеграм:  
+998 (97) 515-35-05

Урганч шаҳар ҳокимлиги 
ахборот хизмати.
Сана: 23.07.2021 05:00
0
1 062

“Ижтимоий ташаббус” республика кўрик-танлови ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2021 йил 22 апрелдаги қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий ташаббус” республика кўрик-танловини ўтказиш бўйича Низомга асосан Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан танлов эълон қилинади.
Кўрик-танловда ижтимоий ташаббусларни қўллаб-қувватлашда юқори натижаларга эришган, жамият ривожи учун ташаббус кўрсатаётган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаган, жумладан, ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, шунингдек, ижтимоий соҳа муассасалари инфратузилмасини яхшилашда фаол иштирок этган туман (шаҳар) ҳокимликлари, давлат бошқаруви органлари, нодавлат ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, жисмоний шахслар қатнашиши мумкин.
Кўрик-танлов қуйидаги 3 та босқичда ташкил этилади:
Биринчи босқич – туман (шаҳар) миқёсида июль-август ойларида;
Иккинчи босқич – вилоятлар миқёсида (биринчи босқич ғолиблари ўртасида) сентябрь-октябрь ойларида;
Учинчи босқич – республика (иккинчи босқич ғолиблари ўртасида) ноябрь ойида;
Танлов ўтказишдан кўзланган асосий мақсад қуйидагилардан иборат:
— ҳудудларда ижтимоий масалаларни муваффақиятли ҳал этишга қаратилган ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ва жамиятда ижтимоий ташаббускорликни ривожлантириш;
—  ижтимоий ташаббуслар орқали аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини қўллаб-қувватлаш;
—  ижтимоий ташаббус ёрдамида ҳудуддаги ижтимоий соҳа муассасалари инфратузилмасини яхшилаш;
—  мамлакатимизда ижтимоий ташаббускорликка эришиш масалаларига жамоатчилик эътиборини кенг жалб этиш;
—  ижтимоий ташаббус кўрсатган иштирокчиларнинг илғор тажрибасини аниқлаш, умумлаштириш ва тарғиб қилиш.
Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқарув органи”
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти”
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро”
“Энг яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик” (иккинчи ва учинчи босқичларда).
Танловда қатнашмоқчи бўлганлар танлов эълон қилинган кундан эътиборан 20 кун мобайнида халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши котибиятлари номига ариза берадилар.
Иштирокчилар тақдим этилган аризаларига қуйидаги ҳужжатларни илова қилади:
иштирокчилар тўғрисидаги умумий маълумот
Низомнинг 6-бандига асосан ижтимоий ташаббус доирасида олиб борилган фаолиятига оид материаллар (маълумотлар, ҳисоботлар, баённомалар, дастурлар, лойиҳалар, альбомлар, 15х20 см ўлчамдаги фотосуратлар ва ҳоказолар);
ижтимоий ташаббусни амалиётга татбиқ этиш бўйича амалга оширилган ишларни акс эттирувчи 5 дақиқадан ошмаган видеоролик (сифати юқори, HD форматида);
оммавий ахборот воситаларида ижтимоий ташаббусни ёритишга оид чоп этилган мақолалар, телевидение ёки радиодаги чиқишларни асословчи ҳужжатлар.
 Иштирокчилар танловга доир бошқа қўшимча материаллар ҳам тақдим этишлари мумкин.
Танловда қатнашмоқчи бўлганларнинг ҳужжатлари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгаши котибиятлари томонидан жорий йил 1 августга қадар қабул қилинади.
Ғолиб деб топилган иштирокчилар I, II, III даражали дипломлар ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати, Вазирлар Маҳкамаси, ҳамкор ташкилотлар ҳамда ҳомийларнинг эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.
Танлов ҳақида батафсил маълумот олиш учун телефон:
+998 (62) 228-65-46
Факс: 
+998 (62) 228-67-67
Телеграм:  
+998 (97) 515-35-05

Тепага чиқиш