ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳар ҳокимининг 2021 йил 26 февралдаги №331қ-сонли қарори

Урганч шаҳарда транспорт ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрсида 



“Автомобиль йўллари тўғрисида”ги ҳамда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонун, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги  шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 377-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, 


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Урганч шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимининг
 2020 йил 08 февралдаги 46-сонли хати маълумот учун қабул қилинсин.

2.  Урганч шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (И.Тажимуратов) ва Урганч шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (Х.Отажанов)га:

- “Вилоят махсус фойдаланиш монтаж” ДК (И.Рузметов) билан биргаликда Урганч шаҳар, “Феруз” маҳалласи П.Махмуд кўчасидаги
 (“Хуш келибсиз” олди қисми) пиёдалар ва ҳайдовчилар учун “Светофор” ўрнатилишини таъминласинлар.

3. Шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати (Б.Худайберганов) “Янги Урганч” газетасида эълон қилсин ва ҳокимликнинг расмий веб сайтига жойлаштирсин.

4.    Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш йўлларда ҳаракатланиш ҳавфсизлигини таъминлаш комиссияси раиси, шаҳар ҳокимининг ўринбосари в.б Х.Чорийов зиммасига юклатилсин.



Урганч шаҳар ҳокими в.б                                        О.Холбоев
Сана: 25.02.2021 12:11
0
626
Тепага чиқиш