ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Урганч шаҳар ҳокимининг 2020 йил 30 декабрдаги №1754қ-сонли қарори

Урганч шаҳарда транспорт ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли йўл белгиларини ўрнатишга рухсат бериш тўғрсида 



“Автомобиль йўллари тўғрисида”ги ҳамда “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунининг 7-моддалари, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги  шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 19 майдаги “Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 377-сонли қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида, 


ҚАРОР ҚИЛАМАН:


1. Урганч шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасининг 2020 йил 02 октябрдаги 10/4995-сонли хатидаги мурожаати маълумот учун қабул қилинсин.

2.  Урганч шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (И.Тажимуратов) ва Урганч шаҳри бўйича Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими (Д.Садуллаев)га:

- “Вилоят махсус фойдаланиш монтаж” давлат корхонаси (И.Рузметов) билан биргаликда Урганч шаҳар, Жайхун кўчаси, 4р162 «Урганч айланма йўли»нинг 0-6 км қисмида тўла вазни 3,5 тоннадан (агар вазни белгида кўрсатилмаган бўлса) ёки тўла вазни белгида кўрсатилгандан ортиқ бўлган юк автомобиллари ва транспорт воситалари тизимларининг ҳаракатланишини 3.4 “Юк автомобилларининг ҳаракатланиши тақиқланган” йўл белгисини таъмирлаш ишлари якунлангунга қадар ўрнатилишини таъминласинлар.

3. Мазкур қарор “Урганч оқшоми” газетасида эълон қилинсин ва ҳокимликнинг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.

4.    Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш йўлларда ҳаракатланиш ҳавфсизлигини таъминлаш комиссияси раиси, шаҳар ҳокимининг ўринбосари К.Шамуратов зиммасига юклатилсин.



Урганч шаҳар ҳокими                                              О.Холбоев 

Сана: 04.01.2021 11:56
0
1 816

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Тепага чиқиш