ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Эшчанов Жаҳонгир Сапарбаевич

Эшчанов Жаҳонгир Сапарбаевич

2021 йилдан:

Урганч шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

Туғилган йили:                                            Туғилган жойи:

26.11.1980 йил                                              Хоразм вилояти, Янгибозор тумани

Миллати:                                                      Партиявийлиги: 

ўзбек                                                              йўқ

Маълумоти:                                                  Тамомлаган:

олий                                                               2004 й. Тошкент молия институти (сиртқи)

Маълумоти буйича мутахассислиги:       банк иши

Илмий даражаси:                                        Илмий унвони:

йўқ                                                                 йўқ

Кайси чет тилларини билади: 

рус тили

Давлат мукофотлари билан тақдирланганми (қанақа):

йўқ

Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши лозим):             

йўқ

МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ

2001-2002 йй. - ДТ Халқ банки Янгибозор туман бўлими ҳисоб-китоб бўлими  мутахассиси

2002-2002 йй. - ДТ Халқ банки Хоразм вилоят Бошқармаси Ички назорт бўлими бош мутахассиси

2002-2005 йй. - ДТ Халқ банки Янгибозор филиали бош бухгалтер ўринбосари

2005-2007 йй. - ДТ Халк банки Янгибозор филиали бош бухгалтери

2007- 2012 йй. - ДТ Халқ банки Хоразм вилоят филиали бош бухгалтери

2012-2017 йй. - ДТ Халк банки  Хоразм вилоят филиали бошлиғи ўринбосари

2017-2018 йй. - АТ Халқ банки Хоразм вилоят филиали Иқтисодий таҳлил хизмати шўъбаси мудири

2018-2019 йй. - Акциядорлик-тижорат “Халқ банки” Хоразм вилояти филиали
 бошқарувчиси ўринбосари

2019 - 2021 йй   - Акциядорлик-тижорат “Халқ банки” Хоразм вилояти филиали бошқарувчиси

2021 й - ҳ.в - Урганч шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари

1. Қуйидагилар ҳокимнинг иктисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосарининг асосий вазифалари хисобланади:
Ўзбекистон Республикаси Қонунларида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган ҳужжатларда белгиланадиган иқтисодий, ижтимоий ва тадбиркорлик соҳасининг энг муҳим устувор вазифаларига мувофиқ ҳудудни комплекс ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Республика миқёсида ишлаб чиқилган ва тасдиқланган мақсадли дастурларни ижросини таъминлаш;
шаҳарнинг мақроиқтисодий кўрсаткичларини, шу жумладан,
 саноат, хизмат кўрсатиш, чакана савдо айланмаси, экспорт, инфляция, бандлик, маҳаллий бюджетнинг ҳар йилги прогноз параметрларини асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва уни самарали ижросини ташкил қилиш, дебитор-кредитор карздорликларни юзага келишини олдини олиш юзасидан тизимли ишларни амалга ошириш ва карздорликни бартараф қилишнинг самарали усулларини жорий этиш;
иқтисодиёт масалалари бўйича тегишли вазирлик, идоралар, қўмиталар, тижорат банкларининг ҳудудий тузилмалари иш фаолиятини мувофиклаштириш, аҳолини тадбиркор қилиш мақсадида улар билан тижорат банклари ўртасида мулоқот ўрнатиш учун ҳар бир хонадонга комплекс банк ва молиявий хизматларни таклиф қилиш орқали имтиёзли кредитлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга ошириш;
тармок ва ҳудудий бошқарув органлари узвий хамкорлигини йўлга қўйиш, иқтисодиётнинг барча тармокларини, шу жумладан, базавий тармокларини узвий ривожланиши, бунда шаҳар кесимида ишлаб чиқариш ва меҳнат ресурсларини оқилона жойлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун ишлаб чиқаришни модернизациялаш, таркибий ўзгартириш ва диверсификациялашни амалга ошириш;
иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, ҳудуд иқтисодиёти ва ижтимоий соҳасини комплекс ривожлантиришнинг асосий дастурларини, шу жумладан, саноат, маҳаллийлаштириш, хизматлар соҳасини ривожлантириш каби максадли дастурларни кафолатланган молиявий манбааларини аниклаган ҳолда шаҳарнинг маҳаллий бюджети параметрлари билан узвий тарзда ишлаб чиқиш ва сўзсиз амалга оширишни таъминлаш;
кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва эркинликларининг кафолатларини таъминлаш, қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш, янги корхоналар, шу жумладан, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасида корхоналарни ташкил этиш дастурларини ишлаб чикиш ва амалга ошириш, янги иш ўринларини яратиш ва аҳолининг турли
 қатламлари бандлиги масалаларини хал этиш орқали маҳаллий бюджетнинг даромад базасини кенгайтириш, республика ва маҳаллий бюджетга тушумлар ҳажмини ошириш;
ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, ҳудудий саноат махсулотларини экспорт қилиш дастурларини ишлаб чиқиш, дунёдаги нарх конъюктурасини ўрганиб тахлил қилиб бориш ва янги турдаги махсулотларни ўзлаштириш ҳамда уларни янги бозорларда экспорт қилишини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
инсон манфаатларини таъминлаш, айниқса аҳолининг жойларда хаёт
 даражасини ва сифатини ошириш, янада фаровон хдёт кечириши учун пенсия ва нафакалар, реал даромадларини барқарор ошириш манбааларини яратиш, замонавий банк ва молия инфратузилмасини яратиш ҳисобига нақд пул туловларини ўз вақтида амалга оширишни янги механизми ва тизимини жорий қилиш;
чакана ва улгуржи савдони, хизматлар кўрсатиш соҳасини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш, савдони ташкил этиш ва хизматлар кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини кенг жорий этиш, аҳолини истеъмол товарлари ва хизматлар билан таъминлаш бўйича маркетинг тадкикотлари юзасидан бозорлар, ярмарка ва кўргазмалар фаолиятини мувофиклаштириш;
“Ягона дарча” тамойили бўйича тадбиркорлик субъектларига давлат хизматлари кўрсатувчи марказларнинг ва давлат хизматлари кўрсатувчи бошқа ваколатли органларнинг фаолиятини, шунингдек давлат органлари билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг бевосита алоқасиз шаклларини жорий этишнинг ҳолатини тахлил қилиш;
ишбилармонлик муҳити индикаторларини баҳолаш ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ўтказилган сўровлар натижалари асосида тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисидаги таҳлилий материалларни тайёрлаш ва кейинчалик уларни шаҳар ҳокимлигига киритиш;
ҳудудда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилашга, шунингдек тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий кафолатларини мустаҳкамлашга ҳамда кичик ва ҳусусий тадбиркорликни янада ривожлантиришни рағбатлантиришга йўналтирилган норматив- хуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқиш;
тадбиркорликни ривожлантиришдаги энг муҳим муаммолар бўйича семинарлар ва давра суҳбатларини мунтазам ўтказиш, шунингдек тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлиги тўғрисидаги материалларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш йўли билан тадбиркорлик субъектлари
 орасида ахборот ва тушунтириш ишларини ташкил этиш;
давлат органларида, иқдисодиёт тармоқлари ва соҳаларида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳамда ахборот хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш, ахборот фаолияти, архив иши, интеллектуал мулк объектларига ҳуқуқларни хуқуқий муҳофаза қилиш самарадорлигини
 ошириш;
Ўзбекистан Республикаси Президенти Девонига, Ўзбекистан Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасига, вилоят ҳокимлигига кўриб чиқиш учун киритиладиган, шунингдек халк депутатлари шаҳар Кенгаши ва шаҳар ҳокими томонидан қабул қилинадиган норматив-хуқуқий ва бошқа хужжатлар лойиҳаларининг хар томонлама иқтисодий, молиявий ва хуқуқий экспертизадан ўтказиш;
халқ депутатлари шаҳар Кенгашига унинг сўровларига асосан ўз соҳааси бўйича ҳисобот бериш;
тасарруфидаги тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистан
 Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда
 1999 йил 29 мартдаги 140-сонли “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш хақида”ги қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

2. Қуйидагиларнинг иш фаолиятини ташкил этади:
ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари қуйидаги комиссияларга раҳбарлик қилади;
алкоголли маҳсулотлар билан чакана савдо қилиш хуқуқини берадиган рухсат гувоҳномасини олиш учун хужжатларни куриб чикиш бўйича комиссияси;
ёшларни муддатли ҳарбий хизматга ва сафарбарлик чақируви резерви сафига тайинлаш бўйича шаҳар чақирув комиссияси;
тарифлар ва уй-жой коммунал хўжалигидаги иқтисодий ислохотлар Дастури бажарилишини мониторингини олиб бориш шаҳар комиссияси;
муддатли харбий хизматни ва сафарбарлик чақируви резервида хизматни ўтаган фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича шаҳар комиссияси таркиби;
маҳсулотни қиш-баҳор мавсумига заҳира ғамлаш ҳамда ички ва ташқи бозорларда сотиш ишларини ташкил этиш бўйича шаҳар комиссияси;
озодликдан маҳрум қилиш жойларидан қайтиб келган шахсларни ижтимоий ҳимоялаш кўниктирма марказлари фаолиятини назорат қилиш қилувчи ва мувофиқлаштирувчи комиссия;
Қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.

3. Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг шаҳар ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:
шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими;[hide][/hide]
шаҳар молия бўлими;
шаҳар ғазначилик бўлими;
бюджетдан ташкдри пенсия жамғармаси Урганч шаҳар бўлими;
шаҳар давлат солиқ инспекцияси;
шаҳар статистика бўлими;
шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази;
Тижорат банклари худудий бўлимлари;
 “Ўзбекистон почтаси” акциядорлик жамияти шаҳар бўлими;
шаҳардаги улгуржи шароб базалари;
шаҳардаги барча автодиллерлар;
шаҳардаги улгуржи савдо базалари;
Савдо-саноат палатаси шаҳар бўлими;[/spoiler]
Телефон: +99862 228-67-02 
Факс: +99862 228-67-67
Э-почта:a.axmedov@urganchshahar.uz 
Манзил: Урганч шаҳар. А.Баходирхон кўчаси 186-уй, 220100
Фуқароларни қабул қилиш кунлари:
Ҳафтанинг душанба-жума кунлари соат 08:00 дан  11:00 гача Урганч шаҳар ҳокимлиги биносининг 205-хонасида (2 қават)
Тепага чиқиш