ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази

Боғланиш учун:
Тошкент шаҳри,  100015,  Ойбек кўчаси,  30 
+(998 71) 252-50-26 Боғланиш вақти:  10: 00 - 16: 00
Ишонч телефони:  +(998 71) 252-50-27 Боғланиш вақти:  10: 00 - 16: 00
Факс:  +(998 71) 252-50-27 
Электрон почта:  info@egov.uz

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги қошидаги “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази ҳукумат қарорига асосан (16-сентябр 2013-йилнинг № 250 ВМҚ) ташкил этилган бўлиб, асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
  • жаҳон тенденсиялари ва хорижий давлатлар тажрибасининг таҳлил ва тадқиқоти асосида “Электрон ҳукумат” тизимини кейинчалик ривожлантириш ва такомиллаштиришни стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш;
  • “Электрон ҳукумат” тизими лойиҳаларини амалга оширишнинг меъёрий-методик таъминланишини ташкил қилиш, давлат органларида фойдаланилаётган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш ва интеграсиялашда келишилган лойиҳалаштириш механизмини кўзда тутадиган “Электрон ҳукумат” тизимини шакллантиришда ягона технологик ёндашувни таъминлаш;
  • давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бўлган, инновацион бизнес жараёнларини бошқариш механизмларини жорий қилиш, такомиллаштириш ва мақбуллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, давлат органларининг функсионал ва операцион жараёнлари фаолиятини тизимли қайта ташкиллантириш;
  • “Электрон ҳукумат” тизимини самарали татбиқ қилиш учун йўналтирилган таҳлилни ўтказиш ва амалдаги меъёрий-ҳуқуқий базаларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • “Электрон ҳукумат” тизими миқёсида давлат органлари фаолиятидаги ахборот коммуникация технологияларининг самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш, тизимли мониторинг ўтказиш, ахборот коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш ҳолатини баҳолаш, шу жумладан, ахборот технологиялари ва ресурслари самарадорлигини жорий этилганлигини ўрганиш;
  • “Электрон ҳукумат” тизими лойиҳаларини амалга ошириш доирасида йўналтирилган индикаторлар ва кўрсаткичларни аниқлаш, Интерактив давлат хизматларини самарали тақсимланиши ва фойдаланишининг асосий кўрсаткичларини аниқлаш методикасини ишлаб чиқариш.
Ўзбекистонда Электрон ҳукуматни жорий қилишнинг якуний мақсади, қуйидагилардан иборат: мукаммал давлат бошқаруви электрон аппаратини яратиш, шунингдек, интерактив хизматларини тақдим этилиш имкониятларининг кенглиги, ҳукумат органлари фаолияти ҳисоботларининг бериб борилиши ва ойдинлиги, хизматлардан осон фойдаланиш имкониятлари ва якка тартиблиги, сиёсий жараёнларда фуқароларнинг фаол иштироки ва хабардорлиги, эркин ахборот алмашинуви, аҳоли ва тадбиркорлик фаолияти учун давлат хизматларини тақдим этишда қулай шароитлар яратиш, фуқароларнинг ўз-ўзига хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтирилишини қўллаб-қувватлаш, барча сайловчиларни бошқарув жараёнларда ва давлат бошқарувида иштирок этиш имкониятларини оширишдан иборат.

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Тепага чиқиш