ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Электрон ҳукумат архитектураси


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013- йил 27- июндаги ПҚ-1989-сон Қарори билан Ўзбекистон Республикасида “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш бўйича қуйидаги вазифалар белгилаб олинган:
“Электрон ҳукумат” тизимининг ахборот тизимлари комплекслари ва маълумотлар базаларини яратиш бўйича чора-тадбирлар ҳамда лойиҳалар рўйхати Комплекс дастури тасдиқланган.
Комплекс дастур – Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этишнинг ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган 22 та лойиҳа ва 6 та тадбирларни ўз ичига олади.
Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантиришнинг Комплекс дастурини амалга оширишни мувофиқлаштирувчи Республика комиссияси ташкил қилинган.
Ўзбекистонда “Электрон ҳукумат” тизимини жорий этишнинг ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича графиклар ишлаб чиқилган. Мазкур графикларда лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан қуйидагиларни амалга ошириш белгиланган:
  • Лойиҳани амалга ошириш консепсиясини ишлаб чиқиш.
  • Дастлабки техник иқтисодий ҳисоб-китобларни ишлаб чиқиш.
  • Дастлабки техник иқтисодий ҳисоб-китобларни экспертизадан ўтказиш.
  • Техник топшириқ ишлаб чиқиш.
  • Лойиҳани амалга оширувчини аниқлаш бўйича танловлар ўтказиш.
  • Лойиҳани амалга оширишдан иборатдир.
“Электрон ҳукумат” тизимини жорий қилишнинг истиқболли режалари доирасида 2014-2016- йилларда идоралараро интеграциялашган платформани яратиш лойиҳаси амалга оширилади. Бу платформа барча давлат органлари ахборот тизимларини бирлаштиради, аҳолига маълумот олиш, ариза топшириш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш бўйича идоралар ўртасида маълумот алмашишга хизмат қилади.

Давлат органларининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро ахборот алмашинувлари, мулоқотлари, шунингдек бир қатор давлат хизматларини кўрсатиш 2013 йилда ишга туширилган Ягона портал орқали амалга оширилмоқда.
Дастурга мувофиқ, “Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификация қилиш мақсадида очиқ калитлар базасида Ягоан идентификация тизимини яратиш лойиҳасини ташкил қилиш кўзда тутилган.
Жисмоний ва юридик шахслар, транспорт, кадастр, кўчмас мулк, маълумот ва классификаторлар жам қилинган миллий маълумотлар базаси ва рейестри, ахборот тизимларини ривожлантириш “Электрон ҳукумат”ни самарали этишнинг муҳим босқичи ҳисобланади.
Шундан сўнг, аҳоли ва тадбиркорларга давлат органлари хизматларидан электрон шаклда фойдаланиш, давлат органларига ўз фаолиятларини оптималлаштириш, самарадорлигини ошириш имконияти яратилади.
2013-2020- йилларда Ўзбекистон Республикасида телекоммуникация технологиялари, тармоқлари ва алоқа инфратузилмасини ривожлантириш дастури Ўзбекистонда ахборот жамиятини янада ривожлантириш, мамлакатнинг жаҳон ахборот маконига янада интеграциялашувида янгидан-янги имкониятларнинг яратилишида муҳим ҳуқуқий ҳужжат бўлиб хизмат қилади.
Ўзбекистонда Электрон ҳукуматни жорий қилишнинг якуний мақсади қуйидагилардан иборат ҳамда у мукаммал давлат бошқаруви электрон аппаратини яратиш ҳисобланади: 
  • интерактив хизматларини тақдим этилиш имкониятларининҳ кенглиги;
  • ҳукумат органлари фаолияти ҳисоботларининг бериб борилиши ва ойдинлиги;
  • хизматлардан осон фойдаланиш имнкониятлари ва якка тартиблиги;
  • сиёсий жараёнларда фуқароларнинг фаол иштироки ва хабардорлиги; эркин ахборот алмашуви;
  • аҳоли ва тадбиркорлик фаолияти учун давлат хизматларини тақдим этишда қулай шароитлар яратиш; фуқароларни ўз-ўзига хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтирилишини қўллаб-қувватлаш;
  • барча сайловчиларни бошқарув жараёнларда ва давлат бошқарувида иштирок этиш имкониятларини оширишдан иборат. &нбсп; &нбсп;
“Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш марказининг&нбсп; асосий вазифалари қуйида келтирилган: 
  • Жаҳон тенденсиялари ва хорижий давлатлар тажрибасининг таҳлил ва тадқиқоти асосида “Электрон ҳукумат” тизимини кейинчалик ривожлантириш ва такомиллаштиришни стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш;
  • “Электрон ҳукумат” тизими лойиҳаларини амалга оширишнинг меъёрий-методик таъминланишини ташкил қилиш, давлат органларида фойдаланилаётган ахборот тизимлари, ахборот ресурслари ва маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш ва интеграсиялашда келишилган лойиҳалаштириш механизмини кўзда тутадиган “Электрон ҳукумат” тизимини шакллантиришда ягона технологик ёндашувни таъминлаш;
  • Давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ бўлган, инновацион бизнес жараёнларини бошқариш механизмларини жорий қилиш, такомиллаштириш ва оптимизациялаш бўйича таклифлар тайёрлаш, давлат органларининг функсионал ва операцион жараёнлари фаолиятини тизимли қайта ташкиллантириш;
  • “Электрон ҳукумат” тизимини самарали татбиқ қилиш учун йўналтирилган таҳлилни ўтказиш ва амалдаги меъёрий- ҳуқуқий базаларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
  • “Электрон ҳукумат” тизими миқёсида давлат органлари фаолиятидаги ахборот коммуникация технологияларининг самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш, тизимли мониторинг ўтказиш, ахборот коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривожлантириш ҳолатини баҳолаш, шу жумладан, ахборот технологиялари ва ресурслари самарадорлигини жорий этилганлигини ўрганиш;
  • “Электрон ҳукумат” тизими лойиҳаларини амалга ошириш доирасида йўналтирилган индикаторлар ва кўрсаткичларни аниқлаш, Интерактив давлат хизматларини самарали тақсимланиши ва фойдаланишининг асосий кўрсаткичларини аниқлаш методикасини ишлаб чиқариш.

Добавить комментарий

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив

Тепага чиқиш