Urganch shahri go`zal va jannatmakon mustaqil O`zbekistonimizning go`zal viloyatlaridan biri Xorazm viloyatining markazi. Urganch mustaqillik davrida tanib bo`lmas darajada o`zgardi. Katta qurilishlar, obodonchilik ishlari, ravon ko`chalar,  xiyobonu binolar, jahon darajasiga to`liq javob beradigan maktablar, kasb-hunar kollejlari, universitetlarni qad ko'tardi .

Шавкат Мирзиёев 2018 йил номини эълон қилди

Written by administrator on .

User Rating:  / 1

Бугун, 22 декабрь куни Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси эълон қилинди.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ УРГАНЧ ШАҲАР ҲОКИМИ ҚАРОРИ

Written by administrator on .

User Rating:  / 2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 1 июлдаги  “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” ги қарори тўғрисида

 Муборак Рамазон ҳайитининг маънавий ҳаётимизда эзгулик, шукроналик, меҳр-оқибат каби олижаноб қадриятларни қарор топширишдаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олиб, миллий-диний анъаналаримизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рўза ҳайитини дам олиш куни деб эълон қилиш тўғрисида”ги 1992 йил 27 мартдаги ПФ-368-сон Фармойиши ҳамда 2016 йил 1-июлдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 1 июлдаги “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида” гиқарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилиинсин.

2.  Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур қарори билан:

- Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2016 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 6 июл чоршанба кунига тўғри келиши хақида қабул қилган қарорини эътиборга олиб,  2016 йил 6 июл дам олиш куни деб қабул қилинганлиги ва мамлакатимизда байрам сифатида кенг нишонланиши белгиланганлиги маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

3. Урганч шаҳар ҳокими ўринбосарлари (М.Нарметов, М.Мадримов, З.Салаева)лар, Ўзбекистон фахрийларини қўллаб қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, “Махалла” хайрия жамоат фонди Урганч шаҳар бўлинмаси ва шаҳардаги идора, ташкилот ҳамда муассаса раҳбарлари билан биргаликда Рамазон ҳайитини жойларда тартибли ва юқори даражада, халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда ўтказиш учун тегишли тадбирларни амалга оширсинлар.

4. “Урганч Оқшоми” газетаси бош муҳаррири (С.Авезов)га “Рамазон ҳайитини нишонлаш"  билан боғлиқ тадбирларни газетада кенг ёритиш тавсия этилсин.

O‘zbekistonlik kurashchilar o‘smirlar o‘rtasidagi Osiyo chempionatidan 8 medal bilan qaytdi

Written by administrator on .

User Rating:  / 1

Erkin, yunon-rum va xotin-qizlar kurashi bo‘yicha O‘zbekiston o‘smirlar terma jamoasi a’zolari Tayvanning Taychjun shahrida o‘tkazilgan Osiyo chempionatida 1 oltin, 2 kumush va 5 bronza medalni qo‘lga kiritdi. Bu haqda O‘zA xabar bermoqda.


Foto: O‘zbekiston sport kurashlari assotsiatsiyasi matbuot xizmati

Erkin kurash bo‘yicha vazni 46 kilogrammgacha bo‘lgan polvonlar o‘rtasidagi bellashuvlarda qatnashgan Rustambek Jo‘rayev qit’ada tengsiz ekanini isbotladi. Vazni 42 kilogrammgacha bo‘lgan sportchilar o‘rtasida Islom Ilhomov uchinchi o‘rinni egalladi. 

Yunon-rum kurashi bo‘yicha o‘z vazn toifasida finalgacha kechgan bellashuvlarda g‘alaba qozongan Elbek Ergashev va Muhammadqodir Yusupov kumush medal bilan taqdirlandi. 

Ixtiyor Botirov, Muhammadali Obidjonov va Parviz Mo‘minov bronza medalni qo‘lga kiritdi. Xotin-qizlar kurashi bo‘yicha Hadicha Najimova uchinchi o‘rinni egalladi. 

Ўзбекистон олий таълим тизими учун хориж ўқув ва илмий адабиётини харид қилиш чоралари тасдиқланди

Written by administrator on .

User Rating:  / 1

Ўзбекистон ҳукумати шу йил 24 майдаги қарори билан мамлакат олий таълим тизими учун хориж ўқув ва илмий адабиётини харид қилиш чораларини тасдиқлади. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.

Ўзбекистонда битирувчиларнинг ишга жойлашишига доир янги механизм йўлга қўйилади

Written by administrator on .

User Rating:  / 1

 

Савдо-саноат палатаси (ССП) ва БМТ тараққиёт дастури Ўзбекистонда битирувчиларни ишга жойлаштиришда ёрдам бериш мақсадида янги механизмни киритиш таклифини билдиришди. Бу ҳақида 7 май куни Sputnik нашри хабар берди. 

Олий ўқув муассасалари