Urganch shahri go`zal va jannatmakon mustaqil O`zbekistonimizning go`zal viloyatlaridan biri Xorazm viloyatining markazi. Urganch mustaqillik davrida tanib bo`lmas darajada o`zgardi.Katta qurilishlar obodonchilik ishlari,ravon ko`chalar,  xiyobonu binolar,Jahon darajasiga to`liq javob beradigan maktablar, kasb-hunar kollejlari,universitetlarni qad ko'tardi .

2017 йилда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш тўғрисида

on .

Ўзбекистон Республикаси Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги Қонунининг 22-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ва молиялаш тартиби тўғрисидаги Низомга

ва Урганч шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказининг 2017 йилги иш режасини бажариш ҳамда Маҳаллий ҳокимият тўғрисида”ги қонунга асосан

 

Қ А Р О Р      Қ И Л А М А Н :

 

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил
19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган “Ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил қилиш ва молиялаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг
5-бандига мувофиқ 2017 йилда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Урганч шаҳар Бандликка кўмаклашиш маркази (Э.Кочкаров)га бир ҳафта муддатда мазкур қарорни иловада кўрсатилган корхона, ташкилот раҳбарлари эътиборига етказсин ва қарорнинг бажарилиши устидан қатъий назорат ўрнатилишини таъминласин. Иловада келтирилган корхона, ташкилотлар билан тегишли шартномалар тузиб, ҳақ тўланадиган жамоат ишларини ташкил этиш вазифаси топширилсин.

3. Тегишли корхона, ташкилотлар раҳбарлари:

  Ташкил этиладиган ҳақ тўланадиган жамоат ишларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 353-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ белгиланган  тартибда ишсиз деб эътироф этилган фуқаролар учун уларнинг махсус дастлабки касб тайёргарлигини талаб қилмайдиган, меҳнат фаолиятининг вақтинча турларига мувофиқ бўлишини;

 Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан юборилган фуқароларни ҳар ой давомида камида икки ҳафта https://www.cialissansordonnancefr24.com/cialis-en-ligne/ муддатга ҳақ тўланадиган жамоат ишлари билан таъминланишини;

 Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан юборилган фуқаро билан иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси тузсин ва амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилишини таъминласин;

         4. Бандликка кўмаклашиш маркази томонидан юборилган фуқаро билан иш берувчи муддатли меҳнат шартномаси тузишда, ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилинган фуқаролар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳаражатлари, “Бюджет корхоналар, муассасалар” ва “ташкилотлар” бўйича эллик фоизи иш берувчилар маблағлари ва эллик фоизи маҳаллий бюджет ҳамда бандликка кўмаклашиш маркази маблағлари ҳисобига;

Бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар бўйича етмиш беш фоизи иш берувчилар маблағлари ва йигирма беш фоизи бандликка кўмаклашиш маркази маблағлари ҳисобига амалга оширилсин.

5. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Урганч шахар ҳокимининг ижтимоий – иқтисодий масалалар бўйича ўринбосари М.Мадримов зиммасига  юклатилсин.

6.  Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

6 январ

12қ-сон қарори

Урганч шаҳар ҳокими

О.Сапаев