Urganch shahri go`zal va jannatmakon mustaqil O`zbekistonimizning go`zal viloyatlaridan biri Xorazm viloyatining markazi. Urganch mustaqillik davrida tanib bo`lmas darajada o`zgardi. Katta qurilishlar, obodonchilik ishlari, ravon ko`chalar,  xiyobonu binolar, jahon darajasiga to`liq javob beradigan maktablar, kasb-hunar kollejlari, universitetlarni qad ko'tardi .

Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи шаҳар комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

on .

 

2016 йил 11 апрел куни Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи шаҳар комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга  кўмаклашувчи

комиссия  раиси Ўктам Юлдашев раислик қилди. Ш.Бобожанов,М.Мадримов, М.Аминбаева,Х.Ибрагимов, Ю.Саттаров, Э.Рузметов, И.Ўринов, Д.Мусаев, З.Салаева, Х.Юлдашев, З.Ахмедов,  Н.Қодиров, Х.Абдуллаев, С.Авезов комиссия аъзолари сифатида иштирок этдилар.

            Йиғилиш кун тартибидаги масала Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига кўмаклашувчи шаҳар коммисияси тамонидан олиб борилаётган ишлари тўғрисида бўлди. Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси раиси Ў.Юлдашев йиғилишни очиб,    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2016 йил 5 мартда қабул қилинган “Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, жорий йил май-июн ойларида мазкур органларда сайловлар юкори савияда ўтказилишини, 2013 йилда қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонуни бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда деди маърузачи. Соҳага доир қонунчилик базаси мустаҳкамланаётгани  маҳалла фуқаролар йиғинларининг жамият ҳаётидаги мавқеини янада кучайтирилиши, сайловларнинг ошкоралик, муқобиллик ва тенглик тамойиллари асосида ўтишини таъминлаш мақсадида «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги, «Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида»ги қонунлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг шу йил 5 мартдаги «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда уни

ўтказиш тўғрисида»ги қарори асосида юртимизнинг барча ҳудудларида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда шунингдек,  жойларда Олий Мажлис Сенати Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси томонидан «Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловининг ташкилий-ҳуқуқий асослари» мавзусида семинарлар ўтказилиши тўғрисида маърузачи гапирди.

         Кун тартибидаги масала муҳокамасида сўзга чиққан  комиссия аъзоси Д.Мусаев таклиф қилинаётган вакиллик нормалари махалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган сайловчилар сонидан келиб чиқиб белгиланганлигини айтиб ўтди ва ишчи гуруҳ раисларига ”Маҳалла” хайрия жамоат фонди Урганч шаҳар бўлинмаси тамонидан тарқатилган  “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига шарҳ  номли китобидан фойдаланишни тавсия қилди.

         Бу йилги сайловларда  Урганч шахрида  37-нафар фуқаролар йиғини раиси ва уларнинг маслаҳатчиларини сайлаш режалаштирилган. Шахарда ўтказиладиган  сайловларда ошкоралик, муқобиллик ва тенг сайлаш ҳуқуқи принциплари асосида ўтиши учун барча чоралар кўрилаётганлиги,. Хусусан, сайловни ташкил этиш ҳамда ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлари шакллантирилиб, зарур шарт-шароит яратилганлиги айтиб ўтди.

            Кўмаклашувчи комиссия раиси ўринбосари, «Махалла» хайрия жамоат фонди Урганч шахар бўлинмаси раиси в/б Ш.Бобожонов ўз сўзида мамлакатимизда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига бўладиган сайловлар ўзининг мустаҳкам ҳуқуқий асосларига эгалиги, қамрови жиҳатидан ғоят кенглиги, дунёда ноёб ҳодисалиги билан алоҳида ажралиб туради, юртимизда кучли фуқаролик жамияти тобора шаклланиб бораётган бугунги кунда маҳаллани аҳолини аниқ манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш марказига айлантиришда йиғин етакчисидан масъулият, ҳаётий тажриба ва маҳорат талаб этилади деди маърузачи.

        Кун тартибидаги масала атрофлича мухокама қилиниб, Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ҳамда ўтказишга кўмаклашувчи комиссияси ўз қарорини қабул қилди.

            2016 йил 11 апрел