ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Ижтимоий тармоқда "Хоразмнинг Урганч шаҳар Ашхабод маҳалласида жой ўрни берилди, аммо, қарор берилмади" номли видеомурожаат тарқалди.


Мазкур мурожаат юзасидан Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Ушбу мурожаатда келтирилган фуқароларнинг мурожаатлари тўлиқ қаноатлантирилган бўлиб, ҳар бир мурожаатчи ҳақида алоҳида маълумот бериб ўтмоқчимиз. 


1. Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан хонадон мулкдори Курязов Сатимбай ва шаҳар ҳокимлиги ўртасида келишув шартномаси тузилиб, шу келишув шартномасига асосан якка тартибда турар жой қуриш учун Урганч шахар хокимининг 2019 йил 05-октябрдаги № 2501қ-сонли қарорига асосан Урганч шаҳар 182-кварталдан ажратилган ер майдонидан умумий ер майдони 400,00 кв.мдан иборат  285 ва 286-ер участкаси ажратиб берилганлиги ва 02.08.2019 йил қўшимча келишув шартномаси қилиниб, компенсация пулини тўлиқ яъни 300 714 000 (Уч юз миллион етти юз ўн тўрт минг) сўм қилиб берилганлигини ва талаби   тўлиқ қаноатлантирилганлигини билдирамиз.

2. Мурожаатчи Маткаримов Қадам, у ва шаҳар ҳокимлиги ўртасида келишув шартномаси тузилиб, шу келишув шартномасига асосан якка тартибда турар жой қуриш учун Урганч шахар хокимининг 2019 йил 16-сентябрдаги №2255қ-сонли қарорига асосан Урганч шаҳар 182-кварталдан умумий ер майдони 200,00 кв.мдан иборат 15-ер участкаси фуқаро Маткаримов Қадам номига ажратиб берилганлигии ҳамда 200,00 кв.мдан иборат 16-ер участкаси Маткаримов Мурод номига ажратиб берилганлиги ва 03.08.2019 йил қўшимча келишув шартномаси қилиниб, компенсация пулини тўлиқ яъни 160 230 000 (Бир юз олтмиш миллион икки юз ўттиз минг) сўм қилиб берилганлигини ва талаби тўлиқ қаноатлантирилганлигини билдирамиз. 

3.Кейинги мурожаатчи Сапаев Козибай ва шаҳар ҳокимлиги ўртасида 2019 йил келишув шартномаси тузилиб, шу келишув шартномасига асосан якка тартибда турар жой қуриш учун Урганч шахар хокимининг 2019 йил 25-ноябрдаги №2919қ-сонли қарорига асосан   Урганч шаҳар 182-кварталдан умумий ер майдони 600,00 кв.мдан иборат 270,271 ва  272-ер участкалари ажратиб берилганлиги ва 02.08.2019 йил қўшимча келишув шартномаси қилиниб, компенсация пулини тўлиқ яъни 209 405 000 ( Икки юз тўққиз миллион тўрт юз беш минг) сўм берилганлигини ва талаби тўлиқ қаноатлантирилганлини билдирамиз.

4. Бекмурадов Мадиёр, Авезова Жамила ва шаҳар ҳокимлиги ўртасида 2019 йил келишув шартномаси тузилиб, шу келишув шартномасига асосан Урганч тумани “Чандирқиёт” массивидан кўшимча равишда янгиланган намунавий лойихалар асосида қурилган 200 кв.метирлик 1 (Бир) каватли уй-жойдан битта 3 (Уч) хонали уйни қуриб битказилган холда топширилганлиги ва 01.08.2019 йил қўшимча келишув шартномаси қилиниб, компенсация пулини тўлиқ яъни 160 000 000 ( Бир юз олтмиш миллон) берилганлигини ва талаби тўлиқ қаноатлантирилганлини билдирамиз. 

5. Мурожаатчи Рахимова Зулайхо Раззакбергенова ва шаҳар ҳокимлиги ўртасида 2019 йил келишув шартномаси тузилиб, шу келишув шартномасига асосан Урганч тумани “Чандирқиёт” массивидан кўшимча равишда янгиланган намунавий лойихалар асосида қурилган 200 кв.метирлик 1 (Бир) каватли уй-жойдан битта 3 (Уч) хонали уйни қуриб битказилган холда топширилганлиги ва 02.08.2019 йил қўшимча келишув шартномаси қилиниб, компенсация пулини тўлиқ яъни 85 960 000 ( Саксон беш миллион тўққиз юз олтмиш минг) сўм берилганлигини ва талаби тўлиқ қаноатлантирилганлини билдирамиз.

6. Навбатдаги мурожаатчи Рузметова Анабиби ва шаҳар ҳокимлиги ўртасида 2019 йил 28 июлда келишув шартномаси тузилиб, шу келишув шартномасига асосан якка тартибда турар жой қуриш учун Урганч шаҳар ҳокимининг 2019 йил 7 ноябрдаги 2802қ-сонли қарорига асосан Урганч шаҳар 182-кварталдан умумий ер майдони 400,00 кв.мдан иборат 568 ва 569-ер участкаси ажратиб берилганлиги ва умумий ер майдони 200,0 кв.метр бўлган 567-ер участкаси Урганч шаҳар "Ашxобод" кўчаси 458-уйда доимий пропискада турувчи фуқаро Рузметов Жуманазар Юсупович номига ажратиб берилган.
 Шунингдек, 2019 йил 3 августда тузилган қўшимча келишув шартномасига асосан, компенсация пулини тўлиқ яъни 120 051 000 ( Бир юз йигирма миллион эллик бир минг) сўм қилиб берилиб, мулк эгаси фуқаро Рузметова Анабибини талаби тўлиқ қаноатлантирилган.

Урганч шаҳар "Ашхобод" кўчаси 458-уйда рўйхатда турувчи (аслида ушбу манзилда яшамаган) фуқаро Рўзметова Уғулжан Сапарбаевна ушбу манзилда рўйхатда бўлганлиги сабабли ўғилларига 400,0 кв.метр ер майдони ажратишни сўраган. Фуқаро У.Рузметовага турар жой мулкдори Рузметова Анабиби билан тўлиқ   ҳисоб-китоб қилинганлиги тушунтирилган. Лекин шунга қарамасдан фуқаро У.Рузметова томонидан ўз бошимчалик билан Урганч шаҳар янги "Ашхобод" маҳалласи ҳудудида 400,0 кв.м ер майдонида пойдевор ишлари бажарилганлиги аниқланди.

Гувоҳи бўлганингиздек, ушбу фуқаролар ўзларига берилган ер майдонлари ва пул маблағларидан қаноатланмай, қўшимча ер майдони берилишини талаб қилмоқда, хатто баъзиларида ноқонуний холатлар аниқланган. Аммо, ер барча учун баробар ўз вақтида тақсимланиб берилган. Бу бўйича куни кеча Урганч шаҳар ҳокимлигида мазкур мурожаатчилар иштирокида шаҳар ҳокими ва масъул ходимлар томонидан сиёсий маълумотлар берилиб, қайта тушунтирилди.

Сана: 02.04.2021 09:34
0
3 268
Тепага чиқиш