ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

УРГАНЧ ШАҲРИДА "БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ" ТАШКИЛ ЭТИЛДИ


Иш билан банд бўлмаган, вақтинчалик ишсиз, шунингдек, ташқи меҳнат миграциясига кета олмаган фуқароларнинг бандлигига кўмаклашиш мақсадида Урганч шаҳрида қатор ишлар амалга оширилмоқда.


Хусусан, бугун Урганч шахридаги 2-сон касб-ҳунар мактаби биносида "Темир дафтари", “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”даги ишсиз фуқаролар ҳамда харбий хизматни ўтаб келган ёшларни иш билан таъминлаш максадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси" ўтказилди.


Ўтказилган “Бўш иш ўринлари” мехнат ярмаркасида жами 154 та бўш иш ўринларини таклиф қилган ташкилотлар, ўзларида мавжуд 1011 та бўш иш ўрни билан қатнашдилар.
Ярмаркада 122 нафар (шундан: ёшлар 62 нафар, аёллар 71 нафар) фуқаролар иштирок этди.
Ярмаркада ёшлар, вақтинча ишсиз фуқаролар Урганч шаҳар бандлик бошқармаси мутахассисларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.


Шаҳримизда бу каби олиб борилаётган ишлар ва кўрилаётган чоралар натижасида аҳоли, айниқса, хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида турли салбий кўрсаткичлар қисман бўлсада камайишига эришилмоқда.


Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

ЭЛ-ЮРТ САЛОМАТЛИГИ ЙЎЛИДА

Юртимизда аҳоли сиҳат-саломатлигини муҳофаза қилиш, турли касалликларнинг олдини олиш, тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида мунтазам равишда амалий ишлар олиб борилмоқда.


Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида  2021  йилда ҳам аҳоли сиҳат-саломатлигини мустаҳкамлаш муҳим вазифа бўлиб қолиниши алоҳида таъкидланди.


Биз жамоамиз аъзолари билан 2021 йилни – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” деб эълон қилинганлигини катта кўтаринкилик билан кутиб олдик. Бу эса бизни, тиббиёт ходимларини аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, бирламчи тиббий ёрдамни кўрсатиш ишларини шу кун талаби асосида ташкил этишга йўналтиради.


Мурожаатномани ҳамкасбларимиз билан бирга чуқур ўқиб, ўрганар эканмиз, олдимизда янада муҳим масъулиятли вазифалар турганлигини қалбдан ҳис қилиб, фаолиятимизни янада такомиллаштириш мақсадида чора-тадбирлар белгилаб олдик.


Айни кунда тиббиёт ходимлари, мутахассислар маҳаллаларда бўлиб, ҳар бир хонадонда истиқомат қилаётган оила аъзоларининг саломатлигини тиббий кўрикдан ўтказиб, ўзларининг маслаҳат, тавсияларини бериб бормоқдалар.


Биз тиббиёт ходимлари бундан кейин ҳам кеча-ю кундуз аҳоли сиҳат-саломатлилиги йўлида фидойилик билан меҳнат қилишга тайёрмиз.


Нилуфар ҒОЙИПОВА,
Урганч шаҳридаги 3-сон оилавий поликлиника бош шифокори.

Сана: 11.01.2021 06:01
0
1 402

МУАММОЛАР ЖОЙИДА БАРТАРАФ ЭТИЛМОҚДА


#САЙЁР_ҚАБУЛ_НАТИЖАЛАРИ

Айтиш керакки, бугун ҳар бир фуқаро учун барча давлат органлари ва ташкилотларининг эшиклари очиқ. Давлат идоралари раҳбарлари фуқароларнинг мурожаатларини хонада эмас, балки ижтимоий жараёнлар кечаётган паллада жойига бориб, реал ҳолатни ўрганмоқда.


Урганч шаҳар ҳокими Ойбек Холбоев "Ашхабод" ва "Навбаҳор" маҳалласидаги мурожаат қилган фуқароларнинг муаммолари бўйича жойига чиқиб ўрганмоқда.
Эътиборлиси, ўрганиш давомида шаҳар ҳокими фуқароларнинг яшаш жойига бориб, уларнинг турмуш шароитлари билан яқиндан танишмоқда.


Сайёр қабуллардан сўнг ҳоким иштирокида уйма-уй юриб аниқлаган муаммолар ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни тезроқ аниқлаш ва ҳал этиш имкониятини беради. Бу эса халқимиз қалбида бугунги кунидан мамнунлик, эртасига ишончни ошишига хизмат қилади.


Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Сана: 11.01.2021 06:00
0
585
Тепага чиқиш