ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқларда "Хоразмлик қизнинг воқеаси" сарлавҳаси остида  видеомурожаат тарқалди.

Унда Урганч шаҳридаги қурилиши тўхтаб қолган кутубхона ҳақида сўз боради.
Бу кутубхонада 2018 йил октябрь ойида «Дошқинжон бобо зиёратгоҳи» олдида қурилиш ишлари бошлаб юборилган ва шу йилнинг ўзида тўхтатилган. 2020 йилда ҳам кутубхона қурилиши қайта бошланган ва мутасаддилар томонидан яна тўхтатилган.
Ҳозирда ушбу мурожаат юзасидан Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Ўрганиш натижаси бўйича батафсил ахборот берилади.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

УРГАНЧ ШАҲРИДА КУЗ-ҚИШ МАВСУМИГА ТАЙЁРГАРЛИК


Аҳоли турмуш шароитини яхшилаш, атроф-муҳитни ободонлаштириш мақсадида Урганч шаҳрида куз-қишки мавсумга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилди. 

Шаҳримизнинг барча ҳудудларида намунали маҳалла, кўчалар ва оилалар сонини ошириш борасида кўплаган ишлар амалга оширилмоқда. Ушбу олиб борилаётган амалий ишлар билан танишиш мақсадида Урганч шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Абдуллаев шаҳримиздаги маҳаллаларда бўлди. 

Маҳаллаларда олиб борилаётган ободонлаштириш ишларини тарғиб қилиш, ва фуқаролар қалбида маҳалласига, кўчаларига ва хонадонларига бўлган эътиборни кучайтириш зарурлиги таъкидлади.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Сана: 08.09.2020 10:41
0
4

РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Куни кеча "You tube" тармоқлари орқали " Хоразмда яна бир нохақлик. Ҳокимлар ким улар?" номли видеомурожаат тарқалди.
Унда Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро ўзига берилган уйнинг шаҳар ҳокимлиги томонидан нохақ олиб қўйилганлигини айтиб мурожаат йўллайди.

Ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди ва  Урганч  шаҳар ҳокимлиги ишчи гуруҳи қуйидагиларни маълум қилади.

Ушбу фуқаро “Жайхун интер континентал” МЧЖ раҳбари Мадаминов Хушнуд Кадамбаевичга собиқ Урганч шаҳар ҳокимининг 2018 йил 26 октябрдаги 2695қ-сонли қарори билан Урганч шаҳар, “Беш мерган” маҳалласининг "Фирдавсий" кўчаси, 67-уйдаги икки қаватли, кўп хонадонли турар-жой биноси бузиб олинишига рухсат берилган. Ушбу қарор билан “Жайхун интер континентал” МЧЖга Урганч шаҳар, Фирдавсий кўчасида жойлашган икки қаватли, 12 та хонадонли, эски 67-сонли турар-жой биносини бузиб олиб, тасдиқланган лойиҳа асосида 2500 кв.метр ер майдонида кўп қаватли, кўп хонадонли турар-жой биноси қуришга рухсат берилган.
Мазкур қарорнинг 7-бандида объект қурилиш учун ажратиб берилган ер майдони ўзлаштирилмаган тақдирда қарор ўз кучини йўқотиши тўғрисида “Жайхун интер континентал” МЧЖ огоҳлантирилган.
Урганч шаҳар ҳокимининг 2020 йил 5 майдаги 600қ-сонли қарори билан Урганч шаҳар, Фирдавсий кўчасида жойлашган, эски 67-уйда яшаган фуқароларнинг аризаларига ва эътирозларига асосан собиқ Урганч шаҳар ҳокимининг 2018 йил 26 октябрдаги 2695қ-сонли қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиб, ер майдони давлат заҳирасига қайтариб олинган.
Давлат заҳирасига қайтариб олинган ер майдони Урганч шаҳар ҳокимининг 2020 йил 11 майдаги 655қ-сонли қарори билан “Кохинур бино Иншоат” ИТККга ва “QARMISH BINO INSHOOT” МЧЖга тасдиқланган лойиҳа асосида кўп хонадонли турар-жой биноси қуриш учун ажратиб берилган.
Ушбу қарорга асосан ҳозирда қурилиш ишлари жадаллик билан давом келинмоқда.
“Жайхун интер континентал” МЧЖ судга мурожаат қилиб, Урганч шаҳар ҳокимининг 2020 йил 5 майдаги 600қ-сонли ва 2020 йил 11 майдаги 655қ-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.
Суд томонидан барча ҳолатлар, аризачи, жавобгар, манфаатдор шахслар ва Урганч шаҳар, Фирдавсий кўчасида жойлашган, эски 67-уйда яшаган фуқароларнинг кўрсатмалари ҳамда тегишли ҳужжатлар ўрганиб чиқилиб, “Жайхун интер континентал” МЧЖнинг аризаси рад қилинган.  

Бу ҳолат юзасидан батафсил маълумотларни ушбу лавҳамиз орқали кўришингиз мумкин.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

УРГАНЧ ШАҲРИДА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИ ЯНГИ ЎҚУВ ЙИЛИГА ТАЙЁРЛАШ БЎЙИЧА ИШЛАР ИЗЧИЛ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА


Юртимизда карантин тадбирлари давом этаётганига қарамасдан давлатимиз раҳбари томонидан таълим соҳаси ривожига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Урганч шаҳридаги таълим масканларида мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, компьютер техникалари, спорт анжомлари, мусиқа чолғулари билан жиҳозлаш ишлари ва  янги ўқув йилида ўқувчиларни дарслик ва ўқув-методик қўлланмалари билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев томонидан таълим объектларида олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини якунлаш бўйича мутасадди ташкилот раҳбарларига кўрсатма ва топшириқлар берилган.

Ҳозирда ушбу топшириқлар ижроси бўйича кўламли ишлар олиб борилмоқда. Бу эътибор келажагимиз бўлган ёшларимизни билимли, ҳар томонлама етук, комил инсон қилиб тарбиялашга хизмат қилади.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Сана: 02.09.2020 10:29
0
2
Тепага чиқиш