ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

УРГАНЧ ШАҲРИДА ЯНГИ ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ ИШГА ТУШДИ


Урганч шаҳрида қурилиб фойдаланишга топширилган давлат хизматлари маркази бугундан ўз фаолиятини бошлайди. 

Янги иншоотда аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари учун барча қулайликлар мавжуд бўлиб, инвесторлар учун хизмат кўрсатиш хонаси, кутиш зали, болалар майдончаси, кафе, кутубхона белгиланган иш вақтида аҳоли хизматига шай. Бундан ташқари замонавий ресепшн, электрон навбат, маълумот олиш учун монитор, онлайн хизмат олиш учун инфакиоск, мобил телефонларнинг қувват олиш қурилмаси, банк кассаси, нақд пул ечиш учун банкомат, бир вақтнинг ўзида қабул ойналари фуқароларга хизмат кўрсатади. 

Урганч шаҳар аҳолиси учун фойдаланишга топширилган марказнинг замонавий типдаги биноси давлат-хусусий шерикчилиги асосида “Сухроб Дизайн” МЧЖ томонидан қуриб битказилди. Мазкур бино республикамиздаги энг катта Давлат хизматлари маркази десак адашмаган бўламиз. Янги бинода аҳоли учун барча қулайликлар яратилган бўлиб ходимлар “тезкор, шаффоф ва қулай” тамойили асосида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатишади.
 
Илгари аҳолига кунига 700 га яқин давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, янги бино ишга тушиши билан эндиликда кунига 2000 га яқин давлат хизматлар кўрсатиш имконияти яратилди.

-Ушбу марказ мустақиллик байрамига тўёна сифатида халқ ихтиёрига топширилди десак муболаға булмайди. Умуман олганда давлат хизматлари марказининг асосий мақсади, аҳолига  турли тўсиқ ва ортиқча ҳужжатларсиз хизмат кўрсатишдан иборатдир. Давлат хизматлари марказлари томонидан олиб борилаётган ислоҳотларнинг барчаси юртдошларимизнинг давлат хизматларидан унумли  фойдаланишлари йўлида қилинаётган саъй-ҳаракатдир - дейди Урганч шаҳар Давлат хизматлари маркази директори Улуғбек Ахмедов.

Муҳтарам Президентимиз  таъбири билан айтганда “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши лозим”.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Сана: 29.08.2020 10:23
0
36

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ ЎН ЕТТИНЧИ СЕССИЯСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Урганч шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашининг навбатдаги ўн еттинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаи Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси раиси ТАЖИЕВ Баходир, Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев, сектор раҳбарлари, депутатлар, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар. 
Кун тартибидаги биринчи масала - шаҳардаги аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлаш (“темир дафтар”), тадбиркорликни ривожлантириш, бюджет даромадларини ошириш ва хорижда меҳнат қилган ишсиз фуқароларни ишга жойлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида бўлди.
Кун тартибидаги иккинчи масала - Урганч шаҳридаги умумий ўрта-таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йилига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида булди.
Кун тартибидаги учинчи масала - географик объектларга ном бериш ва уларни қайта номлаш тўғрисидаги таклифларни давлат экспертизасидан ўтказиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Давергеодезкадастр қўмитаси баёнинг ижроси тўғрисида бўлди.
Кун тартибидаги тўртинчи масала - Урганч туманлараро иқтисодий суди томонидан 2020 йил 6 ой фаолияти бўйича амалга оширилган ишлар ва келгусидаги вазифалар тўғрисида булди.
Кун тартибидаги масала юзасидан - Урганч туманлараро иқтисодий суди раиси Аллаберганова Нилуфар Атамуратовна, Раджабов Алтибай Бегжанович ва депутатлар ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.
 Муҳокама қилинган масала юзасидан Урганч шаҳар Кенгашининг қарори қабул қилинди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.


Сана: 29.08.2020 10:12
0
34

РАСМИЙ_МУНОСАБАТ

28 август куни Кун.уз сайтида "Урганч шаҳар ҳокимлигида 28 август куни бўлиб ўтган навбатдан ташқари сессияга Kun.uz мухбири киритилмади." номли мақола эълон қилинди.
Ушбу холат юзасидан Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати кун.уз сайтидан  тушунмовчилик учун узр сурайди. 
Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти очиқлиги фуқаролар ахборот олиш ҳуқуқларини таъминлашнинг энг муҳим шарти ҳисобланади.
Айни пайтда юзага келган тушунмовчилик бартараф этилиб, келгусида ОАВлар билан ҳамкорликни давом эттирамиз.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.


УРГАНЧ ШАҲРИДАГИ КАР (УМУМАН ЭШИТМАЙДИГАН) БОЛАЛАР МАКТАБ-ИНТЕРНАТИГА ЎҚУВЧИЛАР ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ


Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 13 сентябрдаги 256-сонли қарорига мувофиқ, Хоразм вилоятидаги жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларига қабул жараёни давом этмоқда.

Жумладан, 26 август куни Урганч шаҳридаги кар (умуман эшитмайдиган) болалар учун ихтисослаштирилган 96-сонли махсус мактаб-интернатида 2020-2021 ўқув йили учун ўқувчилар қабули бўлиб ўтди. 

Қабул вилоят халқ таълими бошқармаси қошидаги психологик-тиббий-педагогик комиссия ишчи гуруҳи томонидан карантин қоидаларига қатъий риоя қилинган ҳолда ўтказилди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.
Сана: 27.08.2020 10:03
0
19

УРГАНЧ ОЛИМПИЯ ЗАХИРАЛАРИ КОЛЛЕЖИДА КАСБИЙ (ИЖОДИЙ) ИМТИҲОНЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА


Урганч олимпия захиралари коллежида 2020/2021 ўқув йилида 7-синфга қабул қилиш учун ҳужжат топширган ўғил-қизлар учун касбий (ижодий) имтиҳонлар давом этмоқда.


Дастлабки кунги ижодий имтиҳонлар бокс, каратэ, оғир атлетика йўналишларига ҳужжат топширган иқтидорли спортчи ўқувчилар ўртасида бўлиб ўтди. Урганч олимпия захиралари коллежининг 20 та йўналишига 110 нафар иқтидорли спортчилар қабул қилиш режалаштирилган. Ҳозирда белгиланган ўринлар учун 294 нафар спортсевар ўқувчилар ҳужжат топширган.


Бу кўрсаткич ўтказилаётган ижодий имтиҳонларни янада қизғин ва муросасиз кечишидан нишона. 
Умумий жисмоний тайёргарлик бўйича коллежда ўтказилаётган ижодий синовлар 29 августгача давом этади.


Урганч шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати.

Сана: 27.08.2020 09:59
0
14

Урганч шаҳар ҳокимлигидаги бўш иш ўринлари


Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм филиали билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади:

  • Урганч шаҳар ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари;
  • Ҳоким ёрдамчиси;
  • Урганч шаҳар ҳокимлигининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича етакчи мутахассиси;
  • Урганч шаҳар ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича етакчи мутахассиси;

Юқорида кўрсатилган вакант лавозимларга номзодлар қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:

Ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари:

  • олий маълумотга эга бўлган.
  • Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги.
  • давлат тилини мукаммал билиши.
  • зарур касбий ва ташкилотчилик қобилиятига, одоб-аҳлоқ нормалари, раҳбарлик этикасига риоя этадиган фаолият тури ва ваколатлари доирасида тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлиши;
  • давлат органлари ва ташкилотларида камида 4 йил меҳнат стажига эга бўлган охирги 2 йил давомида бошқарув лавозимларида ёки мазкур лавозимга тенглаштирилган лавозимларда ишлаган бўлиши лозим.

 Ҳоким ёрдамчиси:

  • олий маълумотга эга бўлган.
  • Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги.
  • давлат тилини мукаммал билиши.
  • иш вақтидан самарали фойдалана олиши ва тадбирларни режалаштириш кўникмаларига эга бўлиши. 

Шаҳар ҳокимлигининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича этакчи мутахассиси 

  • олий маълумотга эга бўлган.
  • Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги.
  • давлат тилини мукаммал билиши.
  • компьютер техникаси билан мукаммал ишлаш тажрибасига эга бўлиши

Шаҳар ҳокимлигининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича етакчи мутахассиси

  • олий маълумотга эга бўлган.
  • Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги мавжудлиги.
  • давлат тилини мукаммал билиши.
  • компьютер техникаси билан мукаммал ишлаш тажрибасига эга бўлиши

Иш шароитлари:

Иш кунлари: душанба, сешанба, чоршанба, пайшанба, жума. 

Дам олиш кунлари: шанба, якшанба. 

Иш вақти: 09: 00 дан 18: 00 гача


Танловда иштирок этиш ниятида бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимлари ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz/)да рўйхатдан ўтишлари, Хоразм вилояти Урганч шаҳар ҳокимлигида мавжуд бўш иш ўрнилардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.


 Эътибор беринг!

  • Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида
     2 та бўш иш ўрни учун ариза билан мурожаат этиш имконига эга.


  • Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.


Танлов босқичлари ҳақидаги маълумотлар билан Хоразм вилояти Урганч шаҳри ҳокимлигининг расмий сайти
 http://urganchshahar.uz/ ҳамда (62) 228-67-37  телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш муддати:

2020 йилнинг 26 августидан – 9 сентябргача қабул қилинади.

Танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:

1- босқич – ҳужжатларни қабул қилиш;

2- босқич – номзодларнинг вакант лавозимга қўйиладиган малака талабларига мувофиқлигини ўрганиш;

3- босқич – номзодлар билан суҳбат ўтказиш;

4- босқич – номзодни ишга қабул қилиш тўғрисида тавсия бериш.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш муддати ўтганидан сўнг юборилган ариза ва ҳужжатлар қабул қилинмайди.

Тепага чиқиш