ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

“GREEN URGENCH 2020” АКЦИЯСИНИГА СТАРТ БЕРИЛДИ

Акциянинг дастлабли куни Урганч шаҳридаги Амир Темур истироҳат боғидан бошланди. Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев бошчилигида 1000 га яқин акция қатнашчилари билан 1200 дона манзарали дарахт кўчатлари истироҳат боғига ўтқазилди. 

“- Акция доирасида  10 кун давомида барча шаҳарликлар фаол иштирок этиши кутилмоқда. Бугунни ўзида акция иштирокчилари томонидан 600 дона арча, 150 дона ясен, 150 дона япон сафораси , 150 дона катальпа, 150 дона айлантус кўчатлари экилди. Бу ишлар натижасида нафақат шаҳар ҳудуди кўкаламзорлаштирилади, экологик жиҳатдан ҳам самарали, ҳудуднинг ландшафт дизайнига ҳам алоҳида таъсир кўрсатади” - дейди Урганч шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Хударган Худайберганов.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Сана: 07.03.2020 12:01
0
828

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган Урганч шаҳрининг 10-сон “Навбахор” маҳалласи ҳудудидаги кўп қаватли турар-жой биноларида яшовчи аҳолининг ушбу ҳудудда чиқиндиларни тўплаш шахобчаси қурилишидан норози бўлиб қилган мурожаатига муносабат.

Бугунги кунда Урганч шаҳрида “Обод маҳалла-хавфсиз маҳалла” концепциясини изчил тадбиқ этиш мақсадида, Урганч шаҳрининг 10-сон “Навбахор” маҳалласи танланиб, ушбу маҳаллани навунавий маҳалла қилиш мақсадида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, 10-сон “Навбахор” маҳалласининг “Янги Урганч” ва “Тинчлик” кўчалари оралиғида жойлашган кўп қаватли турар-жой бинолари жойлашган ҳудудда чиқиндиларни тўплаш шахобчаси мавжуд бўлмаганлиги сабабли, маҳалла фуқаролар йиғини раисининг мурожаатига асосан ушбу ҳудудда чиқиндиларни тўплаш шaхобчаси жойлаштирилди.

Санитария жиҳатидан тозалаш инфратузилмаси объектларини жойлаштириш ва улардан фойдаланиш ҳамда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш қоидалари 13-бандида чиқинди тўплаш шахобчалари турар жой биноларининг деразалари, болалар муассасалари участкаларининг чегараси, дам олиш жойларидан 20 метрдан кам бўлмаган ва 100 метрдан узоқ бўлмаган масофада жойлаштирилиши белгиланган.

Чиқиндиларни тўплаш шахобчаси ушбу қоида талаблари асосида жойлаштирилган. Ушбу ҳудудда яшовчи аҳоли томонидан билдирилган норозичиnликларга асосан шахобча қурилиши тўхтатилганлигини маълум қиламиз.


Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

БЕҚИЁС ЭЪЗОЗ ВА ЭЪТИБОР

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки аёлларимиз билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.

Ҳаммамиз орзиқиб кутган гўзал баҳорнинг илк кунларида, 8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами арафасида Урганч шаҳрида азиз aёлларимиз учун байрам туҳвалари бошланди.

Урганч шаҳрида бўлиб ўтаётган байрам дастурларида ҳам аёлларимизга эътибор, эъҳтиром кўрсатилмоқда. Байрамда Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев сўзга чиқиб, бугунги кунда шаҳримизни янада ривожлантириш бўйича Президентимиз мурожаатномасида белгилаб берилган мақсад ва вазифаларга эришишда аёлларимизнинг беқиёс ҳиссаси бор эканлигин, бунинг учун нозик хилқат эгалари, аёллариизга ҳар қанча таҳсин ва тасаннолар айтсак, арзийди дея такидлади.

Ҳозирги вақтда Урганч шаҳрида турли соҳа ва тармоқларда меҳнат қилаётган ишчи ва хизматчиларнинг 45 фоизини хотин-қизлар ташкил этади. Жумладан, давлат ва жамоат ташкилотлари тизимида кўплаб опа-сингилларимиз раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилмоқда. 

Улардан, 1 нафари сенатор, 6 нафари халқ депутатлари маҳаллий кенгаши депутати бўлиб  фаолият юритмоқда.

Ўтган 2 йил давомида 40 нафар муҳтож, оғир турмуш шароитига тушуб қолган, ногирон аёлларга арзон уй-жойлар берилди. 120 нафарига бепул тикув машиналари, электр печ, газ плиталар олиб берилиб, тадбиркорлик билан шуғулланиши учун шароит яратилди.

Жорий йилда бу йўналишдаги ишларимиз янада кенгайтирилиб, 110 нафар ижтимоий ёрдамга муҳтож, ногирон аёллар иш ўринлари билан таъминланади. 

Байрам дастурида ўзининг оналик меҳри, ҳаётий билим ва тажрибаси билан фарзандларинимизни турли хавф-хатарлардан асрашда, уларни мустаҳкам иродали, маънавий-интеллектуал жиҳатдан етук, жонажон Ватанимизга садоқатли инсонлар этиб тарбиялашда, ишда, жамоатчилик билан фаолият юритишда намуна бўлаётган бир гуруҳ аёлларимизга Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари ҳам топширилди. 

Шунингдек байрам дастурҳони ёзилиб, истеъдодли ҳонандалар томонидан куй-қўшиқлар ҳам ижро этилди. 

8 март – Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан байрам дастурлари Урганч шаҳрининг барча нуқталарида давом этади.


Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 04.03.2020 03:30
0
599

РАСМИЙ МУНОСАБАТ


“Ишонч” газетасининг 2020 йил 13 февраль 23-сонида “Канални ким тозалайди?” сарлавҳали мақола юзасидан  расмий баёнот.
 
Муҳаббат Тўрабоева томонидан“Канални ким тозалайди?” сарлавҳаси остида тайёрланган мақолада Урганч шаҳрини кесиб ўтувчи Шовот канали бўйидаги "Авесто" боғ-мажмуасидаги ариқларнинг ичи турли ҳил аҳлат ва чиқиндиларга тўлиб кетганидан у ернинг ҳавоси бадбўй бўлиб кетгани, ариқнинг аксарият қисмлари ўзбошимчалик билан кўмиб ташланиб, "кўприк"лар ҳосил қилингани хусусида танқидий фикр-мулоҳазалар келтирилади. 
Яна бир жиҳат, муаллиф томонидан боғга киргунча ўндан ортиқ ўриндиқлар ажратилган-у, лекин биронта ҳам чиқинди қутиси йўқ деб фикр юритилади. 
Аммо, билдирилган фикрлар бўйича тегишли мутасаддилар билан ўрганилганда мақола жуда бўрттириб, аниқ фактларсиз ёзилганлиги аниқланди. Хусусан мутасаддилар томонидан ушбу обектларда мунтазам равишда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, тозалаш ишлири олиб борилади.
Сизларга Шовот канали ва “Авесто” боғ мажмуасининг бугунги ҳолати акс этган фотосуратларни ҳам тақдим қиламиз.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Тепага чиқиш