ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

ТЕМИР ЙЎЛ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲАТЛАР ЯНГИ БОСҚИЧДА

Президентимизнинг Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида тараққиётимизнинг янги босқичи йўналишлари аниқ белгилаб берди. 
Жумладан, "Темир йўл соҳасида йўловчи ва юк ташиш, эксплуатация ва хизмат кўрсатишни бир-биридан ажратиш, яъни, табиий монополия қисмини алоҳида, хусусий секторни жалб қилиш мумкин бўлган йўналишларни алоҳида ривожлантириш лозим." – деб таъкидлаганди Президентимиз. 
Шунга асосан “Ўзбекистон темир йўллари” АЖнинг тегишли раҳбарлари жойларга чиқиб, ҳокимликлар билан биргаликда, соҳа ходимлари ва йирик тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказмоқда.
Ана шундай учрашувлардан бири Урганч шаҳар ҳокимлигида бўлиб ўтди. Учрашавда Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев ҳам иштирок қилиб, ушбу соҳа бўйича амалга оширилиши режалаштирилаётган ишлар ҳусусида  тўхталиб ўтди.
Шунингдек, учрашав давомида иштирокчилар томонидан юк поездларининг тариф нархларини  арзонлаштириш ва сервисни янада яхшилаш, юк вагонларни манзилига ўз вақтида етказиш, темир йўлда кўрсатилган хизматлари учун тўловларни масофадан туриб тўлаш, транзит поездларга сервисни янада яхшилаш, юк вагонларни ижарига бериш ва маҳаллий йўналишлари бўйича чегирма (скидка)лар бериш,  манёвр теплавозларнинг ҳам мижозларнинг талаб исткаларига асосан ижарига бериш каби таклиф ва фикрлар билдирилди.
Билдирилган таклифлар халқимизга кенг қулайликлар яратиш борасида албатда поездлар сонини кўпайиши ва транзит поездларни хам сонини оширишга сабаб бўлади.


Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 31.01.2020 02:32
0
611

КЕКСА АВЛОД ВАКИЛЛАРИ ЁШЛАРГА ИБРАТ

Мамлакатимизда маънавий-маърифий ишларни тизимли ташкил этиш, бу борада амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг самарадорлигини ошириш, аҳоли, айниқса ёшларнинг интеллектуал салоҳияти, онгу тафаккури ва дунёқарашини юксалтириш, мафкуравий иммунитетини мустаҳкамлаш, ватанпарварлик, халққа муҳаббат ва садоқат туйғуси билан яшайдиган баркамол авлодни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда
Бугун Урганч ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида ёшлар тарбиясига эътиборни кучайтириш мақсадида эл-юрт ҳурматига сазовор бўлган фахрий авлод вакиллари шоир, драматург Қурамбой Матризаев, Исмоил хожи Қўчқаров, Зарип Ибрагимов, Сулаймон Юсуповлар билан Урганч шаҳар ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази Урганч шаҳар бўлинмаси ҳаморликда «Фахрийлар учрашуви» ўтказилди. 
“-Фахрийларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш миллий қадриятларимиздан ҳисобланади. Қолаверса, бирор соҳада узоқ йиллар ишлаган фахрийларнинг бой тажрибалари билан ўртоқлашиши ёшларни Ватанга муҳаббат, бурчга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим омилдир. Уларни ривожланиб бораётган Ўзбекистон ёшларига шаҳсий намуна эгалари сифатиди ҳам бемалол кўрсата оламиз“- дейди Маънавият ва маърифат маркази Урганч шаҳар бўлинмаси раҳбари Бобурбек Олимов.
“-Биз, фахрийлар бугунги дориломон кунлар қадрини жуда яхши биламиз ва ёшларни тинчлик ва мустақилликни асраб-авайлаш, ҳамиша сергак ва огоҳ бўлишга даъват этамиз. Мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик-осойишталик турмушимиз ободлиги, дастурхонларимиз тўкинлигининг бош омилидир. Мана шундай озод ва обод юртда давлатимиз ва халқимиз ардоғида яшаётганимиздан фахрланамиз”- дея ёш авлод вакилларини фаолликка чорлади шоир, драматург Қурамбой Матризаев.
«Фахрийлар учрашуви» Президентимиз ташаббуслари билан амалга оширилаётган амалий ишлар, яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланишда ёшларни яна бир марта фаолликга чорлади.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Сана: 27.01.2020 03:30
0
189

Урганч шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси бўлиб ўтди


Ярмаркада Урганч шаҳридан 33 дан ортиқ тадбиркорлар ўзларининг ишлаб чиқараётган маҳсулотлари билан фаол иштирок этишди. 
Айниқса, қурилиш материаллари, кийим кечак ва трикотаж маҳсулотилари, мебель ва мебель маҳсулотлари, қуёш коллекторлари, спорт инветарлари ва бошқа турли ҳил маҳсулотлари билан қатнашиб, умумий қиймати 23 млрд 767 млн. сўмлик шартномалар имзолашга эришишди.
Бундай саноат ярмаркалари асосан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кооперация алоқаларини ривожлантириш, экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни янада кенгайтириш ва кичик тадбиркорлик субъектларини саноат фаолиятига кенг жалб қилишга хизмат килмоқда.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Сана: 25.01.2020 09:00
0
1 017

УРГАНЧ ШАҲАР ЁШЛАРИ СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ


Вилоят ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.Назармуҳамедов ва Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев шаҳар ёшлари ҳамда Урганч давлат Университети талабалари иштирокида учрашув ўтказилди. 
Учрашувда ёшлар томонидан содир этилиши мумкин бўлган жиноят ва ҳуқуқбузарликларни, қолаверса одам савдоси қурбонига айланиш хавфини олдини олиш борасида мутахассислар томонидан тушунчалар берилди. 
Шунингдек ёшлар томонидан "Мен қандай генерал бўлишим мумкин?", "Кимлар ички ишлар академиясига ҳужжат топшира олади?",  " Ёшларнинг диний-экстримизм гуруҳларга қўшилиб қолишини олдини олиш борасида қандай ишлар амалга оширилмоқда?" каби ўнлаб саволларга Ички ишлар вакиллари батафсил жавоб беришди .
Бундай учрашувлар шаҳаримиз бўйлаб давом этади.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Сана: 17.01.2020 10:12
0
32
---

ОЛТИНЧИ ЧАҚИРИҚ ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ УРГАНЧ ШАҲАР КЕНГАШИНИНГ БИРИНЧИ СЕССИЯСИ


Бугун Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Урганч шаҳар кенгашининг биринчи сессияси бўлиб ўтди. 
Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан – 2019 йил  22 декабрда ҳамда 2020 йил 5 январда ўтказилган Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари сайлови якунлари бўйича Халқ депутатлари Урганч шаҳар Кенгашига сайлов ўтказувчи шаҳар сайлов комиссияси раиси О.Саидовнинг ахбороти тингланди. 
Сессия кун тартибидаги иккинчи масала - Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг регламенти ва доимий комиссиялар тўғрисидаги Низоми тасдиқланди. 
 Шунингдек, халқ депутатлари шаҳар Кенгашига сиёсий партиялардан сайланган депутатларнинг партия гуруҳлари рўйхатга олинди. 
Халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг доимий комиссиялари тузилиб, уларнинг раислари ва аъзолари сайланди.  
Сессияда Хоразм вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Қ.Игамберганов томонидан вилояти ҳокимининг “Абдуллаев Шухрат Ибадуллаевични Урганч шаҳар ҳокими лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги қарорини ўқиб эшиттирди.
Дастлаб ушбу масала юзасидан сиёсий партиялар гуруҳларининг ҳар бири билан маслаҳатлашувлар ўтказилди. 
Хоразм вилояти ҳокими томонидан Урганч шаҳар ҳокими лавозимига тақдим этилган Шухрат Абдуллаев номзоди бир овоздан қўллаб-қувватлаб, шаҳар раҳбари томонидан олиб борилаётган эзгу ишларга алоҳида тўхталиб ўтдилар. 
Депутатлар Абдуллаев Шухрат Ибадуллаевични Урганч шаҳар ҳокими лавозимига қайта тасдиқладилар. 
Сессияда Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари  Қўшма мажлиси  Маслаҳат кенгаши аъзолигига тавсия этилган номзод тасдиқланди. 
Сессия кун тартибига киритилган қатор масалалар кўриб чиқилди.
Сессияда муҳокама этилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Сана: 15.01.2020 04:30
0
216

БАЙРАМ ДАСТУРИ КЎТАРИНКИ КАЙФИЯТДА ЎТДИ


Урганч шаҳри марказидаги вилоят Мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан байрам дастури бўлиб ўтди. 
Унда вилоят ҳокими Ф.Эрманов сўзга чиқиб, барча ташриф буюрганларни байрам билан табриклади. 
Шунингдек қатор воҳамиз вакиллари Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллиги муносабати билан ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларидан бир гуруҳи орден ва медаллар ҳамда Хоразм вилояти ҳокимининг фаҳрий ёрлиқлари билан тақдирландилар. 
Байрам дастурида  Ўзбекистон Қуролли Кучлари, Ўзбекистон Республикаси миллий гвардияси хизматчиларининг чиқишлари чиқишлар эса меҳмонлага ватанпарварлик руҳини янада сингдирди. 
Байрам дастури кўтаринки кайфиятда ўтди. Барча мард ўғлонларимизни яна бир бор Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб қоламиз!

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 14.01.2020 07:30
0
52

УРГАНЧ ШАҲРИМИЗ БЎЙЛАБ БАЙРАМ ДАСТУРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА


Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 28 йиллиги ҳамда 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Урганч шаҳар марказида жойлашган Хотира майдонидаги Мотамсаро она монументи пойига гулчамбар қўйиш маросими ўтказилди.

Бизни кузатишда давом этинг!


Сана: 14.01.2020 03:00
0
39

БАЙРАМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН ВАТАНИМИЗ ҲИМОЯЧИЛАРИ!


Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган. Йигитларимиз ота-она ва оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган.
Бугун жамоамиз номидан барча Ватан ҳимоячиларини ушбу муборак байрам билан табриклаймиз. Уларга оилавий тинчлик-хотиржамлик, соғлиқ-саломатлик ҳамда келгусида ватанни ҳимоя қилишдек шарафли вазифаларни уддалашларида куч ва ғайрат тилаб қоламиз.
Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Яна бир бор байрамингиз муборак бўлсин Ватанимиз ҳимоячилари!


Урганч шаҳар ҳокимлиги.

Сана: 14.01.2020 12:30
0
44

ЁШЛАРИМИЗ ЮГУРИШ МАРАФОНИДА


Урганч шаҳрида Ватанпарварлик ойлиги ҳамда 14 январь – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланиб, “Ватанпарварлик – миллий юксалиш кафолати!”  шиори остида оммавий югуриш марафони ўтказилди. 
Мазкур марафонда воҳамизнинг барча умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари, спорт мактаблари тарбияланувчилари, ҳарбий қисм хизматчилари ва фаол ёшлар қатнашишди.
Якуний натижаларга кўра ғолиб бўлган марафон иштирокчиларига диплом ва эсталик совғалари топширилди.
Бундай марафонларни ўтказишдан мақсад ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, улар ўртасида маданий спорт алоқаларини яхшилаш ва ёшлар онгида ватанга мухаббат, юртга садоқат туйғуларини шакллантиришдан иборат.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

Сана: 12.01.2020 11:30
0
56

ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ

Бугун Урганч шаҳридаги Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида 2016 йил 14 сентябрда Ўзбекистон Республикасининг Ёшларга оид Давлат сиёсати тўғрисидаги қонуни қабул қилингани, мазкур Қонун ижросини таъминлашга оид чора-тадбирлар ишлаб чиқилгани, шунингдек, 2019 йил 27 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёшлар билан учрашувдаги белгилаган топшириқ ва таклифлари ижроси юзасидан “Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ташкил қилинди.
 
Учрашувда Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев сўзга чиқиб Республикамиз аҳолисининг ёш жиҳатдан таркибий асосий қисмини ёшлар ташкил этиб улар учун яратилаётган шарт-шароит ва имкониятлар, мавжуд муаммоларни бартараф этиш чоралари, “Ёшлар-келажагимиз” дастурининг қабул қилиниши ва ижрога йўналтирилиши каби масалалар, шунингдек,  Урганч шаҳрида 2020 йилда амалга ошириладиган ишлар ёшлар учун спорт иншоатлари барпо қилиниши, имтиёзли кредитлар ажратиш учун банк ресурсларини кўпайтириш ва ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қуватлаши тўғрисида айтиб ўтди.
Учрашувда бир қатор фаол ёшлар томонидан шаҳар ҳокими билан мулоқат жараёнида ўз фикр ва мулоҳазаларини билидириб ўтишди. Жумладан, Урганч шаҳар 13-сон мактаби 11-синф ўқувчиси Қўзиева Зулайхо ёш ижодкорларни  ижод намуналарини газета  ва журналларда чоп этишда амалий ёрдам беришни, УрДУ тарих факултети талабаси Атабаев Миркамол олий таълим талабалари учун Ҳоким стипедиясини жорий этиш бўйича таклифларни билдирди, Урганч шаҳар 1-сон мактаб ўқувчиси Мадаминов Камолбек давлат арбоблари  ва ижодкорлар билан ҳар ойда учрашувлар ташкил этиш бўйича ўз таклифини билидирди. Ушбу таклиф ва мурожатларнинг барчаси  ҳоким томонидан маъқулланди.
“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви давомида  ёш тадбиркорлар томонидан кўргазмалар ташкил этилиб шу қаторда ахоли бандликка кўмаклашиш маркази томонидан бўш иш ўринлари ярмаркаси, китобхонлик бурчаклари ҳамда битирувчи ёшлар учун маслахат Кенгашлари ташкил этилди.
Эндиликда "Хоким ва ёшлар" учрашувлари ҳар ҳафтада ташкил килиниб, ҳар ойда 2 маротаба ҳокимлар алоҳида бир кунни ёшлар муаммоларини ечишга қаратадилар. Эндиликда ёшлар сиёсатини амалга ошириш янги босқичга кўтарилади.

Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 10.01.2020 05:30
0
2 947
Тепага чиқиш