ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

Инвесторлар сони ортмоқда.

Аҳамият берган бўлсангиз айни кунларда матбуот хизматимиз орқали инвестиция, инвестор каби мавзуларда кўплаб хабарлар бериб келинмоқда. Кўплаб чет эл  инвесторлари Урганч шаҳрида ўз инвестицияларини амалга оширмоқда.
Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев ана шундай инвесторлардан бири Туркиянинг “Lumidea Enginering BV” компанияси бош директори Эсреф Озсаҳин билан учрашди.
Учрашувда Урганч шаҳрида Қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, янги иншоатлар қуриш бўйича инвестиция киритиш масалалари кўриб чиқилди. Шухрат Абдуллаев Эсреф Озсаҳинни Урганч шаҳрининг бош лойиҳлари билан таништирди. Шундан сўнг 2020 йилдан бошлаб ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишга келишиб олинди. 
Ушбу ҳамкорлик лойиҳаси ҳам иқтисодиётимиз ривожига йўналтирилган амалий ишлардан бири.
Сана: 13.12.2019 03:05
0
1 518

Сайёр қабул ўтказилди.

Халқ дарди, муаммоларини ўрганиш фуқароларнинг жамиятга ишончини ортишига, ҳаёт даражаси, яшаш тарзи  яхшиланишига хизмат қилади.
Бугун Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаевнинг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди. Фуқаролар томонидан билдирилган мурожатлар аксарияти жойида ўрганиб чиқилди. Жумладан “Янги обод” маҳалласи Проектная 117 кўчаси 18-уйда истиқомат қилувчи I-гуруҳ ногирони Жабборова Бекпошшанинг мурожати бўйича хонадонига бориб, муаммоси жойида ўрганилди.  Жабборова Бекпошшанинг 2 нафар фарзанди ҳам ногиронлиги ва моддий томондан қийналаётганлиги инобатга олиниб, тегишли тартибда озиқ-овқат ва моддий ёрдам бериладиган бўлди. 
Фуқаролар мурожатларини ўрганиш давом этади.

Сана: 12.12.2019 06:00
0
4 366

Урганч шаҳрида Халқ сайли ташкил этилди.


Урганч шаҳридаги Олимпия захиралари коллежида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги ва “Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни"  куни муносабати билан Халк сайли бўлиб ўтди. Унда барча туманлар қишлок хўжалигининг энг сара махсулотлари билан байрам ярмаркасида иштирок этишди.
Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожини янги босқичга кўтариш ва уни комплекс модернизация қилиш, соҳага инновацион технологиялар, замонавий илм-фан ютуқларини, кластер тизимини кенг жорий этиш, бозорларимизни озиқ-овқат махсулотлари билан таъминлашга хизмат қилмоқда.
Сайл давомида шаҳар ва туманлар ўртасида танлов ва мусобақалар ташкил этилди.  Миллий халқ ўйинлари, фольклор жамоаларининг чиқиши, полвонлар беллашуви, айниқса арқон тортиш мусабоқаси барчада катта таассурот қолдирди. Санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт дастури байрам қатнашчиларига завқ бағишлади.    
Урганч шахрида бошланган Конституциямизнинг 27 йиллиги ва хосил байрами барча худудларда  юкори кайфиятда давом этади.

Сана: 07.12.2019 02:53
0
1 800

Конституция – бахтимиз қомуси


Конституция фуқароларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мажмуасидир. Уни билиб ва амал қилиб яшаш инсоннинг кундалик турмуши ва оилавий фаровонлигининг калитидир. Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, хусусан Конституциямизнинг муҳим жиҳатларини ёшларимизга болалигидан бошлаб ўргатиш бугунги куннинг асосий вазифаларидан биридир.
Бу йил Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллиги  барча ҳудудларда кенг нишонланмоқда. 
Бугун Урганч шаҳридаги Ёшлар марказида сана муносабати билан Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан байрам дастури ўтказилди. 
Байрам иштироқчиларга Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаевнинг табригини ҳоким ўринбосари Нурбек Матякубов ўқиб эшиттирди ва Конституциямизнинг яратилиш тарихи, унинг демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, Бош қомусимизнинг халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги ҳақида маълумот берди. 
Шундан сўнг Конституциямизнинг 27 йиллиги  муносабати билан ўқувчилар ўртасида ўтказилган кўрик-танлов ғолибларига ҳамда фидокорона меҳнат қилаётган ўқитувчи ва мураббийларга Урганч шаҳар ҳокимининг фахрий ёрликлари топширилди.
Маданий дастурда эса иқтидорли ўқувчилар томонидан тайёрланган Конституциясимизнинг моддалари, жамиятда ёшларнинг бурж ва мажбуриятлари акс эттирган чиқишлари тадбир иштироқчиларини хурсанд қилди. 
Сана: 06.12.2019 04:00
0
2 272

РАСМИЙ МУНОСАБАТ.


Урганч тумани “Чондирқиёт” массивида жойлашган намунавий турар-жойлардаги камчиликлар бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалган видео лавҳаси юзасидан намунавий уйлар қурилиши бўйича буюртмачи ташкилот “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК мутахассислари томонидан жойида ўрганиб чиқилди.
Ўрганиш жараёнида, ушбу турар-жой биноси фуқаро Седамутова Хамидага тегишли 127-намунавий уй-жойлиги аниқланди. “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК мутахассислари ҳамда қурувчи ташкилот томонидан жойида аниқланган барча камчиликлар бартараф қилинган.
Мурожаат юзасидан камчиликлар бартараф қилинганлигини, ҳеч қандай эътирози йўқлигини фуқаро Седамутова Хамида ўзининг тушунтириш хатида билдириб ўтди.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.

3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни.


БМТ Бош Ассамблеясининг 1992 йил 14 октябрда 47/3-сонли резолюциясига мувофиқ 3 декабрь “Халқаро ногиронлар куни” деб эълон қилинган. Ушбу ташкилотга аъзо давлатлар ҳар йили махсус кун шарафига бағишланган тадбирларни ўтказади.
Урганч шаҳрида ҳам сана муносабати билан тадбирлар, хайрия аксиялар турли лойиҳалар ўтказилди. Имконияти чекланган оила вакиллари, фарзандлари ҳолидан ҳабар олинди.
Шунингдек, Урганч шаҳридаги 32-сон заиф эшитувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатидаги ўқувчилар томонидан ишланган ноананавий кўргазмалар, расмлар, қўл ишларидан иборат катта кўргазма ва байрам тадбири ташкил қилинди.
Тадбирда Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев иштироқ этиб, болаларга бадиий китоблар жамланмалари, ўқув-қуроллари, кийим кечаклар совға тариқасида тарқатди. 
Ушбу таълим муассасалари ўқувчилари томонидан тайёрланган маданий дастурларни кўриб, бу ёшларнинг имконияти чекланган дейишга тил бормайди. Кучли иродаси билан ҳаётда ўз ўрнини топишга ҳаракат қилаётгани ўқувчи ёшларни кўриб ҳайрон қоласиз ва ҳавас қиласиз.
Сана: 03.12.2019 04:30
0
5 257

Аҳоли мурожаатларини ўрганиш – асосий вазифалар қаторида туради.

Урганч шаҳри вилоятимиз маркази. Барча соҳалар бўйича алоҳида ўрин тутади. Янгиланиш жараёнлари қаторида аҳолини бироз қийнаётган муаммолар ҳам мавжуд. 
Урганч шаҳар ҳокими Ш.Абдуллаев шаҳардаги “Машал” маҳалласининг 176-кварталда истиқомат қилаётган бир минг етти юзга яқин аҳолини яшаш тарзи, муаммолари ва мурожаатларини ўрганиш, ечим топиш мақсадида мутасадди ташкилот ходимлари билан маҳаллада бўлди. 
“Машал” маҳалласининг 176-кварталда истиқомат қилаётган аҳолини электр энергиясини тез-тез ўчиши, маҳалладан жамот транспортлари қатнови йўқлиги, поликлиника, ободонлаштириш, дорихона ёқлиги каби муаммолар қийнаётганди. 
Ш.Абдуллаев мазкур ҳолатларни уйма-уй юриб ўрганган ҳолда, муаммоларни ечиш бўйича зарур чораларини кўриб, шу маҳалла аҳолисига ҳизмат кўрсатувчи 2 та дорихона фаолияти билан танишди. Аҳолига 2-сон Оилавий поликлиника потранаж ҳамширалари биркитилиб, ҳар куни аҳоли саломатлигидан ҳабар оладиган бўлди. Маҳаллани ободонлаштириш ишларига 2 нафар фуқаро ишчи сифатида олиниб уларга ойлик маоши ҳам берилиши белгиланди. Қишнинг совуқ кунларида, ёзнинг иссиқ кунларида чанг ва лойга тўлиб кетадиган кўчаларга тош (ShPS) ётқизиш ишлари бошлаб юборилди. Кўчаларга янги ёритгичлар ўрнатилди.
Жамоат транспортларидан 20-йўналишдаги автобус қатнови ҳам йўлга қўйилди.
Бир куннинг ўзида мурожаатларниг кўпчилиги ўз ечимини топди.
Маҳалладаги ўзгаришлар билан сизларни яна таништириб борамиз.
Сана: 02.12.2019 12:18
0
1 705
Тепага чиқиш