ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

100 БИЛАН ЮЗЛАШАЁТГАН ОТАХОНЛАРИМИЗ БИЛАН ДИЛДАН СУҲБАТ


Тинч ва осойишта яшашимиз учун ўзининг бор куч-ғайратини, умрининг навқирон ёшлик чоғини жанг майдонларида элим деб, юртим деб ўтказган Иккинчи жахон уриши қатнашчиларини Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев янги йил байрами арафасида бориб кўрди.
Иккинчи жахон уриши қатнашчилари, 100 билан юзлашаётган отахонларимиз билан дилдан суҳбатлашди. Шунингдек  ҳокимлик томонидан байрам совғалари, кундалик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам топширилди.Қаратилган эътибордан кексаларимиз қўлларини дуога очиб, юртимиздаги тинчлик осойишталик доим бардавом бўлишини тилаб қолишди. 
Поёнига етиб бораётган йилда кўплаб ҳайрли ишлар амалга ошди дейишимиз мумкин. Ўйлаймизки кексаларимиз дуосини олиб бошланаётган янги 2020 йил ҳам юртимизга омадли йиллардан бири бўлади!
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.





Сана: 31.12.2019 01:30
0
478

ЯНГИ ЙИЛ АРАФАСИДА УРГАНЧ ШАҲРИДА 2 ТА МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАСИ ЎЗ ИШ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ.

Юртимизда таълим тарбия жараёнинг илк бўғини бўлган мактабгача таълим  муассасаларининг фаолиятини самарадорлигини ошириш ва замонавий боқчалар барпо этиш бугунги куннинг долзарб вазифаси ҳисобланади.
Шу боис “Исломобод” маҳалласида жойлашган давлат-хусусий шерикчилик асосида қуриб битказилган "MEXRI DILIJOH" МЧЖга қарашли 120 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.
Шунингдек “Зиёкорлар” маҳалласида жойлашган 300 нафар тарбияланувчига мўлжалланган 7 - сон мактабгача таълим муассасаси ҳам ўзгача қиёфа касб этди. 
“-2009 йилдан буён ушбу мактабгача таълим муассасасига мудиралик қилиб келаман. Шу вақтга қадар 8 та гуруҳда 220 нафар болажонлар тарбияланиб келаётган эди. мактабгача таълим муассасасида 2019 йилнинг 1 март санадан қурилиш-реконструкция ишлари амалга оширилиб, айни кунда 300 ўринга мўжалланган, замонавий типда таъмирлаш ишлари ҳамда янгидан қурулган бассейн ва  ошхонаси  якунига етди.” -  дейди Гавҳаржон Рахимова.
Бундай замонавий иншоатларнинг ўсиб келаётган ёш авлодга хизмат қилиши албатта, интеллектуал билим салоҳиятга эга, истеъдодли келажак эгаларини тарбиялашга хизмат қилади.

Сана: 31.12.2019 10:30
0
310

УРГАНЧДА ЯНГИ ЙИЛ ШУКУҲИ

Ранг-баранг чироқлар, шаҳар марказида безатилган улкан байрам арчаси, қорбоболар паради, инсонга ўзгача илиқлик бағишлайдиган концерт дастурлари, болаларнинг қувноқ кайфияти, уларнинг барчаси Урганч шаҳрида мужассам.
Байрамга ташриф буюрувчилар арзонлаштирилган ярмаркалар орқали, яқинларига оила аъзоларига ҳам совғалар харид қилишига қулай шароитлар яратилган. Минг марта эшитгандан бир марта, келиб, кўриб, энг муҳими байрамона кайфият билан маданий ҳордиқ олишга нима етсин.
Барча юртдошларимизни Урганч шаҳрида давом этадиган Янги йил байрам дастурларига таклиф қилиб қоламиз.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 29.12.2019 07:54
0
1 295

ЯНГИ ЙИЛ БОЛАЖОНЛАР УЧУН

Янги йил яқинлаша бошлагани сайин болажонларнинг қувончи ҳам осмон қадар кўтарилади. Уларни кулгулари эртаклардагидек орзуларини қисман бўлса ҳам амалга ошириш учун ота-оналар турли режалар тузишади.
Урганч шаҳри марказида жойлашган Огоҳий мусиқали драма театрида “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан соҳада меҳнат қилаетган ходимларининг болаларига байрам кайфиятини улашиш мақсадиди “Қорбобонинг ўғирланиши” деб номланган спектаклни томоша қилиш имконияти яратиб берилди.
Театр ижодий жамоаси томонидан юқори савияда ташкил қилинган ушбу байрам спектаклида болажонларни қувончига янада қувонч қўшилди. Байрам муҳитида янада эртаклар оламига сайеҳат қилдилар.
Бундай тадбирлар шахримиз бўйлаб давом қилмоқда...
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 29.12.2019 05:30
0
190

ЯНГИ ЙИЛ - ШУКУҲИ

Якунланиб бораётган  2019 йил 28 декабрь куни вилоят Ёшлар марказида Урганч шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Урганч шаҳар Кенгаши, Урганч шаҳар Маданият бўлими билан ҳамкорликда “SOS” Ўзбекистон болалар маҳаллалари уюшмасининг Хоразм вилояти филиалидаги тарбияланаётган 80 нафар болаларга  “Янги йил” байрам тадбирлари ўтказилди.
Тадбирни Урганч шаҳар ҳокимининг ўринбосари Н.Матякубов очиб берди ва болаларни кириб келаётган янги йил байрами билан табриклади. Бугунги байрам тадбирида Қорбобо ва Қорқиз томонидан байрам табриклари ва хонандалар иштирокида концерт дастури намойиш қилинди. Шунингдек болаларни ўзлари тайёрлаган чиқишларини намойиш қилишди.
Тадбир сўнгида болажонларга Ёшлар иттифоқи томонидан янги йил совғалари улашилди.

Сана: 28.12.2019 03:00
0
121

УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ

Ҳарбий бўлишни орзу қилмаган болаларнинг ўзи бўлмаса керак. Уларнинг аксарияти ҳарбий форма кийишни, маёр, полковник, генерал бўлишни орзу қилади ва бу йўлни қандай босиб ўтиш табиийки ёшларга қизиқ.
Урганч шаҳридаги 6-сон мактабда ўқувчилар учун мавзу бўйича мастер-класс шаклида уч авлод учрашуви ўтказилди.
Унда нафақадаги фахрий, шунингдек вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳамда Мудофаа ишлари бошқармаси вакиллари қатнашиб ўз касбий тажрибаларини болалар билан ўртоқлашдилар.
Сана: 28.12.2019 10:30
0
305

УРГАНЧ ШАҲРИДА – ТИББИЁТ СОҲАСИДАГИ ИСЛОҲАТЛАР


Маълумки юртимизда соғлиқни сақлаш ва бу тизимида ишловчи шифокорлар малакасини оширишга катта аҳамият қаратилмоқда. 
Урганч шаҳар ҳокими Шухрат Абдуллаев тиббиёт соҳасида дунёда етакчи мамлакатлардан бири Швейцариялик инвестор билан учрашди. Учрашувда икки давлат шифокорлари ўртасида тажриба алмашиш имкониятларини берувчи “Швейцария фемин тиббий маркази” МЧЖ фаолиятини йўлга қўйиш ва бино учун ер ажратиш бўйича келишиб олинди.
Шунингдек, ҳозирги кунда вилоятимизда фаолият юритаётган медицина ходимларини ҳамда Урганч шаҳридаги Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалининг битирувчи талабаларни танлов асосида Швейцария илмий даргоҳлари ва клиникаларида малакаларини ошириш, Швейцариялик малакали профессор, олимларини Урганчга таклиф қилиб семинарлар ташкил қилиш бўйича музокаралар олиб борилди.
Сана: 27.12.2019 05:30
0
138

ҲАРБИЙЛАРИМИЗ ЁШЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШМОҚДА


Урганч шаҳрида “Ватанпарварлик-миллий юксалиш кафолати!” шиори остида байрам тадбири ўтказилди.
Тадбирда концерт дастури, ҳарбийларнинг кўргазмали чиқишлари виктаринали савол-жавоблар, теннис, тош кўтариш, ҳамда аримрестлинг каби спорт ўйинлари ҳам ташкил қилиниб, уларда ғолиб бўлган ёшларга эсталик совғалари берилди.
Айниқса тадбирнинг Урганч шаҳри марказида жойлашган Янги йил бош арчаси ёнида ўтказилгани тадбирга янада ўзгача кайфият бағишлади.
Сана: 27.12.2019 10:51
0
373

БОШЛАНҒИЧ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДАГИ АМАЛИЙ ИШЛАР


Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги барча мактабларида йил сарҳисоби бўйича "Инновацион дарслар" ҳафталиги, "Бола иқтидорлими, ота-она эътиборлими?" мавзусидаги очик эшиклар кунлари, Янги йилга бағишланган турли ҳил тадбирлар ўтказилмоқда.
Шаҳримиздаги 5-сонли мактабининг бошланғич синф уқитувчилари Жабборова Феруза ва Атажанова Инобатлар  раҳбарлигида 1-синфларда "Биз саводхон бўлдик" номли тадбирлар ҳам ўтказилди.
"Биз саводхон бўлдик" номли “Алифбе” байрамида ёшлар Ватанимизни мадҳ этувчи шеър, қўшиқлари ва бир-биридан чиройли турли саҳна кўринишларини намойиш этдилар.
Биндай тадбирларни  ўтказишдан мақсад, болаларни мактабнинг илк даврларидан бошлаб истеъдодига ва қизикишларига кўра тўғри йўналишлар беришдир.
Сана: 26.12.2019 03:30
0
476

Урганч шаҳрида электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда.

Маълумки, Президентимизнинг 2018 йил 23 октябрдаги “Электр энергетикаси тармоғини жадал ривожлантириш ва молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖлари томонидан мамлакатимизнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ)ни жорий этиш ишлари жадал амалга оширилмоқда.
Айни кунларда “Хоразм ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ томонидан Урганч шаҳрининг деярли барча хонадонларидаги эски электр ҳисоблагичлари замонавийларига алмаштириш ишлари якунланиш арафасида.
Янги турдаги ҳисоблагичларнинг ўрнатилаётганлиги истеъмолчилар томонидан ижобий эътироф этилмоқда, бу эса ўз навбатида, жамият ишчи-ходимларининг ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам тинмай меҳнат қилишга ундамоқда.
Замонавий ҳисоблагичларни ўрнатиш жараёнларида жамият ходимлари истеъмолчиларга бундай янги турдаги ҳисоблагичларнинг афзалликлари ҳақида тўлиқ маълумотлар ҳам берилмоқда. Бундан ташқари қишнинг изғирин кунларида электр энергияси, иситиш печларидан қандай фойдаланиш кераклиги ҳақида ҳам огоҳлантириб, юзага келиши мумкин бўлган бахтсиз ҳодисалар ҳақида тушунтириш ишларини олиб бормоқдалар. 
Албатта бу сай ҳаракатлар халқимиз ҳаёт тарзини яхшиланишига ҳизмат қилади.
Урганч шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
Сана: 24.12.2019 09:43
0
131
Тепага чиқиш