ЎЗБ / O'ZB / РУС / ENG                 Махсус имкониятлар

10-ноябръ - Тиббиёт ходимлари куни.

Мамлакатимизда жамиятимизнинг барча жавҳалари сингари тиббиёт тизимида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, профилактика, диагностика ва даволаш ишлари самарадорлигини оширишда муҳим омил бўляпди. 2006 йил 12 сентябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари  кунини белгилаш тўғрисида” қонунга мувофиқ мамлакатимизда ноябрь ойининг иккинчи якшанбаси шифокорларнинг касб байрами куни сифатида ҳар йили тантанали нишонланиб келинади.  
Бугун Урганч шаҳар ҳокимлигида ушбу кун муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Ушбу тадбир  халқимиз саломатлигини муҳофазалаш йўлида самарали меҳнат қилаётган шарафли ва масъулиятли касб эгалари – тиббиёт ҳодимлари фаолиятига берилаётган юксак эътиборнинг амалдаги яна бир ифодаси. Тадбирда “Тиббиёт  ҳодимлари куни” муносабати билан соҳа вакилларига Урганч шаҳар ҳокими   Шухрат  Абдуллаевнинг табригини ҳоким ўринбосари Нурбек Матякубов ўқиб эшиттирди. 
Байрам табригида сўнгги йилларда мамлакатимиз соғлиқни сақлаш соҳасида улкан янгиланишлар рўй бераётгани, биринчи навбатда, муҳтарам Президентимизнинг фармон ва қарорлари асосида соғлиқни сақлаш соҳаси фаолияти ҳуқуқий жиҳатдан такомиллаштирилгани, Президентимизнинг 2018 йил 7 декабрдаги Фармони билан тасдиқланган 2019 – 2025 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепцияси ҳамда 2019–2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари дастури соҳа ривожида янги даврни бошлаб бергани такидлаб ўтилди.
Яна бир муҳим жиҳат, соҳа вакилларининг моддий манфаатдорлигини ошириш, самарали ишлаши учун муносиб шарт-шароитлар яратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг 2018 йил 7 ноябрдаги “Давлат тиббиёт муассасалари ва соғлиқни сақлашни бошқариш органлари ходимларини моддий рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, соҳа ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари оширилганлиги ана шу эътибор самарасидир.
Ҳозирда Урганч шаҳри аҳолисига  5 та тиббиёт муассасаларида 320 нафар  шифокор, 845 нафар ўрта тиббиёт ходимлари малакали тиббий хизмат кўрсатиб келмоқда. Шаҳардаги 3 та оилавий поликлиника базаларида “Электрон поликлиника” автоматлаштирилган ахборот тизими ишга туширилган бўлиб,  жами 61 та компьютер техникаси “Электрон поликлиника” автоматлаштирилган ахборот тизимига уланган. 
 Соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида, эндиликда тиббий хизматнинг асосий вазифаси касалликларни даволаш эмас, балки уларнинг олдини олишга, аҳолининг саломатлик кўрсаткичларини яхшилашга, узоқ умр кўришига ҳисса қўшишга йўналтирилганлиги билан аҳамиятлидир. 
Тадбирда инсон саломатлиги учун масъул, ҳаётимиз мазмунли ва бардавом бўлиши учун жон куйдираётган, ўзини қўйиб, бошқаларга ҳаёт бахшида қилишга қасам ичган ва фидойи бир гуруҳ тиббиёт ҳодимлари Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан муносиб раҳбатлантирилди.
Халқимизнинг саломатлигини сақлашдек, масъулиятли ва шарафли ишда тиббиёт ҳодимларининг касбий маҳорати, билим ва тажрибаси, инсонийлик фазилатларига ишонамиз ва фидокорона меҳнатларини доим қадрлаймиз.
Сана: 08.11.2019 05:30
0
15 521
Тепага чиқиш